Инсон экологиясида ижтимоий ва биологик умумийлик (яхлитлик)


Ҳайвон организмларининг атроф-муҳит



Download 146,5 Kb.
bet5/6
Sana10.07.2022
Hajmi146,5 Kb.
#772157
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1451617388 62766

4. Ҳайвон организмларининг атроф-муҳит шароитига мослашиши.
Атроф-муҳит факторларини турли ҳайвонлар ҳар хил қабул қилади. Баъзи бир организмларники ҳароратга, намликка сувнинг шўрлигига, ёруғликка талаби кенг, баъзи бирлариники тор. Демак, баъзи бир ҳайвонлар атроф-муҳитда бўлаёттан факторларнинг кенг ўзгариш оралиғида яшай олса, баъзилари кичик ўзгариш оралиғида яшай олади. Жумладан, карп балиғи фақат чучук сувда яшаса, бошқа балиқлар ҳам чучук, ҳам шўр сувларда яшаши мумкин.
Ўсимлик дунёсвда ҳам намликни жуда хоҳлайдиган гигрофил, ўртача миқдорда хоҳлайдиган (мезофил) ва қуруқликни хоҳлайдиган (ксерофил) ўсимликлар бор.
Турларни алоҳида факторларга ёки уларнинг комплекс ҳолатдаги факторларига мослашиши экологик валентлик қобилияти дейилади ёки экологик мослашувчанликдир. Тирик жонларнинг мослашувчанлик даражаси қанча юқори бўлса, улар аниқ экологик ҳолатга мослашиши юқори, ундай жониворлар популяциясининг атроф-муҳит шароитида яшаб қолиши ва қўпайишига имкон бўлади.
Масалан, лось (буғи) номли ҳайвон ҳароратнинг ўзгаришига, қор қопламининг қалинлигига ёввойи чўчқага қараганда тез мослашади. Шунинг учун ҳам ҳайвонларнинг атроф-муҳитта тез мослашиши уларни географик кенгликларда тезроқ тарқалишига имконият беради.
Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси жуда кўп факторлар таъсирига мослашишга мажбурдирлар, чунки бундай мослашиш эволюцион жараёнларда, табиий танланиш даврида, наел даражасида шаклланади ва мустаҳкамланади. Ташқи муҳит шарт-шароитларига мослаша олмайдиган жониворлар ўз-ўзидан қирилиб, йўқолиб кетади.
Атроф-муҳитга мослашишнинг турлари кўп.

  1. Морфологик мослашиш (адаптация). Сувда яшовчи жониворлар организмининг ўша шароитга мослашиши, яъни кшта ўхшаш жониворларнинг тез сузишга ўрганиши ёки барги йўқ ўсимликларнинг саҳрода яшашга мослашиши, яъни кам сув йўқотишга мослашиши.

  2. Физиологик мослашиш (адаптация), масалан, ҳайвонлар ошқозонидаги ферментларнинг ошқозондаги овқатлар таркибига қараб ишлаб чиқилиши, ўсимлик организмидаги фотосинтезнинг биохимик жараёнлари оқибатида ноорганик моддалардан органик моддалар синтезининг атмосфера ҳавосидаги газ таркибининг маълум миқцордаги даражасига боғлиқлиги ва ўсимликни шунга мослашиши физиологик адаптацияга мисол бўла олади.

3. Этологик мослашиш (поведенческая), яъни ҳайвонлар ўзининг ҳаёт жараёнида атроф-муҳит билан иссиқлик алмашишни нормал ҳолатда таъминлашга қодир. Масалан, ўзига бошпана яратиш, ҳаракатланиш, бир жойдан иккинчи жойга ўтиш, ўзига қулай ҳароратни танлаш, айниқса, экстремал ҳолатда бундай мосланиш жуда зарур.
Ҳайвонлар намлик ўзгаришларига, ёруғликнинг ўзгаришига ва бошқа экологик факторларга ҳам кўникиши, мослашиши мумкин. Хуллас, ҳайвонларнинг ҳаёт жараёнларидаги фавқулодда бўладиган ўзгаришларга реакциялари ҳар хил.
Тоғ олди ва тоғлик территорияларда Европа Осиёга тегишли ҳайвонлар тури ёки Қозоғистон, Монголия даштларида яшовчи баъзи бир ҳайвонларнинг қариндош эканликларини борлиги аниқ. Демак, Ўрта Осиё текисликлари ва тоғлик минтақаларида яшовчи ҳайвонлар дунёсида икки ҳар хил комплексдаги ҳайвонлар гуруҳини кўз олдимизга келтирамиз.
Улар кенг бўлмаган кенгликларда бир-бирлари билан аралашган ҳолатда ва бир-бирларига маълум даражада таъсир этувчи гуруҳлар бўлиб, кичик тоғ оролларида ёки водийларда бевосита контактда бўладилар.
Ҳайвонот дунёсининг ўзига хос томонларини асосан сероб бўлган иссиқлик ва ўта бир хилда тақсимланмаган намлик билан бирлашиши аникдайди. Иссиқликнинг сероблиги, тупроқ шароитининг яхшилига турли фауналарнинг тез ривожига имкон туғдиради. Аммо ёғингарчиликнинг кам бўлиши баъзи бир фауналарнинг йўқолиб кетишига ёки ўта камайиб кетишига сабаб бўлади. Тақир, дашт биёбонларда яшаётган ҳайвонларнинг тўқайларда, ўсимлик дунёси орасида яшаётган ҳайвонлардан фарки кўзга ташланади.
Ўрта Осиёга характерли томондан яна бири табиий манзараларнинг тез-тез ўзгариб туриши, яъни кўп тоғларнинг ён бағирларида ўрмон дарахтзорларнинг йўқлиги, ўзига хос баланд бўйли совуққа чидамли ёғочбоп ўсимлик дарахтларининг бўлиши ўша минтақада яшаётган ҳайвонлар турига ўз таъсирини кўрсатади.
Тропик ҳайвонларнинг баъзи бирларини Тожикистоннинг жанубида ва Туркманистонда учратиш мумкин. Аммо, Марказий Осиёнинг баланд тоғларида, Қозоғистон, Монголия, Ҳиндҳимолай, Сибир, Европа, Ўртаер денгизи, Туркистон, Осиё олди минтақаларида яшовчи ҳайвонларнинг вакиллари мавжуд, улар ичида асосий ядроси Марказий Осиё минтақасига тегишли фауна турларидир.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР


  1. Download 146,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish