«институционал иқтисодиёт»



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/106
Sana14.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#550894
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   106
Bog'liq
Z5Xf1yF3PB1n587zcZuzVSrAoPa92cFCH26O7eNh

 
 
 
 


123 
12-БОБ. ДАВЛАТ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТАШКИЛОТ СИФАТИДА 
 
12.1. Давлатнинг функциялари
12.2. Мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш 
12.3. Давлатнинг «муваффақиятсизликлари» 
12.4. Давлат «чегараси» 
 
12.1. Давлатнинг функциялари
Фирмадан ташқари, давлат ҳам ташкилотнинг яна бир тури ҳисобланади. 
Давлатнинг ўлчамлари катта бўлсада, иқтисодиётга давлатнинг иқтисодиётга 
аралашувини таҳлил қилиш микроиқтисодиёт эмас, балки макроиқтисодиёт 
предметига киради, давлатни алоҳида ташкилот сифатида эмас, балки институт 
сифатида кўриб чиқиш лозим. Фуқаролар томонидан ўз ҳуқуқлари бир қисмининг 
давлатга топширилиши факти бундай ёндашувнинг асосини ташкил қилади – у ўз 
фаолиятини айнан шу асосда амалга оширади. Бошқача айтганда, давлатнинг 
табиати фуқаролар ва давлат аппарати ўртасида юзага келадиган ҳукумронлик 
муносабатлари билан белгиланади. Одатда фуқаролар билан давлат ўртасида 
ҳуқуқларнинг тақсимланиши 
ижтимоий шартнома
ролини ўйновчи конституцияда 
қайд этилади. Масалан, Америкада қўлланиладиган «Ҳуқуқлар тўғрисидаги билль» 
шахслардан ҳеч қандай ҳолатда бегоналаштирилиши мумкин бўлмаган ҳуқуқларни 
ва улар томонидан давлатга топширилиши мумкин бўлган ҳуқуқларни аниқ 
чегаралайди. 
Нима учун фуқаролар ўзларининг «табиий» ҳуқуқларидан ихтиёрий равишда 
воз кечишади ва уларни давлатга топширишади? Ҳукумронлик муносабатларининг 
ҳар қандай бошқа вариантлари сингари ушбу ҳолатда ҳам фуқароларни давлатнинг 
ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича қатор функцияларнинг амалга оширилишини 
уларнинг ўзларига қараганда муваффақиятлироқ уддалашига бўлган ишонч 
ҳаракатлантиради. 
Мазкур 
функциялар 
тўплами 
у 
ерда 
бозор 
«муваффақиятсизлиги» ўрин тутган, яъни у ерда классик ва неоклассик 
шартномалар асосида ҳал этиб бўлмайдиган вазифалар пайдо бўладиган соҳалар 
билан белгиланган. Бундай вазифалар жумласига қуйидагилар киради: 
-
мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш: 
трансакция 
харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда мулкчилик ҳуқуқларининг 
тақсимланиши ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади; 
-
ахборот билан алмашиш тармоқларини барпо этиш: 
мувозанатли нарх 
бозор иштирокчиларига паст харажатли ва кам бузиб кўрсатилган ахборот билан 
алмашиш имконини берувчи ривожланган ахборот инфратузилмаси базасида 
шаклланади; 
-
ўлчаш ва тортиш стандартларини ишлаб чиқиш:
давлатнинг ушбу 
йўналишдаги фаолияти алмашинадиган товарлар ва хизматлар сифатини ўлчаш 
харажатларини пасайтириш имконини беради, янада кенг маънода эса универсал 
чора-тадбирлар жумласига давлат томонидан пул муомаласининг ташкил этилиши 
ҳам киради, чунки алмашувнинг универсал тадбири – пулнинг энг муҳим 
функцияларидан бири; 


124 
-
товарлар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш тармоқлари ва 
механизмларини барпо этиш:
бозор инфратузилмаси нафақат ахборот билан 
алмашиш тармоқларини, балки товарлар ва хизматларнинг жисмоний 
ҳаракатланиши тармоқлари (транспорт тармоқлари, савдолар учун уюшган 
майдончалар ва ҳ.к.)ни ҳам ўз ичига олади; 
-
ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва низоларда «учинчи» томон ролини 
бажариш:
шартномаларни бажаришда кутилмаган ҳолатларнинг пайдо бўлиши 
шарнома томонларининг улардан оппортунистик мақсадларда фойдаланишидан 
кафолатлаш учун «учинчи» томон (суд)нинг аралашувини талаб қилади; 
-
соф ижтимоий фаровонликни яратиш
«чиптасиз» муаммосини келтириб 
чиқаради, бу уни молиялаш учун давлат томонидан мажбурлов чораларидан 
фойдаланишни талаб қилади (биринчи навбатда мудофаа, кейин соғлиқни сақлаш ва 
таълим сингари ижтимоий фаровонликни яратиш). 
Энди давлатнинг ушбу санаб ўтилган функцияларидан биринчисини, 
шунингдек унинг мазкур соҳадаги қиёсий устунликларини батафсилроқ кўриб 
чиқамиз. 
Давлат
– фуқароларнинг қуйидаги соҳаларда ўз фаолиятини назорат қилиш 
ҳуқуқларининг бир қисмини топшириши натижасида юзага келадиган ҳукумронлик 
муносабатларининг алоҳида варианти: мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя 
қилиш; ахборот билан алмашиш тармоқларини барпо этиш; ўлчаш ва тортиш 
стандартларини ишлаб чиқиш; товарлар ва хизматлар билан жисмоний алмашиш 
тармоқлари ва механизмларини барпо этиш; ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва 
ижтимоий фаровонликни яратиш. Ушбу соҳаларда давлат легитим, яъни ижтимоий 
шартномага асосланган мажбурлаш ва куч ишлатиш ҳуқуқига эга бўлади. 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish