26
уларнинг илдиз отиши (кенгайиб бориши) ҳамда қабул қилинган расмий нормаларга
мос келувчи янги норасмий нормаларнинг
шаклланиши;
иккинчиси – қабул қилинаётган расмий қоидаларнинг норасмий
нормаларга тўлиқ мос келмаслиги шунга олиб келадики,
норасмий нормалар анча
“ҳаётий” бўлиб чиқади ва бунинг натижасида янги қабул қилинган расмий
қоидаларнинг норасмий институционаллашуви юз беради;
учинчиси – янги расмий қоидалар илдиз отмайди, бу уларнинг йўқолиб
кетишига олиб келади.
Институционал тизим самарадорлигига институтлар билан бир қаторда
ташкилотлар ҳам таъсир кўрсатади. Д.Нортнинг фикрига кўра [46],
институтлар
иқтисодий назария билан ёритиладиган стандарт чекловлар билан бир қаторда
жамият аъзоларининг имкониятларини ҳам шакллантиради.
Институционал доиралар қайси ташкилотлар (сиёсий органлар, иқтисодий
тузилмалар, жамоат муассасалари) ҳосил бўлиши ва ишлашини белгилаб беради.
Бошқача айтганда: институтлар – бу “ўйин қоидалари”, ташкилотлар эса –
“ўйинчилар”. Бироқ бу ҳол ўйинчилар жамиятда ўрнатилган “ўйин қоидалари”га
мажбурий тарзда амал қилишини англатмайди. Ҳудди институтлар каби
ташкилотлар ҳам инсонлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни таркиблаштиради.
“Ташкилотлар аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда фаолият кўрсатувчи,
ташкилотчилар
томонидан бойлик, даромадни кўпайтириш учун ёки бошқа
мақсадларда ташкил этилган бирликлар ҳисобланади. Ушбу мақсадларни кўзлаган
ҳолда, ташкилотлар аста-секин институционал таркибни ўзгартиради” [46].
Ташкилотлар (корхоналар, фирмалар)нинг институционал жараёндаги роли
ҳозирча кам ўрганилган, бироқ институционал назария доирасида, хусусан,
Г.Клейнер томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ташкилот
нафақат товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиси, балки қуйидаги
асосий
функцияларни бажарувчи ўзига хос “институтпровайдер” ҳисобланади [30]:
ишлаб чиқариш институтлари ва келишувлар ишлаб чиқувчиси ва
тарқатувчиси роли. Алоҳида ташкилотнинг муваффақиятли тажрибаси, унда
фойдаланиладиган шартномалар тизимининг самарадорлиги, одатда,
бундай
тузилмаларни ташкилотнинг ушбу усулларидан фойдаланишга ундайди;
институтлар инкубатори роли. Ташкилотнинг фаолият кўрсатиши
натижасида ушбу тузилманинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олувчи ва якуний
натижаларнинг катта самарадорлиги билан фаолият кўрсатувчи янги расмий
қоидалар ва норасмий нормалар шаклланади ёки, бошқача айтганда тегишли
институционал муҳитда янги институтлар ҳосил қилинади;
якка тартибдаги институционал интегратор роли (ушбу
нормага амал
қилувчилар таркибига янги индивидларни жалб қилиш).
Институционал ёндашувга мувофиқ давлатни алоҳида ташкилот сифатида
кўриб чиқиш лозим. Давлатни институт (ижтимоий шартнома негизида расмий
қоидалар тизимини шакллантириш ва уларга амал қилиш механизми) сифатида ҳам,
ташкилот (давлат бошқарув
аппарати таркиби, қонуний жазолаш ва мажбурлаш
тизими) сифатида ҳам тадқиқ этиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: