«институционал иқтисодиёт»



Download 1,42 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/106
Sana14.04.2022
Hajmi1,42 Mb.
#550894
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   106
Bog'liq
Z5Xf1yF3PB1n587zcZuzVSrAoPa92cFCH26O7eNh

Таянч сўзлар ва иборалар 
 
Мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланиши, эгалик қилиш, фойдаланиш, 
тасарруф этиш, қолдиқ қиймат, мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш, хатарларни 
бўлиш, сармояни жамғариш, мезонлар, гаров шакллари, мулкнинг расмий ва 
ҳақиқий таркиби. 
Хулоса 
Трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган шароитда ҳуқуқлар тўпламини 
тақсимлаш корхона фаолият кўрсатишининг самарадорлигига таъсир кўрсатади. 
Демак, Фуқаролик кодексида мустаҳкамланган, у ёки бу ташкилий-ҳуқуқий шакл 
учун хос бўлган ҳуқуқларнинг тақсимланиши иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга 
эга. Мулк ҳуқуқлари турли конфигуряцияларининг оптималлик даражасини 
баҳолаш учун олтита мезондан фойдаланилади: (1) қонунда мулк ҳуқуқларининг 
тафсирланиш даражаси; (2) эгалик қилиш ҳуқуқи ва қолдиқ қийматни олиш 
ҳуқуқини тақсимлаш; (3) ҳуқуқлар билан алмашиш учун чекловларнинг 
мавжудлиги; (4) «принципал-агент» муаммосини ҳал этиш вариантларининг сони; 
(5) хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаси; (6) сармояни жамғариш даражаси. 
Ушбу мезонлардан фақат корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклига тааллуқли 
ахборот мавжуд бўлганда битимни амалга ошириш учун шерикни танлашда 
фойдаланиш мумкин. 
Такрорлаш учун саволлар 
1.
“Имкон сармоя” компаниясининг ижрочи директори билан тузилган 
шартнома унга йилига 750000 миқдоридаги ҳар йиллик мукофот ҳамда дивидендар 
тўланганидан сўнг қоладиган 11 фоиз миқдоридаги йиллик фойданинг 2 фоизи 
тўланишини назарда тутар эди. Менежерларни рағбатлантириш бундай 
тизимларининг пайдо бўлиши хатарларни бўлиш ва ўтказиш даражаларига қанақа 
янгиликлар киритади? 
2.
Омонатчилар олдида ўз мажбуриятларни бажаришга қодир бўлмаган 
банкларга нисбатан қўзғатилган даъволарни кўриб чиқаётиб, судлар қўйилган 
суммалар, омонатлар бўйича фоизлар ва ҳатто тўловларни кечиктирганлик учун 
фоизларнинг омонатчилар фойдасига ундирилиши тўғрисида қарор чиқаради. Агар 
банкларнинг катта қисми ОАЖ ёки ЁАЖ сифатида қайд этилган бўлса, бундай суд 
қарорларининг бажарилиши эҳтимоли қандай? 


122 
3.
Тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига кўра улар 
ошкора ва хуфёна бизнес белгиларини қуйидагича тавсифлашади (рейтингнинг 
пасайиши тартибида). 
Ошкора бизнес 
Хуфёна бизнес 
Меҳнат дафтарчаларининг 
мавжудлиги 
«Конверт ичида» иш ҳақи тўлаш 
Ҳисоб-китобларда «тирик» пуллар 
Кўпроқ дўстлар ва таниш-билишлар 
билан шартномалар тузиш 
Давлат аппаратидаги алоқалар 
Ҳисоб-китобларда «тирик» пуллар 
Фойда солиғининг тўланиши 
Ҳисоб-китобларда нақд валютадан 
фойдаланиш 
Ёзма шаклдаги шартномалардан 
фойдаланиш 
Давлат аппаратидаги алоқалар 
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС)ни 
тўлаш 
Тижорат соҳасидаги низоларни ҳал 
этиш учун «амакиларга» мурожаат 
этиш 
Иқтисодиётнинг 
ошкора 
ва 
хуфёна 
секторларидаги 
трансакция 
харажатларининг нисбий миқдори тўғрисида нималар дейиш мумкин? 
4.
Франция 
қонун 
ҳужжатлари 
«Иқтисодий 
манфаатлар 
бўйича 
бирлашувларни» - ўз мустақиллигини йўқотмаган ҳолда бошқа корхоналар билан 
қўшма фаолият юритиш ва ҳамкорлик қилишни истовчи корхоналар йиғиндисини 
назарда тутади. Ушбу ташкилий-ҳуқуқий шаклга акциядорлик жамиятининг ҳам, 
юридик шахслар бирлашмаларининг ҳам хусусиятлари хос. Фуқаролик кодексига 
бундай тушунчанинг киритилиши бизнес учун қандай ўзига хос вазиятни 
қонунлаштириши мумкин? 
5.
Корхона бўлинмалари ўртасидаги низоларни ҳал этишда унинг раҳбари 
бажарадиган ҳакамлик функцияларининг ўзига хослиги нимадан иборат? Чунки 
«фирма ичидаги низоларни судда ҳал этишнинг имкони бўлмаган шароитда ушбу 
низолар томонлари фирма ичида низони ҳал этиш йўлини қидиришга мажбурлар. 
Иерархия фирманинг ўз «аппеляция суди»га айланади». 
6.
ЛУКойл, Ўзбекнефтгаз каби нефть-газ қазиб чиқаришдан тортиб то 
бензин-газ сотишгача бўлган технологик занжирнинг барча бўғинларини 
бирлаштирувчи вертикал интеграциялашган компанияларни шакллантириш 
фойдасига хизмат қилувчи институционал далилларни келтиришга уриниб кўринг. 
7.
Нотижорат ташкилотларида, масалан, таълим муассасаларида – олий ўқув 
юртларида мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш 
мумкинми? Мувофиқлаштириш сабаблари нималардан иборат бўлиши мумкин? Сиз 
таҳсил олаётган университет ёки институтда мувофиқлаштириш кузатиладими? 

Download 1,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish