Инсоният ўз тараққиёти давомида доимо ўзаро мулоқот қилиш, фикр, тажриба алмашиш, бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб туришга интилиб келган. Унинг ана шу эҳтиёжини қондиришда почта хизмати беқиёс аҳамиятга эга бўлган



Download 478,4 Kb.
bet13/14
Sana22.07.2022
Hajmi478,4 Kb.
#836705
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Axtamov диплом1

БОБ. ҳаёт – фаолият хавфсизлиги.

  1. Хавфсизлик техникаси ҳақида тушунчалар.

Хавфсизлик техникаси - меҳнат муҳофазаси бўлимларидан бири; ишлаб чиқаришдаги жараёнларда вужудга келадиган хавфли омилларнинг ишловчиларга зарарли таъсирини олдини олишга доир ташкилий ва техник тадбирлар ҳамда воситалар мажмуи. Уларни яратиш ва ишлаб чиқаришда қўллаш ишлари белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрий техник ҳужжатлар (стандартлар, қоидалар, меъёрлар, инструкциялар) асосида амалга оширилади. Ташкилий тадбирлар: ишчиларга хавфсиз ва зарарсиз иш усуллари тўғрисида йўл - йўриқлар бериш, ишлаб чиқариш санитарияси ва меҳнат гигиенаси асосларини ўргатиш; меҳнат қилиш ва дам олиш қонун - қоидаларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга татбиқ қилиш.
Техник тадбирлар маълум меъёрлар ва қоидаларга асосланади. Бунда инсоннинг руҳий, анатомик, физиологик хусусиятлари ҳисобга олинади. Масалан, машинанинг бошқариш органларини инсон учун қулай ерга жойлаштириш, иш вақтида зарарли чанг, газ чиқмаслигини таъминлаш зарур, хавфли таъсирлардан ҳимоя қилиш учун тўсиқлар қилинади, огоҳлантирувчи белгилар ва плакатлар осиб қоʻйилади. Кўпинча ишлаётган машиналарнинг узеллари билан боғлиқ қурилмалар (электрон қурилмалар, фотоелемент, автоматик сақлагич) дан фойдаланилади. Буларга сақлагич клапинлари, включателлар, эрувчан сақлагичлар, штифтлар ва бошқалар киради. Хавфли, зарарли ишларни бажаришда жараёнларни узокдан туриб бошқариш усули яхши самара беради. Ҳимоя қилишда сигнализатсшдан фойдаланилади. Жиҳозларни юргизиб юборишдан олдин уларнинг иши текширилади ҳамда синалади. Жуда хавфли жиҳозлар (босим остида ишлайдиган идишлар, юк кўтариш машиналари) давлат инспексияси назорати остида бўлади, намлик, ҳавонинг тозалиги, шовқинлар, нурланиш таъсири ва бошқалар доимо назорат қилинади. Хавфсизлик техникаси нинг муайян соҳаларида ишлайдиган кишилар қоидаларга мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари (кийимбош, поябзал, эҳтиёт белбоғи, кўзойнак ва бошқалар) дан фойдаланади. Хар бир корхонада хавфсизлик техникаси учун маъмурият жавобгар ҳисобланади.
Хавфсизлик техникасида машина ва механизмларнинг иш жараёнларига қўйилган умумий хавфсизлик талаблари, хавфсизликни таъминловчи техник воситалар (тўсиқлар, сақлаш қурилмалари, тормозлар, сигналлар, хавфсизлик белгилари), ишлаб чиқаришдаги машина ва механизмлардан фойдаланишда хавфсизлик техникаси, электр хавфсизлиги, техник воситалар, машина ва механзмлар ҳамда қурилмаларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишда хавфсизлик техникаси, юк кўтариш-тушириш машиналари ва қурилмалари билан ишлашда, транспорт ишларини амалга оширишда, босим остида ишловчи идишлар ва қурилмалардан фойдаланишда, совутувчи суюқликлар (фреон, аммиак ва бошқалар) ва заҳарли кимёвий моддалар билан ишлашда, нефт ва газ қудуқларини бурғулаш, нефт ва газ қудуқларидан фойдаланиш, нефт ва газни ташиш ҳамда сақлашда хавфсизлик техникаси каби масалалар ўрганилади. Тажрибаларнинг кўрсатишича ишлаб чиқаришдаги авариялар ва жароҳатланишларнинг кўпчилиги машиналардаги муҳандислик-конструкторлик нуқсонлар ёки техниктехнологик сабаблар орқали эмас, балки ташкилий-психологик, яъни хавфсизлик техникаси бўйича етарли билимга эга бўлмаслик, етарли даражада ўқитилмаслик, ишчининг билиббилмай хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги, хавфли ишларга махсус ўқишлардан ўтмаганларга рухсат бериш, ишга мутахассислик бўйича қабул қилмаслик ва шу каби қатор сабаблар таъсирида юз беради. Шу сабабли, кўпинча жароҳатланишларнинг 60–70 фоизига бевосита жароҳатланувчиларнинг ўзлари айбдор бўлади.
Хавфсиз иш шароити, яъни меҳнат хавфсизлиги – бу ишлаб чиқариш шароитида ишчиларга барча хавфли ва зарарли омиллар таъсири бартараф этилган меҳнат шароити ҳолатидир. Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ишлаб чиқариш шароитида кўпгина физик ва кимёвий омиллар таъсирида юз беради. Бундай хавфли омилларни юзага келиши технологик жараённинг хусусиятига, иш жиҳозларининг конструксиясига, меҳнатни ташкиллаштириш даражасига ва шу каби бир қанча омилларга боғлиқ бўлади. Хавфли омиллар юзага келиш хусусиятига боғлиқ ҳолда аниқ ва яширин бўлиши мумкин. Аниқ хавф кўзга кўринарли ташқи белгилари билан тавсифланади. Масалан, машинанинг ҳаракатланувчи қисми, кўтарилган юк ва бошқалар. Яширин хавф машина, механизмлар ва иш жиҳозларида яширин нуқсонлар, носозликлар бўлиши билан хусусиятланиб, маълум бир шароитда хавфли ҳолатга, ҳалокатга олиб келади. Яширин хавфларга иш жойининг тартибсизлиги, ифлослиги, хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги, иш жиҳозлари ва мосламалардан ноўрин, яъни бошқа мақсадларда фойдаланиш, узилган электр симлари, ишчининг хато ва нотўғри ҳаракати кабилар ҳам киради. Ишлаб чиқаришда жароҳатланишларнинг олдини олиш – бу мураккаб муаммо ҳисобланиб, биринчи навбатда машина ва механизмларни лойиҳалаш босқичида хавфсизлик талабларига катта эътибор беришни талаб этади.


Download 478,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish