1 .Турли соҳаларнинт инсон экологиясига таъсири
Марказий Осиё республикаларида халқ хўжалигининг турли соҳаларини қайтадан тиклаш, саноат корхоналарини янги технологик жараёнлар билан, техника билан қуроллантиришга эътибор берилиши, ишлаб чиқариш фондларини янгилаш асосий йўналишлардан бири бўлиб қолди. Чунки иккинчи жаҳон уруши йиллари собиқ Иттифоқнинг бошқа регионларидан эвакуация қилинган техника, асбоб-ускуналар, жиҳозлар аллақачонлар эскириб бўлган, улар янги техник, технологик, санитария ва гигиеник, экологик талабга жавоб беролмайдиган ҳолатга келиб қолган. Баъзи бир фактларга қараганда Ўзбекистоннинг энг йирик саноат корхоналарининг 500 тасини ичидан 366 таси янги технологикжараёнлар билан қуроллантиришни талаб этади. Янги заводлар, саноат корхоналарини, айниқса, техника ривожидан ўзиб кетган мамлакатлар билан биргаликда замонавий жиҳозлар билан таъминланган саноат корхоналарини яратиш ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бўлиб қолмоқца. Чунки эскирган, ишлаш муддати ўтиб кетган жиҳозлар билан ишлаб чиқариш корхоналарининг ишларини тузатиш, ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқиш мумкин бўлмай қолади. Ҳозирда кўп саноат корхоналарида, жумладан, металлургияда, қора ва рангли металлургия саноатларида, электротехник, машинасозлик, минерал ўғит ишлаб чиқиш, кимё ва бошқа саноатларида бироз янгиланишлар бўлмоқца, аммо ҳозирги замон талабига жавоб берадиган даражада эмас. Кейинги йилларда баъзи бир саноат корхоналарида мустақилликка эришилгандан сўнг анчагина силжишлар бор. Жумладан, АҚШ ва Узбекистан қўшма корхонаси мис ишлаб чиқиш, Асакадаги Корея ва Ўзбекистон қўшма корхоналари, текстил ишлаб чиқаришда ва бошқа соҳаларда янги замон талабига жавоб берадиган ҳолатда ишлаб чиқаришни ташкил қилинмоқда.
Аммо, қатор технологик жараёнларни, қурилаётган саноат корхоналарининг техника иқтисодий кўсаткичларини, янги чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини, технологик жараёнларнинг эксплуатация кўрсаткичларини анализ қилар экансиз, жуда кўп камчиликлар борлигидан хабардор бўласиз. Негаки, ишлаб чиқилаётган кўпчилик режаларда фақат техник томондан эмас, балки ижтимоий-гигиеник, экологик муаммоларни келиб чиқиши, бошқача қилиб айтгавда, инсон омили масалалари кўзда тутилмаган. Шунинг учун ҳам ишлаб чиқарищца фан-техника ютуқларидан тезликда фойдаланиш, унинг натижали бўлиш даражасини ошириш, меҳнатни илм асосида ташкил қилиш, хавфсиз меҳнатни уюштириш, бир томондан, ишлаб чикилган маҳсулотларнинг сифатини юқори даражага кўтарса, иккинчи томондан, ишчиларнинг соғлиғини сақлаш таъминланади, ишлаб чиқариш шароитида ва унинг ташқарисида инсонни ўраб турган атроф-муҳитни экогигиеник ҳолати яхшиланиб, аҳолига экологик нуқгаи назардан қулай шароит туғдирилишига имкон яратилади. Агар халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларини илмий техника тараққиётидан фойдаланиб қайта қуриш, ишлаб чиқаришни самарали қилиш, бозор иқтисодиёти даврида, шунингдек, ижтимоий-гигиеник, экологик, меҳнатни эргономик томонларини диалектик бир-бутунлик асосида тушуниб меҳнатнинг турли ўзига хос тармоқларидаги иктисодий ва ижтимоий-биологик жараёнларда инсоннинг асосий актив фактор сифатида кузатиладиган ҳолатини назарда тутсак, демак инсон ўз тақдири, яъни сиҳат саломатлиги тўғрисида доимо ўйлаш ва чора-тадбирларни ишлаб чиқишга интилади.
Турли соҳаларда меҳнатни ташкил қилиш анализи шуни кўрсатмоқцаки, уни рационал, ҳозирги замон талаби асосида уюштириш айни мудцаодир. Негаки, кишлоқхўжалигида, саноатда, қурилишда меҳнатни ташкил қилишда механизмлар ёрдамидан фойдаланиш, унда автоматика, роботларни ишлатиш ҳали анча орқада. Демак, ўз-ўзидан маълумки, ишнинг унумдорлигини юқори даражага кўтариш, сифатли маҳсулот ишлаб чиқиш, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш заруратини туғдиради. Бу эса, ўз навбатида, аҳолининг моддий аҳволини бошқа мамлакатлардагига қараганда аста-секин кўтарилишига олиб келади. Моддий таъминотнинг яхшиланиши аҳоли ўртасида касалликларни, меҳнат кунларини унумли бўлиши, иш жараёнида жароҳатланиш ва бошқа нохушликларни камайтиради. Масалан, ҳозирда машинасозлик, кимё, нефт-химия ва бошқа шунга ўхшаш корхоналари анча ривож топмокда, аммо, баъзи бир ҳолатларда иш жойлари ҳавосида турли заҳарли чанглар, газлар концентрацияси анча юқори. Баъзи завод ва фабрикаларда ишчилар учун дам олиш хоналари талабга жавоб бермайди, ечиниш, ювиниш, душ ва бошқалар замон талаби даражасида эмас, аёлларга акушерлик ва бошқа тиббий ёрдам кўрсатиш, айниқса, қишлоқхўжалигида яхши ташкил қилинмаган, ҳомиладор аёлларни иш билан таъминлаш яхши эмас. Пахтани қайта ишлаш корхоналарида аёлларнинг сони эркакларникига нисбатан кўпчиликни ташкил қилади. Республикадаги илмий текшириш институтлари олиб борган илмий ишлар шуни кўрсатдики, ҳомиладор аёлларни енгил ишга ўтказишга кам эътибор берилади. Бозор иқтисодиёти даврида аёлларни санаторияларда, профилакторияларда соғломлаштириш доимо қўл келавермайди, йўлланмаларнинг нархи тобора ошиб бормоқда, кўпчиликнинг имконияти чегараланган, ойликка яшаётган аёллар бундай ёрдамни ололмайдилар.
Ташсельмаш, Навоий электрокимё саноатидаги меҳнатни механизация, автоматизациялаштириш жараёнлари текширилганда илмий-техника ривожи натижаларини бундай корхоналарда жорий қилиш аҳволи, айниқса, оғир меҳнат билан банд бўлган жойларда яхши эмаслиги аниқланди. Жумладан, зарарли цехларда ишлайдиган ишчилар сони 62 дан 1038 кишига ортган, шулардан 262 киши аёллардир. Иккала корхонада ҳам ижтимоий-экологик ҳолат таъсирида касалликларнинг ортиб бориши кузатилган. Кон металлургия комбинатларидаги экологик ҳолат шу даражада хавфлики, нафас йўлларининг асосий касалликларидан чанглар таъсирида пайдо бўлувчи бронхитларни (Навоий кон металлургия корхонасидаги текширувлар оқибатида) 80%и чанглар таъсирида бўлганлиги аниқланган. Республиканинг жуда кўп корхоналарида иш жойларинг ноқулай ҳолатда эканлиги кўп касб касалликларини келиб чиқишига сабаб бўлади. М.С.Искандарова келитирган фактларга қараганда 8420 киши касб касалликлари рўйхатидан ўтган, шулардан 21 % сурункали бронхит, 16 % эшитиш нервининг яллиғланиши, тебраниш таъсирида вибрация касаллиги 14,7 % ташкил қилади. Шундан кўриниб турибдики, иш шароитидаги эндоэкологик ҳолат ишчилар ўртасида турли касб касалликларини келтириб чиқаради.
Шундай қилиб, ижтимоий-иқтисодий факторлар ичида инсон организмига таъсир этувчи омиллардан, яъни меҳнат шароити, меҳнатни тўғри ташкил қилиш, янги технологияни жорий қилиш, меҳнат хавфсизлигини, хавфсизлик қоидасини таъминлаш, иш жойлари ҳавосининг тоза ҳолатини таъминлашда механизмларнинг ҳолати катта рол ўйнайди.
Ишчи жойларини параметрларини ишчиларнинг психофизиологик, антропометрик, эргономик имкониятларига тўғри келмаслиги, яъни шовқиннинг баландлиги, ҳавонинг турли газ ва чанглар билан зарарланганлиги, тебраниш даражасининг баландлиги, ҳаво ҳароратининг доимо ўзгариб туриши ишчиларга салбий таъсир кўрсатади. Демак, ишчиларнинг соғлиғини сақлаш ва касалликни камайтириш учун юқорида зикр қилинган ҳолатларга эътибор бериш, ишни илмий асосда ташкил қилишни тақозо қилади.
Кўриниб турибдики, инсон омилини фаоллаштириш, ишлаб чиқаришни интенсивлаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири экогигиеник тадбирларни амалга ошириш экан.
Do'stlaringiz bilan baham: |