“Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас”



Download 28,57 Kb.
bet1/2
Sana22.04.2022
Hajmi28,57 Kb.
#572369
  1   2
Bog'liq
Хотира Баённома


Нуробод туман халк таълим бўлимига қарашли 75-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар билан ота- оналар иштирокида 9 – май хотира ва кадрлаш кунига багишлаб “Инсон қадри улуғ, хотира муқаддас” мавзусида ўтказилган тадбирининг
Б А Ё Н Н О М А С И
2020йил 8 май Мактаб биносида
Қатнашди: Мактаб директори А.Тогаев, Мактабнинг фахрий укитувчиси А.Козоков, Мактаб ТТИБД ўринбосари У.Хайитов, Мактаб ММИБД ўринбосари Б.Кузиев, 21 нафар ўқитувчи, барча ўқувчилар, 13 нафар ота-оналар.
КУН ТАРТИБИ:
Тадбирни мактабнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари Н.Тогаев кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги масала юзасидан куйдагиларни таъкидлади.
Юлдузлар мисоли бедорсан
Тоғларнинг қоридек бокира
Сен азиз зотлардан ёдгорсан
Хотира, хотира, хотира.
Ҳиндиқушдан таралади бир нола
Юракларни титратиб зир-зир нола.
Қаранг қонга ботиб ётар бир дала,
Мангу армон бўлиб кетган ўғлонлар
Ассалому алайкум ҳурматли фахрий ўқитувчилар, азиз укувчи-ёшлар. Бугун сиз билан биз урушда ҳалок бўлган ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтирамиз, уларни бугун эслаб оламиз. Шунининг учун сиз билан биз бу ерга йиғилганмиз.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан 2018 йил 7 апрелда “Хотира ва қадирлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғриси”да қарор қабул қилди. Шу қарор асосида уруш қатнашчиларига 10 000 000 сумдан пул мукофоти ва Ўзбекистонда ишаб чиқарилган енгил автомашиналарни навбатсиз бериш бўйича сертификатлар берилди. Бў эса ўз навбатида ҳукуматимиз томонидан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилаётганлигини билдиради. Хозирги сузни рухсатларингиз билан мактабимизнинг фахрий укитувчиси А.Казоковга берсак, мархамат.
Сузга чикди: Мактабнинг фахрий укитувчиси А.Казоков. Ассалому алайкум ҳурматли ўқитувчилар, азиз укувчи-ёшлар. Хаммамизга маълумки, иккинчи жаҳон уруши даврида Ўзбекистоннинг олти ярим миллион аҳолисидан бир ярим миллон навқурон ҳалқимиз фарзандлари урушга жалб қилинган эди. Бўлиб ўтган уруш мобайнида беш юз мингга яқин сизу-бизнинг ота боболаримиз, яқин қариндошларимиз майиб мажруҳ ҳолда қайтишди. Уруш даврида Ўзбекистон ҳалқи кечаю-кундуз меҳнат қилиб, жангчиларимизни қўллаб қувватлаш учун эшалон-эшалон озиқ овқат, кийим кечак ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериб турди. Шу билан биргаликда Беларуссия, Украина ва Россиянинг уруш ўчоғида қолиб вайрон бўлган шаҳарларида бошпанасиз қолган уч юз эллик мингга яқин болаларни Ўзбекистон ҳалқи ўз бағрига олиб, бошпана бериб, уларни ўз тарбиясига олди ва топган нонини баҳам кўришди. Азизлар, уруш ҳеч бир хонадонни четлаб ўтгани йўқ. Кимнингдир бобоси, яна кимнингдир акаси ёки тоғаси урушда ҳалок бўлган. 1941—1945 йиллари республикамиздан 1 433 230 нафар киши фронтга кетган. Шулардан 263 005 нафари жангларда ҳалок бўлган, 132 670 нафари эса бедарак кетган. Хотира ва қадрлаш куни тақвимдаги тарихий санага айланди. Бу айёмнинг кенг миқёсда нишонланишига барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотлари бош қўшишмоқда. Ушбу қутлуғ сана муносабати билан бутун республикамизда минглаб уруш ва меҳнат фахрийларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда. Уруш даҳшатларини кўрган, истибдод зулмини тортган ва истиқлол кунларига етган фахрийлар билан учрашувларда ёшлар маънавияти бойимоқда, қалбларда хотира ва фахр туйғуси мустаҳкамланяпти. Ватан қисматимиз, номусимиз, оримиздир. Шу боис ғанимлар тажовуз қилганда ҳамиятли, ғурурли фарзандлар оёққа туришган. Улар Ватан ҳимояси йўлида жон олиб, жон беришни мардлик деб билишган. 2000 йил августь, сентябрь ойлари юртимизнинг жанубий сарҳадларида душман тўдалари билан кечган тўқнашувлар ҳали ҳеч кимнинг хотирасидан кўтарилгани йўқ. Она заминни ёвуз ниятли кучлардан соқит қилиш яна юрт ўғлонлари зиммасига тушди ва бу йўлда бир неча мард йигитлар ҳалок бўлишди. Бундай кунлар қайтиб халқимизнинг бошига тушмасин. Ҳурматли тадбир катнашчилари иккинчи жаҳон урушида ўзбек ҳалқининг хизмати беқиёсдир. Бугунги кунда ўқувчи ёшларни меҳир оқибатли қилиб тарбиялашда, уларнинг қалбида ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, миллий анъаналаримизга садоқатли қилиб тарбиялашда сизларнинг меҳнатгиз мактаб бўлиб келмоқда.
Хурматли ўқитувчилар, азиз укувчи-ёшлар сизларни ғалабанинг шонли “72” йиллиги билан табриклайман. Сизларга сиҳат саломатлик узоқ умр, оилаларингизда тинчлик осайишталик, ҳозирги олиб бораётган тарбиявий ишларинингда муофақиятлар тилайман. (Эътиборингиз учун рахмат). Шундан сунг мактаб директори А.Тогаевга суз берилди.
Сузга чикди: мактаб директори А.Тогаев. Ассалому алайкум ҳурматли мехмонлар ўқитувчилар, азиз тадбир иштирокчилари. Албатта, Хотира - ўзликни англашга, ўтмишни доимо ёдда тутишга даъват этиб турадиган муқаддас туйғудир, у орқали инсон ўзида яхши хислатларни қарор топтириб боради. Биз Миллат, Ватан, Истиқлол каби сўзларни ҳурмат билан тилга оламиз. Ана шу тушунчалар ҳақида сўз юритганда гапнинг бир учи хотирага бориб тақалади. Муқаддас тушунчаларнинг барчаси хотира билан тирик. Хотира нафақат ўтмишни унутмаслик, бугунги кунни тўғри тасаввур этиш ҳамдир. Хотира инсонни келажакка очиқ кўз билан қарашга ўргатади. Қадрлаш - эса хонадонларимизга файзу барака бағишлаб, қилаётган эзгу ишларимизга оқ фотиҳа тилаб турган пиру бадавлат қарияларимизнинг ҳурматини жойига қўйишдир. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг фармойишига биноан, Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун жон фидо этган боболаримиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам эл-юртимиз фаровонлигини юксалтиришга, ёшларни тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларнинг ҳурматини жойига қўйиш мақсадида 9-май — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланиб келинмокда. Инсонни эъзозлаш, иззат - ҳурмат қилиш, ўтган аждодлар руҳини ардоқлаш, ҳар бир фуқаронинг Ватан олдидаги хизматини қадрлаш халқимизнинг турмуш тарзи, руҳияти, анъана ва ҳаётий одатларига айланмоқда. Барчамизга тарихдан маълум собиқ шўролар даврида 1937 - 1953 йиллари Ўзбекистон бўйича 100 минг киши қатағонга учраб, 13 минг нафари отиб ташланган. Инсоний қадр-қиммати топталган бу инсонлар орасида нафақат арбоб ва зиёлилар, балки юзлаб оддий инсонлар, юртимизда истиқомат қилаётган деярли барча миллат ва элат вакиллари бор эди. ХХ асрнинг 30-йиллари Италия ва Германияда вужудга келган фашизм нафақат италян ва немис халқининг, балки дунёдаги миллионлаб инсонларнинг бошига кулфат солган.
Давлатимизнинг Биринчи раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва барча вилоят марказларида миллий меъморлик анъаналари бўйича барпо қилинган Хотира майдони халқимизнинг миллий қадриятлари, ўтганлар руҳига чуқур ҳурматни ўзида мужассам этган зиёратгоҳга айланди. Эл-юртимиз озодлиги ва эркинлиги йўлида, халқимизнинг ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши курашларда қурбон бўлганлар хотираси авлодлар ёдида умрбод сақланиб қолади. Истардикки, хотира ва қадр туйғуси ҳеч биримиздан йироқлашмасин, ҳамиша қалбларимизда акс - садо бериб турсин!. (Эътиборингиз учун ташаккур)

Download 28,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish