Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Иқтисодиёт факултети Кадрлар менежменти йўналиши талабаси Хидирова Ситоранинг "Инсон тараққиёти" фанидан Мустақил иши Инсон тараққиёти индекси ва ҳисоблаш усуллари Инсон тараққиёти консепцияси - Ҳозирги кунда инсон тараққиёти тушунчаси ОАВда, шунингдек сиёсий ва иқтисодий соҳаларда тез – тез қўлланилмоқда. Инсон тараққиёти консепсияси илк маротаба 1990 – йилда БМТТДнинг инсон тараққиётига багъишланган Маърузасида кенг таҳлил қилинди. Унга кўра, тараққиётнинг асосий мақсади инсонларни кенг қамровли танлаш имконияти билан таъминлашга қаратилган бўлиши лозим. Одамларнинг сифатли таълим олишга эришиши, тенг равишда муносиб иш ўрнига ва саломатлигини асраш учун етарли даромадга эга бўлиши ҳамда малакали тиббий хизматдан фойдалана олиши инсон тараққиётининг қай даражадалигини белгилаб берадиган мезонлар ҳисобланади.
1990 – йил бошларидан бери инсон тараққиёти кўрсаткичи (индекси) белгилаб олинди. Унга асосан мамлакат ривожланишининг ўртача даражаси инсон тараққиётининг асосан қуйидаги уч асосий ўлчовига кўра аниқанадиган бўлди:
Кутиладиган яшаш давомийлиги кўрсаткичи ўзида мамлакат согълиқни сақлаш тизими ва ижтимоий таъминотнинг ҳолатини маълум даражада акс эттиради.
Таълим даражаси кўрсаткичи аҳоли катта ёшли қисми(15 ёш ва ундан катта)нинг саводлилик даражасини ва аҳолини бошлангъич, ўрта ва олий таълимга жалб қилиш ҳолатини ўзида ифода этиб, мамлакат таълим тизимининг қай тарзда эканлигини кўрсатиб беради.
Аҳоли жон бошига нисбатан ЯИМ (ялпи миллий маҳсулот) кўрсаткичи мамлакат фуқароларининг даромади қай даражада эканлигини кўрсатади.
Ижтимоий ривожланиш назариясининг методологик асослари - Ижтимоий ривожланишнинг бутун тарихи давомида “жамият” категориясига турлича концептуал ёндашувларни кузатиш мумкин. Ижтимоий, фалсафий, иқтисодий назариялар ушбу тушунчанинг турлича талқинларини таклиф этадилар. Масалан, атомистик назария “жамият”га шахслар ва улар ўртасидаги муносабатларнинг жамланмаси сифатида қарайади: “Охир-оқибат бутун жамиятни шахслараро ҳиссиётлар ёки кўрсатмаларнинг нозик тўри сифатида тасаввур этиш мумкин. Ҳар бир муайян шахсга унинг ўзи томонидан тўқилган тўрнинг марказидан жой олиб, айрим одамлар билан бевосита, бутун жаҳон билан эса билвосита боғлиқ ҳолида эканлиги сифатида қаралиши мумкин”.
Аҳолининг турмуш даражаси ва турмуш сифати кўрсаткичлари мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланишининг даражасини акс эттиради. Аҳоли турмуш даражаси дейилганда, одамларнинг зарур моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланганлиги, улар истеъмоли ва эҳтиёжлари қондирилганлиги даражаси тушунилади. - Аҳолининг турмуш даражаси ва турмуш сифати кўрсаткичлари мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатлар ривожланишининг даражасини акс эттиради. Аҳоли турмуш даражаси дейилганда, одамларнинг зарур моддий ва маънавий неъматлар билан таъминланганлиги, улар истеъмоли ва эҳтиёжлари қондирилганлиги даражаси тушунилади.
Турмуш даражаси:
тор маънода – аҳолининг истеъмол эҳтиёжлари қондирилганлиги, истеъмолнинг топилган даромад ва қилинган ҳаражат орқали қондирилиши;
кенг маънода – инсон ривожланишиш даражаси (саломатлик, эҳтиёжларни қондириш имкониятлари) ва унинг яшаш шарт-шароитлари (атроф-муҳит, хавфсизлик) англанади.
Аҳоли турмуш даражаси кўрсаткичлари
БМТ концепцияси
|
Швед модели
|
Француз модели
|
1. Сиҳат-саломатлик.
2. Озиқ-овқат истеъмоли.
3. Таълим.
4. Иш билан бандлик ва меҳнат шароитлари.
5. Уй-жой шароити.
6. Ижтимоий таъминот.
7. Кийим-кечак.
8. Дам олиш ва бўш вақт.
9. Инсон ҳуқуқлари.
|
1. Меҳнат ва меҳнат шароити.
2. Иқтисодий имкониятлар.
3. Сиёсий имкониятлар
4. Мактаб таълими.
5. Соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдамдан фойдаланиш.
6. Ижтимоий имкониятлар.
7. Уй-жой.
8. Истъемол.
9.Бўш вақт ва уни ўтказиш.
|
1. Аҳоли сони ва таркиби, меҳнат ресурслари ва меҳнат шароити.
2. Даромадлар тақсимланиши ва улардан фойдаланиш.
3. Фаолият кўрсатиш шароитлари.
4. Турмуш даражасининг ижтимоий жиҳатлари.
|
Аҳоли турмуш даражасининг индикаторлари
Жисмоний эҳтиёжлар
Маънавий эҳтиёжлар
Ижтимоий эҳтиёжлар
-саломатлик;
-овқатланиш;
-турар жой;
-мол-мулк;
-пулли хизматлар
-маданий даража
-меҳнат шароитлари;
-дам олиш шароитлари;
-ижтимоий таъминот;
-ижтимоий-маиший муҳит;
-даромадлар ва ҳаражатлар
инсон капитали – бу ходим таълим олиш (мактаб, коллеж, лицейЮ институт, университет, касбий тайёргалик ва малака ошириш курслари) ҳамда меҳнат фаолияти жараёнида эгаллайдиган билимлар ва меҳнат кўникмаларидир.
табиий ресурслар – бу табиат томонидан таъминланадиган ер, сув ва фойдали қазилмалар каби омиллардир. Табиий ресурслар такрор ҳосил қилинадиган ва такрор ҳосил қилинмайдиганларга бўлинади.
Иқтисодий ўсиш назарияларида инсон омили ролининг эволюцияси - Иқтисодиёт фанида меҳнат инсоннинг мақсадга мувофиқ фаолияти деб талқин этилади. Меҳнат қобилияти бўлмаса, меҳнат фаолиятини амалга ошириб бўлмайди. Меҳнат қобилияти ҳам фақат меҳнат жараёнида амалга ошади. Иш кучи меҳнатга қобилиятни англатади, меҳнат эса меҳнат фаолиятида иштирок этаётган иш кучи қобилиятидир.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Do'stlaringiz bilan baham: |