13
бериш қийин, чунки бу тушунча нафақат ҳуқуқий, балки, фалсафий, сиёсий
ва ахлоқий тушунчадир.
Инсон ҳуқуқларининг аҳамияти шундан келиб чиқадики, бу энг аввало,
индивидга тегишли тушунча бўлиб, унинг эркинлиги жамият ва давлатда
ўрнатиладиган ижтимоий ва ҳуқуқий меъёрлар билан белгиланади.
Инсон
ҳуқуқ лари асосий моддий ва маънавий кўрсаткичларга эришиш, ўз қобилият
ва истеъдодини амалга ошириш чорасидир.
Инсон ҳуқуқларида энг муҳим умумбашарий қадриятлар ўз аксини топади
ва улардан ҳар бир инсон кимлиги ва қаерда яшашидан қатъи назар (жинс, ирқ,
миллат ва ҳоказо) фойдаланиши лозим. Ушбу тушунчалар ҳуқуқ
устувор лиги,
адолат, қонуннинг самарадорлиги, бағрикенглик, плюрализм каби
умумин соний
қадриятлар қаторида туради.
Инсон ҳуқуқлари умумбашарий бўлиб, ҳар бир инсонга тегишли ҳисоб-
ланади (халқаро ҳамжамият барча инсонларни тенг ҳуқуқли деб тан олади),
улар бўлинмас, ўзаро боғлиқ ва ўзаро ўхшашдир. Уларнинг кучи нафақат
ҳуқуқий нормаларда акс этиши, балки универсал ахлоқий норма ва умуман
қонунчиликнинг ахлоқий асоси эканлигидадир.
Умуман олганда, ҳуқуқлар инсон ва жамият, индивид ва давлат ўртасидаги
муносабатларни акс эттиради. Ўз моҳиятига кўра улар фуқаро ва давлат муно-
сабатида миллий ва халқаро ҳуқуқий тизимлар принциплари ва нормалари
билан қайд этиладиган муносабатларни ўрнатувчи шартнома муносабатлари-
нинг асосидир. Бундан ташқари, улар давлатда фуқаро (шахс) нинг мақомини
белгилаб, индивидга ўз иродасига мувофиқ ҳаракат қилиш имконини яратиш-
ни, маълум бир манфаатларга эга бўлишни ёки халқаро ташкилотлар ва дав-
лат томонидан ҳимоя этилишини белгилаб беради.
Инсоният томонидан умумбашарий дея англанган барча қадриятлар ора-
сида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари энг олдинги қаторда туради. Тараққиёт
жараёнида икки ярим минг йил давомида англанган, шакллантирилган инсон
ҳуқуқлари замонавий тушунча ва замонавий шаклга эга бўлди. Бу тушунча-
лар замонавий цивилизациянинг асосий қадриятлари сифатида келажакда ҳам
халқаро муносабатлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолаверади.
Инсон ҳуқуқларининг фалсафий тушунча сифатидаги аҳамияти шу билан
белгиланадики, у асосий омили инсон бўлган гуманизм принципларига асослан-
ган дунё қурилиши, дунёқараш ҳақида тасаввур ҳосил қилади. Демакки, унинг
ҳуқуқ ва эркинликлари инсоннинг жамиятдаги ўрни ва роли ҳақидаги фалса-
фий қарашлардан келиб чиқади. Инсон ҳуқуқларини жамиятдаги муносабат
ларнинг асоси бўлган инсоний қадриятлар тизими деб қараш ҳам адолатли
ҳисобланади. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ижтимоий регуляторлар тизими,
деб қараш ҳам тўғридир. Инсон ҳуқуқлариҳуқуқий тушунча бўлиб ҳуқуқий
нормаларга асосланган шахснинг давлат ҳокимияти билан ўзаро муносабат-
лардаги ўрнини аниқлаб беради.
Ички ишлар органлари ходимлари давлат вакиллари бўлиб, улар жамоат тар-
тибини сақлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажариш давомида баъзан инсон
14
ҳуқуқларини чеклашга мажбур бўлиб қоладилар. Ушбу муносабат билан
ички
Do'stlaringiz bilan baham: