Инсоният ўз тараққиёти давомида доимо ўзаро мулоқот қилиш, фикр, тажриба алмашиш, бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб туришга интилиб келган. Унинг ана шу эҳтиёжини қондиришда почта хизмати беқиёс аҳамиятга эга бўлган



Download 478,4 Kb.
bet1/14
Sana22.07.2022
Hajmi478,4 Kb.
#836705
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Axtamov диплом1


КИРИШ
Инсоният ўз тараққиёти давомида доимо ўзаро мулоқот қилиш, фикр, тажриба алмашиш, бир-бирининг ҳолидан хабардор бўлиб туришга интилиб келган.Унинг ана шу эҳтиёжини қондиришда почта хизмати беқиёс аҳамиятга эга бўлган. Таъкидлаш керакки, бу хизматнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши ҳар бир халқнинг давлатчилик анъаналари билан узвий боғлиқ ҳолда кечган. Ушбу ҳақиқатни қарийб уч минг йиллик давлатчилик тарихига эга бўлган юртимиз заминида бу борадаги анъаналар теран илдизларга эга экани ҳам тасдиқлайди. Қадим-қадим замонлардан бошлаб жаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлиб келган кўҳна ва гўзал диёримизда илм-фан, маданият ва санъат, меъморлик ва шаҳарсозлик каби соҳалар билан бир қаторда, почта хизмати ҳам босқичма-босқич шаклланиб, тараққий этиб келган.
Почта алоқаси соҳаси барча давлатлардаги каби, Ўзбекистон Республикасининг хам миллий иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий инфратузилмасининг муҳим элементларидан бири ҳисобланиб, ягона ахборот тизимини ривожлантириш ва уни қўллаб қувватлаш, шу билан бирга миллий иқтисодиётнинг муҳим сегментларини ривожлантиришга хизмат қилиш билан бир қаторда, миллий иқтисодиётнинг ажралмас қисми сифатида эътироф этиб келинади.
Бундан ташқари почта алоқаси корхоналари ўзида давлатга, тижорат ва молия ташкилотларига, бошқарув органларига ва ахолига коммуникацион хизмат кўрсатувчи йирик масштабдаги тақсимот тизимини мужассамлаштирган бўлиб, хар бир худуднинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий хаётида муҳим рол ўйнайди.
Республикамиз мустақиллиги йилларидан бошлаб почта алоқаси соҳаси бир қатор ислоҳотлардан ўтди. Хусусан, 1991-йилда почта ва электр алоқа тармоқларини ажратиш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида почта алоқаси ва союзпечат корхоналари негизида почта алоқаси мустақил корхонаси (бирлашмаси) ташкил этилди ва 1992-йилда почта алоқаси корхонаси таъсисчиларининг йиғилиши қарори билан «Ўзбекистон почтаси» концерни ташкил топди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 1997-йил 23-июлдаги “Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида”ги 1823-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 31-июлдаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳақида»ги 380-сон қарорига асосан, «Ўзбекистон почтаси» Давлат акциядорлик компанияси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 19-июлдаги «Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида»ги 339-сон қарорига мувофиқ «Ўзбекистон почтаси» давлат-акциядорлик компанияси ва таркибидаги акциядорлик жамиятлари негизида «Ўзбекистон почтаси» очиқ акциядорлик жамияти ташкил этилди.
Почта алоқаси жўнатмаларни етказиб бериш орқали одамлар, ижтимоий ишлаб чиқариш даражалари ва истиқболлларига бевосита таъсир этиш билан бир қаторда бозор инфраструктурасини ташкил этиш ва ижтимоий иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омилларини белгилаб беради.
Биз битирув малакавий ишини ёзиш давомида “Ўзбекистон почтаси” АЖ да Почта-банк хизматларини йўлга қўйиш истиқболлари мавзусини ўрганиб, тадқиқ қилдик.
Битирув малакавий ишимнинг биринчи бобида “Ўзбекистон почтаси” АЖ нинг ташкилий структураси, унда кўрсатиладиган хизматлар ҳақида ва Ўзбекистон Республикаси банк тизими, унинг бугунги кундаги ҳолатини ёритиб беришга ҳаракат қилдим.
Битирув малакавий ишимнинг иккинчи бобида “почта-банк” нинг дунёда, хусусан МДҲ давлатларида йўлга қўйилиши ва кўрсатаётган хизматларини назарий жихатдан ўргандик.
Битирув малакавий ишимнинг учинчи бобида “почта-банк” ни Ўзбекистонда йулга қўйилишининг ахамятлилиги ва авфзалликлари борасида ўз фикр ва мулохазаларимни берганман.


Download 478,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish