Нутқнинг услубий турлари
Тил бойликларидан ҳар ким ўзича фойдаланнб сўзлайдп. Бир тур сўзлар ва тилга тегншли бошқа белгилар бнр нутқда кўпроқ ишлатилгани ҳолда бошқа нутқда учрамайди. Бошқа бир нутқ ўзннннг сўз бойлигн ва гапларининг қурилиши, оҳанги билан учинчи бир нутқдан ажралнб туради. Тил бойликларини танлаб ншлатишга қараб нутқ кўринншларн бир неча турга ажралади. Ана шу хилма-хиллик нутқ услублари (стиллари) деб аталади. Нутқ услубларн алоқанинг мақсадга мувофиқ амалга ошуви йўлида сўзловчинпнг тил бойликларидан танлаб фойдаланиши туфайли нутқнинг тарихан шаклланган кўринишидир. Қуйидаги мисоллар орқали нутқ услубларини тасаввур қилса бўлади: «...2-модда. Ҳар бир инсон, ҳар қандай тафовутларидан қатъи назар, яъни ирқи, терисининг ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки ўэга эътиқодлари, моддий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мулкий, табақавий ёки бошқа мавқеига қарамасдан, ушбу Деклорацияда эълон қилинган барча ҳуқуқлар ва эркинликларга эга бўлишн лозим. Бундан ташқари, инсон мансуб бўлган мамлакат ёхуд ҳудуднинг сиесий, ҳуқуқий ёки халқаро статусга эга эканлиги асосида бу ҳудуд мустақил, васийликдаги, ўз-ўзини идора қилмайдиган ёхуд сувереннтети қайсидир жиҳатлардан чеклаб қўйилганидан қатъи наэар, бирон бир даражада одам ажратилишига йўл қўймаслиги керак»1. «Жонгинам, ахир сизга не гуноҳ қилдимки, менга бунча ситамлар қиласиз? Кеча айтган жойингизга борпб, қош қорайгунча кутдим, келмадингиз. Кутгандан ёмони бўлмас экан»2. «Снстем тилшуносликда гапнинг синтактик структура унсурларн гап бўлакларн ёки синтатик позиция нуқтаи назаридан, пропознтив структура услублари эса объектнв реаллик структурасига иэоморфлик нуқтаи наэаридан, коммуникатив (актуал) структура тема (маълум) ва роматик (янги) нуқтаи назардан ўрганилади»3 Бу нутқ парчаларинннг ҳар бир грамматик қурилиши, лексикаси, оҳанги жнҳатидан бир биридан кескин ажралнб турадн. Бнрнда расмий нутққа хос лексика, иккинчнснда кундалик ҳаётда ишлатиладигэн сўзлашув лексикаси, учннчисида тилшунослик илмига хос лексика асосий ўринни эгаллайди. Услубшуносликка бағишланган асарларда нутқнинг қуйидаги услублари кўрсатилади: 1. Сўзлашув услуби. 2. Расмпй услуб. 3. Илмнй услуб. 4. Публицистик услуб. 5 Бадний услуб. Ҳар бир услуб ўзига хос система бўлиб, бошқа услублардан кўпгина белгилари билан ажралиб туради. Сўзлашув услуби. Бу услуб ўз лексикаси, фонетнкаси, морфологияси ва синтаксисн билан халқнннг оддий сўзлашув тилини ўзида акс эттиради. Сўзлашув услуби учун оддийлнк, соддалик, бетакаллуфлик, ҳаяжонлилик хосдир.
Хулоса
Нутқ одоби инсоннинг умумий ахлоқини белгиловчи асосий мезондир. Урта Осиёда ахлоқий тарбия ўз анъаналарига эгадир. Ахлоқ ҳақидаги ибратли фикрлар қадимги туркий ёдномаларда, буюк алломаларнинг асарларида ва бошқа ёзма ёдгорликларда биэгача етиб келган. Ахлоқ фан сифатида ўрта асрларда юзага келди. Бу фаннинг ўэ олимлари пайдо бўлди, назарияси яратилди. Ибн Мускавейх, Фаробий, Ибн Сино, Насриддин Тусий, Жалолиддин Давоний, Сабзаворий, Ғиёсиддин Мансур кабилар ахлоқ фанининг мавэуи, вазифалари, мақсадининг наэарий ва амалий жиҳатларини асослаб беришга ҳисса қушдилар. Афсуски, кўп йиллар давомида бу меросни ўрганиш, оммалаштиришга имкон бўлмади, жуда кўп йирик олимларимиз ҳамон халқ учун номаълум бўлиб келмоқда. Аслида эса деярли ҳамма даврларда бу фан тараққий этиб борди, янги-янги асарлар пайдо бўлди; ахлоқ ва таълим-тарбия соҳасида илмий тадқиқот олиб борган жуда кўп олимлар етишиб чиқди. Қатор мутахассисларнинг асарлари асоссиз равишда ўрганилмай келинди. Кишининг одоби, энг аввало, унинг нутқида кўринади. Нутқ одоби нима? Нутқ одоби деганда айтилиши эарур бўлган хабарларнн, тингловчини ҳурмат қилган ҳолда, унинг кўнглига мос, адабий нормадаги ифодалар билан етказиш тушунилади. Ҳар қандай хунукхабарни ҳам тингловчига беозор етказиш мумкин. Бунинг учун сўзловчи тилни, адабий тил нормаларини мукаммал билиши лоэим. Мулойим, ёқимли, одобли сўзлаш ҳам ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Унга ётликдан онгли машқлар қилиш, тилнинг луғат бойлигини эгаллаш, бу борада нутқи ибратли кишиларга тақлид қилиш, улардан ўрганиш орқали эришилади. Уқувчи учун энг яхши намуна ўқитувчи нутқидир. Буни ўқитувчи ҳар доим ўзида ҳис этиб туриши, ўэ нутқида ҳеч вақт одоб-ахлоқ, нутқ маданияти нормаларидан чиқмаслиги лозим. Нутқий муомала саломлашишдан бошланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |