Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси


«Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг методлари



Download 2,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/226
Sana23.02.2022
Hajmi2,58 Mb.
#144158
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   226
Bog'liq
pravo uz

1.3. «Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг методлари, 
тизими ва аҳамияти
Замонавий дунёнинг ривожланиши ўзига инсон ҳуқуқлари муаммосининг 
ечилишини уйғунлаштириб келмоқда. Уларнинг юксак қадриятини тан олиш 
ва уларга амал қилиш давлатларнинг ички ишларида демократизмнинг рамзи­
га айланиб қолди ва бу эса, давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг цивили-
зациялашганлигининг англатади. Бу ҳол қонунийдир ва тушунарли. Инсон 
ҳуқуқлари ўзида сайёрамизнинг глобал муаммоларини, яъни, ядровий хавф 


15
ва экологик йўқ бўлиб кетиш, каби омилларни ҳам акс эттиради. Бу тушунчалар 
умумбашарий эзгулик, одиллик, озодлик, тенглик, демократизм, меҳрибонлик 
тушунчаларини акс эттириб, шахснинг давлат билан муносабатларида усту-
вор ўринни асос қилиб олди.
Ҳуқуқий давлат — бу инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартлар 
бўйича яшовчи, тегишли қонунларга эга бўлган, самарали давлат тизимига эга, 
ва инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида аниқ маълумотга эга, энг муҳими шу 
ҳуқуқларга эҳтиёж сезадиган фуқароларга эга давлатдир. Давлат, унда инсон 
ҳуқуқлари қанчалик даражада тан олиниши, амал қилиниши, ва ҳимоя эти-
лишига қараб, шунчалик ҳуқуқий деб аталиши мумкин.
Бу жиҳатдан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги билимлар катта аҳамиятга эга. 
Ушбу курсни ўқитиш фанниинг илмий методларига асосланган бўлиши 
керак. Шу сабабдан асосларни билиш ва объектив билим олишининг шарти 
бўлган методларни тўғри қўллаш катта аҳамиятга эга. Ўз навбатида умумий 
ва хусусий методлар ажратилади. Умумий методлар асосида табиат, фикрлаш 
ва жамиятнинг умумий ривожланишига доир қонуниятлар ётади. Инсон ҳуқуқ 
ва эркинликлари масалаларини ўрганишда эса ўз характерига кўра хусусий 
бўлган методлар ҳам қўлланади. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1) тизимли метод, бунда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари масалаларини 
ўрганиш бир­бирига боғлиқ шахсий ҳуқуқ ва эркинликлардан иборат бутун 
бир тизим сифатида қурилади;
2) тарихий метод, бунда инсон ҳуқуқлари тарихий ривожланиш орқали 
кўриб чиқилади. Шуни таъкидлаш керакки, тарихийлик бу доимий ривожла-
нишда бўлган ҳодисага баҳо беришдир;
3) қиёсий метод, тушунча ва ҳодисаларнинг умумий ва фарқли жиҳатларини 
аниқлашдир;
4) социологик метод, бу маълумот йиғиш ва таҳлил методидир. Бундай метод-
да турли сўровномалар (оммавий сўровнома, интервью, эксперт сўровномаси 
ва бошқалар) ўтказилади. Олинган маълумотни таҳлил қилиш­статистик 
гуруҳлардан фойдаланиш, индекслаш ва бошқалар;
5) мантиқий метод — бу инсон ҳуқуқ ва эркинликлари масаласини мантиқий 
таҳлил қилишга қаратилгандир. Улар ҳар қандай фан соҳаси учун зарур бўлган 
шаклларда баён этилади ва инсон ҳуқуқларини ўрганишга ҳам тааллуқлидир.
Юқорида кўрсатилаган методлардан ташқари ҳам бошқа методлардан фойда­
ланилади. Кўрсатилган методлар айни инсон ҳуқуқ ва эркинликлари назария ­
сини ўрганишда кенг қўлланади.
Ушбу курсни ўқитиш давомида биз ИИО ходимлари фаолиятида инсон 
ҳуқуқ ларини амалда тадбиқ этишда қўл келиши лозим бўлган дарслик 
тузилишидан фойдаланамиз. Фаннинг тузилишига ИИО ходимлари инсон 
ҳуқуқларига амал қилиш борасида ўз касбий мажбуриятларини бажариш 
давомида керак бўладиган, энг муҳим масалалар киритилган. Уларга энг авва-
ло, «Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси» фанининг предмет ва вазифала-
ри, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари учун инсон 


16
ҳуқуқларининг аҳамиятини белгилаб берувчи омиллар, фаннинг методлари, 
тизими ва аҳамияти, каби қисмлар киради. Дарсликни тузилишини кейин-
ги қисми инсон ҳуқуқлари назариясининг ривожланиш босқичларини кўриб 
чиқишга қаратилган замонавий инсон ҳуқуқлари концепциясининг тари-
хий илдизларини ўрганишдир. Бунинг давоми сифатида инсон ҳуқуқлари 
ва шахс нинг ҳуқуқий ҳолатини ўрганиш ва асосий инсон ҳуқуқларининг 
мазмунини кўриб чиқиш ётади. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги стандартлар 
ва уларнинг тизими Ўзбекистон қонунчилигида қандай ўз аксини топганли-
ги ҳам ўрганиб чиқилади.
Кейинги қисмда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни ўрганиш, 
уларнинг таснифи, тушунчаси, ва унинг ўзига хос томонларини ўрганишга 
қаратилган, шунингдек, Ўзбекистонда яратилган инсон ҳуқуқлари кафолат-
ларининг механизми ўрганиб чиқилади. Бунинг мантиқий давоми сифатида 
инсон ҳуқуқларининг халқаро ҳимоя кафолатлари механизми, жумладан БМТ 
ва бошқа халқаро минтақавий ташкилотларнинг инсон ҳуқуқлари ҳимояси 
бўйича тизими кўриб чиқилади.
Ўрганилаётган фан тузилишида инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандарт-
ларда ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ажратилган ўрин алоҳида аҳамиятга 
эгадир. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари фаолиятига доир умумий халқаро 
ҳужжатлар, жамоат тартибини сақлашда мансабдор шахсларга юклатилган 
юридик қоидаларнинг кучи, шунингдек, Ўзбекистон Руспубликасининг инсон 
ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлиги масалалари ўрганилади.
Қийноққа қарши конвенциянинг ички ишлар органлари фаолиятида-
ги аҳамиятини ҳисобга олган, мазкур дарсликда Қийноққа қарши кураш 
тўғрисидаги конвенциянинг ўрганилишига алоҳида ўрин ажратилган. Шу 
билан бирга, мазкур Конвенциянинг ички ишлар органлари ходимлари фао-
лиятидаги ўрни ва аҳамиятига доир масалалар ҳам ўрганилади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish