22
ҳуқуқини беради. Барча болалар, никоҳда ёки никоҳдан ташқарида туғилишдан
қатьи назар, бир хил ижтимоий ҳимоядан фойдаланиши керак
1
.
Отаона ўз бурч ва мажбуриятларини тўғри англаган ҳолда, боланинг ривож-
ланишига шартшароит яратмоқлари лозимлиги Ўзбекистон Республикаси-
нинг Оила кодексида мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Оила кодексининг
11бобида вояга етмаган болаларнинг оилада яшаш ҳуқуқи, отаоналарнинг
бағрида, қариндошуруғи қамровида тарбияланиш, ўз исмфамилиясига эга
бўлиш ва уни ўзгартиришга доир ҳуқуқлари қонунлаштирилган. “Вояга етма-
ган бола қонунга мувофиқ тўла муомала лаёқатига эга деб эътироф этилса, у
ўз ҳу қуқ ва мажбуриятларини, шу жумладан ҳимоя ҳуқуқини мустақил амал-
га оширишга ҳақлидир”.
Шу тарзда хулоса қилса бўлади, инсон ҳуқуқлари барча ҳуқуқ соҳаларига
қараганда алоҳида аҳамият касб этади, чунки унда бутун инсониятнинг ҳаёти,
эркинлиги, қадрқиммати, шахсий мустақиллиги каби асосий қадриятлари
алоҳида тўла мужассамлашади. Ушбу қадриятлар инсон ҳуқуқларида ўзининг
норматив мустаҳкамланган аксини топиб ҳуқуқий воситалар ва институт-
лар кўмагида амалга оширилиши кафолатланади. Аммо инсон ҳуқуқлари
концепциясининг ички мазмуни ва мақсади фақатгина қонуний тартибга
солишнинг тор доираси билангина чекланиб қолмайди. Цивилизациялашган
жамият да инсон ҳуқуларни таъминлашни ҳуқуқий усуллари стандартлар ва
умумий ҳаёт нормадаги муаммоларининг муҳим қисми ҳисобланади. Инсон
ҳуқуқлари соҳасидаги бошқа қўшимча ҳуқуқий кафолатлар бошқа меъёрий
қадрият тизимларида ва энг аввало, ахлоқий тизимда акс этади.
Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш
борасида тизимлийлик асосида ишлар олиб борилмоқда, бир қатор қонунчилик
ҳужжатлари тизими ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, инсон ҳуқуқ ва эркин-
ликларини ҳимоя қилиш миллий институтлари ташкил этилган ва самарали
фаолият кўрсатмоқда.
Кўпчилик демократик давлатлар тажрибаси инсон ҳуқуқлари, ва айниқса,
биринчи авлод деб аталадиган
2
ҳуқуқ ва эркинликларнинг таъминлаш ва
ҳимоя қилишнинг миллий даражадаги самарали механизмини яратмай туриб,
фуқаролик жамияти ва демократик давлатни шакллантириб бўлмаслигини
исбот қилди. Шахсий ҳуқуқ ва эркинликларнинг аниқ таъминланиши ҳар
қандай давлатнинг барқарор ва динамик ривожланишининг асоси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Респуб
ликаси Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлиси-
да қилган “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш
ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” номли маърузасида
таъкидлаганидек:
«… биз ўз олдимизга қўйган узоқ муддатли стратегик
Do'stlaringiz bilan baham: