«институционал иқтисодиёт»


-расм. “Принципал- агент” муносабати



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/106
Sana14.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#550894
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106
Bog'liq
Z5Xf1yF3PB1n587zcZuzVSrAoPa92cFCH26O7eNh

12.1-расм. “Принципал- агент” муносабати
таҳлили 


132 
ўзларини оппортунистларча тутишмайдими? Чунки давлат хизматлари ва жамоат 
транспорти хизматлари ижтимоий фаровонлик хусусиятига эга. 
Икки тарафлама «принципал-агент» муаммосининг қай тарзда ҳал этилишига 
қараб, давлатнинг турли моделлари шаклланади. Назарий жиҳатдан якка ҳисоб-
китоблардан ҳосил бўлган давлат шартнома воситаси сифатида, мураккаб 
алмашувга кўмаклашиш ва уни амалга ошириш воситаси сифатида пайдо бўладиган 
давлатдан мутлақ фарқ қилади. 
Ўз навбатида, давлатнинг иккита идеал модели мавжуд. Биз, Д.Норт бўйича, 
«шартномавий» деб атайдиган биринчи модел юқорида санаб ўтилган муаммоларни 
ҳал этиш чоғида пайдо бўлади. Иккинчи – «эксплуататор» модели унда давлатнинг 
ҳам, фуқаронинг ҳам оппортунистик хатти-ҳаракатига тўсиқ мавжуд бўлмаган 
давлат фаолиятини ёритади. Ўзаро муносабатларнинг иккала томони ҳам, бир-
бирида биринчи навбатда душманни кўрган ҳолда, ўз зиммасига олган 
мажбуриятларни адо этмайди. Шу ўринда ҳар бир моделни батафсил кўриб чиқамиз. 
13.2. «Шартномавий» давлат 
Шартномавий давлатнинг қисқача таърифи шундай бўлади: бу – фақат унга 
фуқаролар томонидан топширилган ҳуқуқлар доирасида ва уларнинг манфаатлари 
йўлида куч ишлатиш монополиясидан фойдаланувчи давлат, фуқаролар эса 
солиқларни тўлашга мажбурият деб эмас, балки ўз зиммасига ихтиёрий равишда 
олинган мажбурият сифатида қарайди. Бошқача айтганда, давлатнинг роли уларда 
мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давлат ихтиёрига топшириш қулай 
бўладиган битимлар доираси бўйича кафил роли билан чегараланади. Трансакция 
харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда, мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
функциясидан ташқари, давлат Коуз назариясида ёритилган ҳуқуқларнинг оптимал 
тақсимланишини кўзда тутган ҳолда уларни тафсирлаш жараёнига ҳам аралаша 
бошлайди. Шундай қилиб, шартномавий давлатнинг мақсади ҳуқуқларни уларни 
оптимал тарзда тасарруф этишга қодир бўлган иқтисодий субъектлар қўлига 
топшириш асосида мулкчилик ҳуқуқларининг жамиятнинг умумий даромадини 
оширадиган тарзда тақсимланишига эришишдан иборат. Қандай шароитда 
шартномавий давлат мавжуд бўлади? 
1.
 
Давлат фаолиятининг аниқ конституциявий доираларининг мавжуд 
бўлиши.
Конституцияда шахслар томонидан давлатга топшириладиган ва ҳеч бир 
шароитда бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқлар эксплицит тарзда 
келишилган. Бундан ташқари, давлат аппаратининг ўзи улар асосида фаолият 
кўрсатадиган меъёрлар аниқ ифодаланган
11

2.
 
Фуқароларнинг давлат фаолиятида иштирок этиши механизмларининг 
мавжуд бўлиши. 
Фуқаролар давлат фаолиятида иштирок этишининг сиёсий 
механизмлари жумласига демократик тартиботлар киради. Бироқ демократия 
меъёрлари ўз ўзича етарли эмас, улар фуқаролар иштирокининг барқарор 
анъаналарига таяниши лозим, улар баъзан фуқароларнинг умумий фаровонликнинг 
ўсишини таъминлашдаги роли туфайли ижтимоий сармоя деб аталади. Иқтисодий 
соҳада фуқаролар иштирокининг анъаналари алоҳида фирмалар даражасида ўзини 
11
Тамбовцев В. Государство и переходная экономика: пределў управляемости, с. 80-81 


133 
ўзи бошқаришни ривожлантириш шаклини қабул қилади. Иш ўрнидаги демократия 
умуман жамиятни демократлаштиришнинг унсури ҳисобланади: инсон, агар у 
давлатни демократик бошқаришда фаол иштирок этишга интилса, ўзининг кундалик 
турмушида демократик ўзини ўзи бошқариш тажрибасига эга бўлиши лозим. 
3.
 
Мулкчилик ҳуқуқларини тақсимлашнинг асосий муқобил механизми 
сифатида бозорнинг ex ante институтининг мавжуд бўлиши
. Давлат мулкчилик 
ҳуқуқларининг бозорда нолли трансакция харажатлари чоғида эришилиши мумкин 
бўлган тарзда тақсимланишига эришишни кўзлайди. Шунинг учун давлат вақти-
вақти билан бозорга таққосланмаган ҳолда фаолият кўрсата олмайди. 
4.
 
Мулкчилик ҳуқуқларини 
тафсирлаш ва ҳимоя қилиш муқобил 
механизмларининг мавжудлиги.
«Овоз»дан фойдаланиш, яъни фуқароларнинг 
давлатнинг фаоиятида иштирок этиши билан бир қаторда «чиқиш» - шахсларнинг 
шартномалар бажарилишининг бошқа кафилларига мурожат этишининг муқобил 
вариантлари ҳам мавжуд бўлиши керак. Муқобил кафиллар сифатида бошқа 
давлатлар, давлатни назорат қилувчи гуруҳга муҳолифат, мафия, ижтимоий гуруҳ, 
ҳакамлар судъяси иштирок этиши мумкин. Субститутлар қанчалик такомиллашган 
бўлса, давлат шунчалик кам даражада эркинликка эга, умумий даромаднинг 
шунчалик катта улуши фуқароларнинг қўлларига тегади. Шу нуқтаи назардан бир 
давлат минтақалари ўртасидаги ҳамда давлатлар ўртасидаги миграцион оқимлар 
инсонларнинг самарасиз давлат аппаратига қарши «оёқлари» билан овоз бериш 
истагини акс эттиради. Умуман олганда мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва 
ҳимоя қилиш механизмларининг «бозори» ҳақида гапириш мумкин. Ушбу бозорда 
шахслар нафақат муайян жамият доирасидаги мавжуд муқобил вариантлар ўртасида 
танлайди, балки бошқа мамлакатларда мавжуд бўлган, тарихда ёки назарияда 
мавжуд бўлган муқобил вариантларни ҳам ҳисобга олишади. Шарқий Европа 
мамлакатларида бундай бозор айниқса яққол ифодаланган: ушбу бозорнинг 
давлатни унинг шартномаларнинг муқобил кафиллари билан рақобатлашиши 
жараёнида ислоҳ қилишдаги роли ўта муҳим. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish