30
S
Конституциявий суд;
S
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман);
S
Ўзбекистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий маркази;
S
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонунчилик
ҳужжатлари
мониторинги институти;
S
Қонунчилик палатасининг демократик институтлар, нодавлат ташкилот-
лар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари бўйича Қўмитаси.
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг давлат
тизимидан ташқари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи нодавлат ташкилотларнинг
ривожланишига ҳам катта аҳамият берилмоқда. Улардан қуйидагиларни ажра-
тиб кўрсатиш мумкин: “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш мар-
кази, Судьялар ассоциацияси ва Адвокатлар палатаси, Хотинқизлар қўмитаси
ва бошқ. Мамлакатимизда ҳаммаси бўлиб 5000 дан ортиқ нодавлат ташкилот-
лар рўйхатга олинган.
Ўзбекистондаги миллий институтлар ва нодавлат ташкилотлар турли халқаро
ташкилотларнинг вакиллари билан узвий ҳамкорликда ахборотмаърифий фао-
лият бўйича катта ишларни амалга оширмоқдалар. Ўзбекистонда ҳар йили
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги долзарб муаммолар ва ушбу соҳадаги асосий
халқаро стандартлар бўйича 50 дан ортиқ семинартренинглар, ўқув курсла-
ри,
конференциялар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг барча мактаблари ва олий таълим
муассасаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг
”Инсон ҳуқуқлари назарияси ва амалиёти” кафедрасида “Инсон ҳуқуқлари уму-
мий назарияси” фани ўқитилади. Ушбу кафедра базасида 2011 йилда “Инсон
ҳуқуқлари бўйича ресурс маркази” очилди ва бу ерда ички ишлар идоралари
тингловчилари, курсантлари ва ходимлари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
билимларни тарғиб қилиш борасида ҳар томонлама ва кенг миқёсдаги ишлар
олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси сайтида Ресурс
марказига бағишланган алоҳида саҳифа ажратилган.
Бундан ташқари, давлат институтлари ахборотмаърифий доирада илмий
ноширлик ишларини амалга оширадилар. Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари
муаммолари билан шуғулланаётган барча вазирлик ва идоралари ўзларининг
хусусий босма нашрларига эга бўлиб, уларнинг саҳифаларида бу масалага усту-
вор аҳамият берилади. Ҳаммаси бўлиб 20 дан ортиқ ихтисослашган юридик
газета ва 5 та журналда инсон ҳуқуқлар муаммоси ёритиб борилади. Инсон
ҳуқуқлар бўйича Миллий марказ томонидан ўзбек, рус ва инглиз тилларида
чоп этиладиган “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари”, “Ижтимоий фикр.
Инсон ҳуқуқлари” журналлари етакчи нашрлар ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида сўнгги йиллар давомида ижтимоий сиёсатни
амалга оширишда аёллар ва болаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан,
1997 йилнинг Ўзбекистон Республикасида Инсон фаровонлиги йили; 1998 —
Оила йили; 1999 — Аёллар йили; 2000 — Соғлом авлод йили; 2001 — Аёллар
ва болалар йили; 2002 — Қарияларни қўллабқувватлаш йили; 2007 — Ижти-
31
моий ҳимоя йили; 2008 — Ёшлар йили; 2010 — Баркамол авлод йили; 2011 —
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик; 2012 — Мустаҳкам оила йили деб ата-
лиши шундан далолат беради.
Шунингдек, нодавлат ташкилотлари фаолиятида хотинқизларнинг ижти-
моий фаоллигини ошириш Ўзбекистон учун хосдир. Мамлакатда рўйхатга
олинган нодавлат ташкилотларининг ярмидан ортиғи хотинқизларга тегиш-
ли ёки аёллар томонидан бошқарилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатларни ўрганиш ва амалда қўллаш
борасида Ўзбекистон Республикаси бу соҳада давлат фаолиятининг йўналишлари
ва шаклларини тўғри белгилаб олиш имкониятини бермоқда. Халқаро кон-
венциялар бир қанча зарур вазифаларни бажариб, давлат томонидан инсон
ҳуқуқ ва эркинликлари қандай асосий йўналишлар бўйича кафолатланганли-
гини аниқлайди. Уларга қуйидагилар киради: консультатив функция — инсон
ҳуқуқларини таъминлаш қоида ва стандартлари; тузатиш киритиш функци-
яси — инсон ҳуқуқларини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий меха-
низмларини такомиллаштириш; превентив функция — инсон ҳуқуқлари бузи-
лишининг олдини олиш; назорат функцияси — давлатнинг инсон ҳуқуқларига
риоя қилишга доир маъруза ва ҳисоботларини, инсон ҳуқуқларининг бузили-
шига доир мурожаатларни кўриб чиқиш; давлатга ёрдам кўрсатиш функция-
си — моддий, ҳуқуқий, методик, техник ва ҳоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: