Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   226
Bog'liq
pravo uz

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 
ЖИНОЯТ-ИЖРОИЯ ҚОНУНЧИЛИГИ
11.1. Маҳкумлар билан муомала қилишда инсон ҳуқуқлари бўйича 
халқаро стандартларнинг аҳамияти
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда суд­ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, 
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг суд томонидан 
ҳимояланишини кенгайтириш, адолатли судловни амалга оширишда қонунийликни 
таъминлаш бўйича тизимли ва босқичма­босқич амалга ошириладиган чоралар 
кўрилди. Жиноий, жиноий­процессуал ва жиноят­ижроия қонунчиликни либерали-
зация қилиш жараёнининг эволюцион тарзда амалга оширилиши инсон ҳуқуқларига 
риоя этилишининг муҳим кафолати бўлди. Хусусан, Жиноят­ижроия кодексига кири-
тилган ўзгартиришлар жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ шароитла-
рини сезиларли даражада яхшилаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг, шу 
жумладан, жазони ижро этиш муассасаларининг фаолиятини назорат қилишнинг 
самарали механизмларини ишга тушириш имконини яратди.
1997 йил 25 апрелда қабул қилинган ва 1997 йил 1 октябрдан кучга кирган 
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят­ижроия кодекси жиноий жазони ижро этиш-
нинг умумэътироф этилган, шу жумладан, халқаро ҳамжамият томонидан ҳам 
тан олинган демократик ва инсоний принципларни амалга оширишга қаратилган.
Ўзбекистон 70 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари бўйича шартномаларга, шу жум-
ладан, ЕХҲТнинг инсонийлик мезонлари бўйича ҳужжатларига ҳам қўшилган 
бўлиб, улар асосида ўз қонунчилигини инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш бўйича 
халқаро актларга, шу жумладан, жиноятчиликка қарши кураш соҳасида ҳам, 
мувофиқлаштириш мажбуриятларини қабул қилган. Ушбу мажбуриятларга кўра 
иштирокчи давлатлар ҳибсда ёки қамоқда сақланувчи барча шахслар билан 
муомалада бўлишда инсонийликни ва инсон шаънининг ҳурмат қилинишини 
таъминлайдилар (32.2­банд).
Инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш ва маҳкумлар билан муносабатда бўлиш 
тўғрисидаги халқаро шартномаларда ифодаланган принциплар ва умумий 
ҳолатларнинг Ўзбекистон жиноят­ижроия қонунчилиги учун аҳамияти шундан 
иборатки, улар давлатлараро характерга эга, барқарор, муайян мамлакатда тур-
ли сиёсий, ғоявий, иқтисодий ва криминалогик омиллар таъсири остида юза-
га келадиган ижтимоий конъюнктура таъсирига учрамаган ва шундан келиб 
чиққан ҳолда миллий қонунчилик ва ҳуқуқни тадбиқ этиш фаолиятини ривож-
лантириш учун аниқ мўлжал бўлиб хизмат қилади. Ушбу принциплар БМТга 


157
аъзо давлатларнинг кўп йиллик юридик амалиётига асосланган ҳолда ишлаб 
чиқилган.
Ўзбекистон миллий қонунчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар-
нинг вазифаларига кирувчи асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг 
ҳимояланишини, қўллаб­қувватланишини ва уларга риоя этилишини кафо-
латловчи принциплар нафақат мустаҳкамланган, балки уларни амалга оши-
риш механизми ҳам белгилаб қўйилган. Яна шуни ҳам эътиборга олиш зарур-
ки, халқаро шартномалар умумий табиатга эга бўлган нормалар (принцип­
нормалар) билан бир қаторда уларни ратификация қилган давлатлар учун маж-
бурий бўлмаган тавсия­нормаларни ҳам ўз ичига олади. Миллий қонунчиликда 
ҳам, давлат органлари фаолиятида ҳам принцип­нормалардан чекинишга йўл 
қўйилмайди. Бу ҳолат бевосита Инсон ҳуқуқлари декларациясининг 30­моддаси 
ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг 5­моддасидан 
келиб чиқади. “Ҳаттоки фавқулодда ҳолатлар ҳам қийноқ ёки бошқа шафқатсиз, 
ғайриинсоний ёҳуд инсон қадр­қимматини камситувчи муомала ва жазо турла-
рини оқлаш учун асос бўлиб хизмат қила олмайди” (Барча шахсларни қийноқ 
ёки бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёҳуд инсон қадр­қимматини топтовчи 
муносабат ва жазо турларидан ҳимоялаш тўғрисидаги декларация, 3­модда). 
Турли халқаро шартномаларда баён этилган бу каби принцип­нормалар бар-
ча асосий инсон ҳуқуқлари ва эркинлик ларини қамраб олган.
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномаларда баён этилган бошқа 
қоидалар, миллий қонунчилик актларини ишлаб чиқишда ва ҳуқуқни тадбиқ 
этиш амалиётида ҳисобга олиниши лозим бўлсада, давлатлар учун тавсиявий 
характерга эгадирлар. Мисол учун Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг 
минимал стандарт қоидаларининг баъзи ҳолатларида, хусусан, 2­бандида 
қуйидагилар ёзилган: “Дунёдаги юридик, ижтимоий, иқтисодий ва географик 
шароитларнинг ҳар хиллигини эътиборга олган ҳолда ушбу қоидаларнинг бар-
часини ҳамма ерда бир хилда қўллаб бўлмаслиги аниқ”. Шу билан бир қаторда 
уларни амалга оширишга доимо интилиш зарурлиги таъкидланади, чунки улар 
БМТнинг фикрига кўра амалга оширилиши мумкин бўлган минимал шартларни 
акс эттиради. ЕХҲТнинг 1989 йил 15 январда қабул қилган Инсонийлик мезон-
лари тўғрисидаги Вена шартномасида қайд этилишича, “аъзо давлатлар БМТ 
томонидан қабул қилинган Маҳбуслар билан муомалада бўлишнинг минимал 
стандарт қоидалари ҳамда БМТ томонидан қабул қилинган Ҳуқуқ­тартиботни 
сақлаш бўйича мансабдор шахсларнинг хулқ­атвор кодексига амал қиладилар”.
Шу муносабат билан маҳкумлар ва олдини олиш чораси сифатида ҳибсда 
сақланаётган шахслар билан муносабатда бўлишда халқаро шартномалардаги 
принцип­нормалар ва тавсия­нормаларни чегаралаш масаласи кўтарилади. Бун-
дай чегаралаш инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси (1948), Фуқаролик 
ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966) ҳамда Қийноқ ҳамда муо-
мала ва жазолашнинг қаттиқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ёки қадр­қимматни 
камситувчи турларига қарши конвенцияда (1984) эълон қилинган асосий инсон 
ҳуқуқлари ва эркинликларига асосланган бўлиши керак.


158
Айнан, уларда инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги асосий ҳолатлар мустаҳкамланган 
ва улар орасидан энг муҳимлари белгилаб берилган. Бироқ Маҳбуслар билан 
муомалада бўлишнинг минимал стандарт қоидалари каби махсус мақсадда 
ишлаб чиқилган халқаро актда ҳам мазкур шахслар билан муомалада бўлишнинг 
нафақат тавсия­нормалари, балки, принцип­нормалари ҳам баён этилган. Барча 
шахсларни қийноқлардан ҳимоялаш тўғрисидаги декларациянинг 1­моддасида 
Минимал стандарт қоидаларга мурожаат этилиши бежиз эмас. Бундан ташқари, 
БМТнинг “Минимал қоидалари” озодликдан маҳрум этилган шахснинг бирин-
чи даражали ҳуқуқларини қамраб олувчи ҳамда миллий қонунчиликда албатта 
мустаҳкамланиши шарт бўлган маҳкумлар билан муносабатда бўлишнинг “Асо-
сий принципи” ва “Етакчи принциплари” ни белгилаб беради. Шу муносабат 
билан БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1988 йил 9 декабрда қабул қилинган 
“Ҳар қандай шаклда ушланиши ва қамоққа олиниши лозим бўлган барча шахс­
ларни ҳимоялаш принциплари мажмуаси” нинг аҳамияти беқиёсдир.
Мазкур йўналишда Ўзбекистонда ишлаб чиқилаётган жазони ижро этишни 
тартибга солувчи қонунчилик актларида жиноий жазони ижро этишда инсон 
ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро шартномалар, маҳбуслар билан муносабат­
да бўлиш, уларни назорат қилиш, жазони ўтагач қайта ижтимоийлашуви 
ва мослаш увига кўмаклашиш қоидаларини белгиловчи алоҳида конвенциялар-
да баён этилган умумий принципларни амалга ошириш заруриятидан келиб 
чиққан ҳолда ниҳоятда жиддий норма ижодкорлиги ишлари амалга оширилди.
Халқаро шартномалар таҳлили, улардан ўрин олган масалаларнинг Ўзбекистон 
Республикаси Жиноят­ижроия кодекси ва унинг қўлланиши учун биринчи дара-
жали аҳамиятга эга бўлган асосий гуруҳларини ажратиб олиш имконини берди:

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish