150
Шундай қилиб, Пленум томонидан қайд этилган қарорга “қийноқ” тушун-
часини кенг талқини тўғрисидаги шартни киритди ва бу ўз ўрнида Қийноққа
қарши конвенцияни 1моддасига мос келади.
Ҳукмни чиқаришда судлар ва судьялар нафақат жиноийҳуқуқий норма-
лар билан, балки Олий суд Пленумининг қарорларига таянадилар. Ўзбекистон
Республикаси Олий суд Пленумининг қарорлари ўз юридик кучига кўра меъё-
рий талқин этувчи ҳужжатдир.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 235-моддасида кел-
тирилган “қийноқ” тушунчасини Қийноққа қарши Конвенциянинг
1-моддасида келтирилган мазмунга мувофиқ талқин қилишни тафсия
этганлиги сабабли, Қийноққа қарши Конвенциянинг 1-моддасининг
қоидалари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига тўлиқ тадбиқ этил-
ган деб ҳисоблаш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Қийноққа солиш ва бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадрқимматни камситувчи муомала ҳамда
жазо турларини қўллаш” тўғрисидаги 235моддасига кўра: Қийноққа солиш
ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадрқимматни камситувчи муомала
ҳамда жазо турларини қўллаш, яъни гумон қилинувчига, айбланувчига, гувоҳга,
жабрланувчига ёки жиноят процессининг бошқа иштирокчисига ёхуд жазони
ўтаётган маҳкумга, уларнинг яқин қариндошларига улардан бирорбир ахбо-
рот, жиноят содир этганлигига иқрорлик кўрсатуви олиш, уларни содир этил-
ган қилмиш учун ўзбошимчалик билан жазолаш ёхуд бирорбир ҳаракатни
содир этишга мажбурлаш мақсадида суриштирувчи, терговчи, прокурор томо-
нидан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг, жазони ижро этиш муас-
сасасининг бошқа ходими томонидан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш,
азоб бериш ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида содир этилган
қонунга хилоф руҳий ёки жисмоний таъсир кўрсатиш —
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрликни қўллаган ҳолда ёки шундай
зўрликни қўллаш таҳдиди билан;
б) миллий, ирқий, диний ёки ижтимоий камситиш замирига асосланган
ҳар қандай сабаб бўйича;
в) бир гуруҳ
шахслар томонидан;
г) такроран;
д) вояга етмаган шахсга ёки ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нис-
батан содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган
ҳаракатлар баданга оғир шикаст етказилишига ёхуд бошқа оғир оқибатларга
сабаб бўлса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, беш йилдан саккиз йилгача озод-
ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.
151
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ, жиноятга тайёргар-
лик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилишга жавобгарлик Кодекс Мах-
сус қисмининг тамом бўлган жиноят учун жавобгарликни белгиловчи модда-
сига (25модда) мувофиқ ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси агар қийноқ ва қийноқда иштирокчилик каби
жиноятларни содир этган шахсларни тутиб бериш илтимосномаси билан муро-
жаат этаётган давлат Конвенция иштирокчиси бўлган тақдирда, мазкур шахс
ларни экстрадиция қилиш учун ушбу Конвенция ҳуқуқий асос ҳисобланиши
амалиёти тарафдоридир.
Қийноқ ҳамда муомала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийлик-
ка зид ёки қадрқимматни камситувчи турларига қарши конвенцияни ижро
этиш билан боғлиқ қонунчиликдаги ўзгаришлар ва барча тадбирлар оммавий
ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: