Инсоният ўз тараққиёти давомида доимо ўзаро мулоқот қилиш, фикр, тажриба алмашиш, бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб туришга интилиб келган. Унинг ана шу эҳтиёжини қондиришда почта хизмати беқиёс аҳамиятга эга бўлган


БОБ ПОЧТА АЛОҚАСИДА ПОЧТА БАНК ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ



Download 478,4 Kb.
bet6/14
Sana22.07.2022
Hajmi478,4 Kb.
#836705
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Axtamov диплом1

2.БОБ ПОЧТА АЛОҚАСИДА ПОЧТА БАНК ХИЗМАТИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ.
2.1. Почта алоқасида банк хизматларини йўлга қўйиш йўналишлари (Белоруссия почтаси мисолида)
Белоруссия почтаси аҳолига қуйидаги почта хизматларни тақдим этиб келмоқда:
Белоруссия республикаси худудида;
почта карточкалари;
хатлар;
бандероллар;
посылкалар;
ички тезкор почта жўнатмаларини етказиб бериш.
Халқаро почта жўнатмалари:
почта карточкалари;
хатлар;
бандероллар;
посылкалар;
майда пакетлар ва “М” белгилаи қоплар;
халқаро тезкор почта хизматларини тақдим этиш.
Бошқа хизматлар:
автотранспорт хизматлари;
топширилганлиги маълум қилиниши билан тоифали почта жўнатмаларни етказиб бериш;
баҳоли ва буюртмали хатларни етказиб бериш;
Тижорат ёзма-хат хабарлар;
почта тўлов белгилари сотуви;
обуна хизматлари;
Қор бободан совға;
пенсия нафақаларни тўлаш;
почта жўнатмалариниетказиш ва қайтариш;
Электр алоқа хизматлари;
Факсимил алоқаси хизматлари;
Телефон сўзлашувлари;
Телеграммаларни қабул қилиш;
Электрон савдо;
Директ маил;
Посилка қутиларини сотиш.
почта алоқасининг қўшимча хизматлари:
почта жўнатмаларини қўраш ва расмийлаштириш;
почта жўнатмаларини сақлаш;
посилка жойланмаларинитекшириш;
почта жўнатмаларини олишга ишончномаларни сақлаш;
почта жўнатмаларига кузатув бланкаларини тўлдириш;
абонент почта қутилари таъмири;
абономент қутиларини фойдаланишга бериш;
Ноанъанавий хизматлар :
йирик габаритли посилкаларни Республика худудида етказиб бериш.
Айни вақтда “Белпочта” ва “Белорусбанк” ўртасиги ҳамкорлик банк хизматларининг қишлоқ жойларида тарқалишида мухим рол ўйнайди. 1846 та почта алоқаси бўлимлари “Белорусбанк” бўлимлари йўқ бўлган ахоли пунктларида банк хизматларини кўрсатмоқда. Почта алоқа бўлимлари банк операциялари бўйича қуйидагича фаолият юритмоқда:

  • Банк қўйилмалари бўйича шартномаларни банк номидан тузиш (депозитга қўйиш).

  • Банкга бериш учун нақд пулларни қабул қилиш.

  • Аҳолига нақд пулларни тарқатиш.

  • Ушбу хизматлар ривожланиб бормоқда ва ўз-ўзидан аҳоли томонидан ушбу хизматларга талабнинг ошиши келиб чиқмоқда.

Шунга кўра Белорусия почтасининг даромадида унинг ноананавий хизматларининг улуши ошиб бормоқда. Почта алоқа бўлимлари банк операциялари бўйича фаолиятни “Белпочта” ва “Белорусбанк” ўртасидаги шартнома асосида олиб боришни йўлга қўйган. Бундан ташқари ушбу жараён банкнинг бошқа меъёрий ҳуқуқий актлари Белоруссия Республикасининг ҳуқуқий актлари асосида амалга оширилади. Жисмоний шахслар билан банк номидан қўйилмалар бўйича шартнома тузишни “Белпочта” филиали рахбари буйруғи билан ваколатга эга бўлган почта алоқасининг ходими амалга оширади. Банк операциялари бўйича иш юритишни ташкил этиш “Белпочта” рахбарияти ва “Белорусбанк” бошқармаси рахбарияти томонидан тасдиқланган график асосида амалга оширилади. Банк операцияларини амалга оширувчи алоқа бўлимларини рўйхатдан ўтказиш банкнинг “жисмоний шахслар билан ишлаш” бўлимида амалга оширилади ва “жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи почта алоқаси бўлимларини рўйхатдан ўтказиш” журналида қайд этилади. Ушбу журналда “Белпочта” нинг барча почта алоқа бўлимлари банк хизматларини тақдим этиш бўйича ўзаро ҳамкорликдан бошлаб келишилган график бўйича рўйхатдан ўтишлари керак. Банкнинг ваколатли филиаллари ҳар квартлда туман почта алоқаси тармоғига олдиндан келишган ҳолда қўйилмалар учун аҳоли маблағларини жалб қилишнинг башорат кўрсаткичларини етказади. Ўз навбатида ушбу башорат кўрсаткичларини почта алоқаси бўлимларига туман почта алоқаси тармоғи етказади. Почта алоқаси бўлимлари томонидан шартномада кўрсатилган мажбуриятларни бажармаслик ҳолатларида (банк операциялари бўйича етишмовчиликлар ва қоида бузарликлар содир этилганлиги, жисмоний шахсларнинг қўйилмалар учун маблағларни жалб қилиш кўрсаткичларини бажарилмаслиги, ҳисоб китобларнинг ўз вақтида бажарилмаслиги) банкнинг ваколатли филиаллари “Белорусбанк” бошқарувига ушбу почта алоқаси бўлимимни банк хизматларнини кўрсатувчи алоқа бўлимлари рўйхатидан олиб ташлаш бўйича билдирги юборишга ҳақли ҳисобланади. Ушбу алоқа бўлимини банк хизматларини кўрсатувчи алоқа бўлимлари рўйхатидан олиб ташлаш ҳақида “Белпочта” га камида бир ой олдин хат асосида хабар берилади. Журналда почта алоқа бўлимини рўйхатдан чиққанлиги ҳақида тегишлича белгиланади, шундан сўнг банкнинг ваколатли филиалига туман почта алоқа тармоғига хужжатларни қайтариш амалга оширлилади. Муҳлати ўтмаган хужжатларни бериш амалдаги хисоб варақалари орқали ташкил этилади. Жисмоний шахсларнинг ёпилган қўйилма ҳисоб – китоб варақалари бўйича ҳужжатлар туман почта алоқа тармоғида сақланади. Бу ҳужжатлар асосида қўйилма эгасининг исми, фамилияси, отасининг исми, ҳисоб – китоб варақасининг рақами ва ҳисоб варақаси ёпилган санаси кўрсатилга ҳолда ведмост тузилади ва ваколатли банк филиалига топширилади. Ярим йилда бир марта ваколатли банк филиали тафтишчилари томонидан туман почта алоқаси тармоғи мутаҳасислари ҳамкорлигида алоқа бўлимларида текширувлар амалга оширилади. Почта алоқа бўлимларида қўйилмалар миллий валютада қабул қилинади. Банкларнинг ваколатли филиаллари туман почта алоқа тармоқлари билан ҳисоб – китобни банк бошқаруви тасдиқлаган тарифлар асосида амалга оширади. Почта алоқаси бўлимларида банк операцияларини амалга ошириш ва уларни ҳисоботларда қайд этиш учун банк бўлинмаларида қўлланилаётган ягона шакл бланкасидан фойдаланилади.
Қуйидаги шакл бланкалари ишлатилади:

Download 478,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish