Инсон қадим замонлардан бери шифобахш ўсимликлардан фойдаланиб келмоқда


Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши



Download 2,24 Mb.
bet5/7
Sana16.03.2022
Hajmi2,24 Mb.
#493554
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Икки уйли газанда

Маҳсулотнинг микроскопик тузилиши. Ишқор эритмаси билан ёритилган баргнинг ташқи тузилиши микроскоп остида кўрилади.
Барг юқори эпидермисининг ҳужайраси тўғри деворли, пастки эпидермиси- нинг ҳужайраси эса эгри-бугри деворли. Устицалар юқори эпидермисга нисбатан пастки эпидермисда кўп бўлади. Эпидермис ҳужайраларида калций карбонат билан тўлган цистолитлар учрайди. Баргнинг ташқи препаратида цистолитлар юмалоқ ёки тухумсимон шаклдаги қора доғ ҳолида кўринади. Барг томирлари бўйлаб баъзи жойларда друзлар учрайди. Баргнинг ҳар иккала томонида туклар бўлади, улар уч хил тузилишда:
а) бир ҳужайрали, кенг асосли, ўткир учли, ретортасимон туклар. Бу туклар баргнинг юқори томонида жуда ҳам қалин деворли, пастки томонида эса юпқа деворли бўлади;
б) боши икки ҳужайрали, оёғи бир ҳужайрали майда туклар; 
в) ачитувчи туклар. Бу туклар кўп қаватли ва кўп ҳужайрали кенг асос қисмдан ҳамда юмалоқ бошчали охирги узун ҳужайрадан ташкил топган (юмалоқ бошчаси қуритилган маҳсулотда кўпинча синиб кетган бўлади).



2.2-расм.Газанда баргининг ташқи кўриниши.
А – баргнинг юқори эпидермиси; Б – баргнинг пастки эпидермиси; В – баргнинг йўғон томир ўтган жойи. 1 – бошчали тук; 2 – ретортасимон туклар; 3 – ачитувчи тук; 4 – цистолитлар; 5 – томир сув найлари; 6 – друзлар.


3. Икки уйли газанданинг доривор ўсимлик сифатидаги аҳамияти.
Инсон қадим замонлардан бери шифобахш ўсимликлардан фойдаланиб келмоқда. Ҳозирги вақтда илмий тиббиётда қўлланилаётган дори-дармонларнинг қарийб 60 фоизидан зиёдини ўсимлик маҳсулотлари ташкил қилади. Илмий манбаларда келтирилишича, табиат неъматларидан тайёрланадиган дори-дармонлар сунъий йўл билан олинадиган препаратларга нисбатан афзаллиги билан ажралиб туради. Доривор ўсимликларга ва улардан олинадиган препаратларга тиббиёт соҳасида бўлган талабнинг ортиб боришига асосий сабаб, синтез йўли билан олинган кимёвий доривор препаратни узоқ вақт узлуксиз равишда истеъмол қилиш инсон ва ҳайвон организмида турли нохуш ўзгаришларни юзага келтиради. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А. Каримовнинг 2007 йил 19 ноябрдаги «2011 йилгача бўлган даврда фармацевтика тармоғи корхоналарини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури» тўғрисидаги Фармони фармацевтика корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватини оширишга, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, шунингдек, аҳолини маҳаллий дори-дармон маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиѐжини қондиришга, маҳаллий шароитда ўсадиган доривор ўсимликларни интродукция қилиш ва уларни парваришлаш ҳамда уларнинг сифатли хом-ашёсини фармацевтика саноатига етказиб беришга қаратилган бўлиб, ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Кейинги вақтларда бутун дунѐда доривор ўсимлик препаратларига – фитопрепаратларга ва доривор ўсимликларга эҳтиёж ортмоқда. Шундай доривор ўсимликлардан бири икки уйли газанда ёки газанда ўти ҳисобланади. Икки уйли газанда (Urtica dioica) Газандадошлар (Urticaceae) оиласига кирадиган кўп йиллик, илдизпояли, икки уйли ўт ўсимлик. Пояси оддий ёки шохланган бўлиб, бўйи 60-100 см гача ўсади. Барглари тухумсимон ёки чўзиқ юраксимон, четлари арра тишли. Барглари пояда қарама-қарши ўрнашган, бутун, куйдирадиган туклар билан қопланган. Чангчи гулларининг гулқўрғони 4 бўлакли, чангчилари ҳам тўртта. Уруғчи гулларининг гулқўрғони 4 бўлакли бўлиб, иккитаси ички (гуллаб бўлгач ўсади ва шакли ўзгаради), қолган иккитаси эса сиртқи (шакли ўзгармайди). Тугунчаси битта, тумшуқчаси ўтроқ. Уруғчи гуллари шохланадиган сохта бошоқсимон тўпгулга йиғилган. Меваси ёнғоқча. Май-август ойларида гуллаб уруғлайди. Тропик мамлакатларда ўсимликнинг 40-50 тури тарқалган. Ўзбекистонда бир тури бор. Ўсимлик соя, зах ерларда, далаларда, боғларда ўсади (1, 2, 4, 5). Газанда ўт таркибида каротин, С, В, К витаминлари, А провитамини, ошловчи моддалар, флавоноидлар, фитонцидлар, холин, чумоли кислотаси, кофейин кислотаси, ферулин ва паракумарин кислоталари, стеринлар, гистамин, уртицин гликозиди, протопорфирин, 5-гидрокситриптамин, микроэлементлардан: темир, мис, марганец, алюминий, ванадий, хром ва бошқалар мавжуд (3, 6, 7, 8, 9). Газанда ўтининг барги тиббиѐтда ишлатилади. Ўсимлик гуллаганда баргларини қўлқоп кийган ҳолда йиғиб олинади ва махсус жойда қуритилади. Баргларни йиғишнинг яхши даври – ўсимликлар гуллашни бошлаган вақти ҳисобланади. Тўпланган хом – ашѐ қуритилади ва бегона аралашмалардан тозаланади. Доривор хом – ашёни талаб даражасида тайёрлаш учун қуруқ об – ҳавода, кундузги соатларда ўсимликнинг барглари йиғиб олинади. Ўсимликнинг асосий қисми сутканинг кундузги вақтида тайѐрланади, шифобахш таъсир қилувчи моддалар одатда ўсимликнинг баргида бўлади. Йиғиш учун ишлатиладиган идиш мутлақо тоза, қуруқ ва ҳидсиз бўлиши лозим. Териб олинган ўсимликлар ѐйилади ва қуритиш учун юпқа қатлам қилиб тахланади. Ўсимликларни тўда қилиб қўйиш ѐки тунда шиша идишларни очиқ ҳолда қолдириш тавсия қилинмайди. Ўсимлик қуритилиш жараёнида унинг куйдирувчи хусусияти йўқолади. Хом-ашёни очиқ ҳавода, айвон, бостирма ѐки хоналарда ҳаво билан қуѐш иссиғидан фойдаланиб қуритиш мумкин. Хом – ашё брезентга ёки бошқа матолар устида қуритилади. Кечқурун уни шудрингдан ҳимоя қилиш учун ёпиш зарур. Кўпроқ очиқ айвонлар тагида қуритиш мақсадга мувофиқдир, чунки бу жойларда шамол айланиши яхши бўлади ва хом–ашё учун керакли шароит яратилади. Айвонлар остидаги сояда амалда барча турдаги доривор ўсимликларнинг хом – ашѐсини қуритиш мумкин. Доривор хом – ашѐни яхши елвизак бўладиган шифир ѐки темир том остидаги чердакда ѐки ѐпиқ хоналарда ҳам қуритиш мумкин. Иссиқ қуѐшли кунларда чердакларнинг ҳаво ҳарорати 40—50°С га етади. Бундай шароитда хом – ашѐ тез қурийди, ўз рангини, ҳидини, биологик фаоллигини йўқотмасдан яхши сақланади. Чердакда қуритиш майдонини кенгайтириш учун қоплардан, дока ѐки бошқа юмшоқ матолардан сўри қилинади. Сўри қаватларининг оралиқ масофаси 30 –60см бўлади. Хом – ашѐ бир хил қалинликда 1–2 см қилиб ѐйилади (тахланади), барглар буралмаслиги ѐки букилмаслиги учун тўғирланади. Сўрида қуритилган хом – ашѐнинг сифати яхши бўлади, шунинг учун чердакнинг полига мато ѐки бошқа нарсалар тўшалади. Хом – ашѐни чердакда қуритиш учун яхши шамоллатиб туриш лозим бўлади. Чердакнинг ѐн тарафларидаги дераза ва эшиклари очиб қўйилади; қўшимча сифатида ҳаво сўрувчи қувурдан ҳам фойдаланиш мумкин. Хом – ашѐни чорвачилик фермасининг чердагида қуритиш мумкин эмас, чунки у жойларда бошқа бегона ҳидлар бўлади. Ёзги таътил даврида келишув асосида мактаб хоналаридан қуритиш учун фойдаланиш мумкин. Табобатда ўсимлик баргларидан тайѐрланган дамлама ва қайнатмаси безгак, нафас қисиши, бурун ва оғиздан қон келиши, бавосил касалликларида ишлатилади. Газанда ўт яллиғланиш жараѐнини тўхтатади, меъда фаолиятини яхшилайди, дизентерия касаллигини даволайди. Унинг гален препаратлари бачадонни қисқартириш хусусиятига эга. Бундан ташқари атеросклероз, анемия, холецистит, гастрит ҳамда ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраларини даволашда ишлатилади. Ишлатилиши. Сирланган идишга 15г газанда ўт баргидан солиб, устига 200г қайноқ сув солинади ва 15 минут давомида енгил аланга устида ушлаб турилади, сўнгра совитилиб, бир ош қошиқдан кунига уч маҳал ичилади. Ҳозирги кунда табиий ҳолда ўсаѐтган доривор ўсимликларни заҳиралари инсонлар таъсирида камайиб бормоқда. Бунинг ўрнини тўлдириш ва халқимиз эҳтиѐжини қондириш мақсадида доривор ўсимликлар турларини кўпайтириш, интродукция қилиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб, икки уйли газанда каби ўсимликларни Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғориладиган минтақаларда экиб ўстирилса мақсадга мувофиқ бўлади.
Газанда (Қичитқи ўт, чаёнўт) халқ медицинасида қадимдан ишлатиб келинаётган шифобахш ўсимлик. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларидаги тоғли районларда, сувга яқин зах ерларда, йўл ёқаларида, аҳоли яшайдиган ерларга яқин жойларда, бутазорларда, уйларда атрофида ўсади.
Газанда кўп йиллик, буйи 60-100 см, баъзан 150 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, тўрт қиррали, шохланмаган, баъзан қарама – қарши шохланган. Барги тухумсимон – юраксимон ёки йирик тишсимон қиррали, учи ўткир пояда узун банди билан карама – қарши жойлашган. Гуллари майда, яшил рангли бўлиб, барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган . Меваси – тухумсимон ёки эллипссимон, сариқ – кул ранг тусли ёнғоқча.
Ўсимликнинг ҳамма қисми ачитувчи туклар билан қопланган.
Май – сентябр ойларида гуллайди ва меваси етилади.
Газанда ўсимлиги гуллаганда фақат баргларини қўлқоп кийиб териб олинади. Кўпинча ўсимликнинг ер устки қисмини ўриб олиб, сўлитиб қўйилади (ўсимлик сўлиганда тукларининг ачитувчи хусусиятлари йўқолади), сўнгра баргларини қўл билан териб олинади. Йиғиб олинган барглар соя ерда қуритилади.
Ўсимлик таркибида каротин, витаминлар С, К, В2 , паннтотен ва чумоли кислоталар , уртицин гликозиди, гистамин, хлорофилл, крахмал, ошловчи ва бошқа моддалар бор.
Абу Али ибн Сино газанда ўсимлиги мевасини нафас қисиши касаллигини даволаш учун, баргини эса қон оқишни тўхтатувчи ва сурги дори сифатида ишлатган.
3 .1-расм. Икки уйли газанлалар оиласи.
Халқ медицинасида ўсимлик баргидан тайёрланган дамлама ёки қайнатма ва порошок кўкрак оғриғи, бод, иситма, нафас қисиши, бавосил касалликларини даволашда ҳамда балғам кўчируви, сийдик ҳайдовчи, қон оқишини тўхтатувчи дори сифатида қўлланилади.
Газанда ўсимлигидан дамлама тайёрлаш учун қопқоқли идишга бир стакан қайнаб турган сув қўйиб, майдаланганбаргдан бир ош қоши солинади ва бир соат дамланади. Сўнгра докада сузилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан ичилади.
Илмий медицинада газанда ўсимлигининг доривор препаратлари ( дамлама, суюқ экстракт) қон оқишларни (ўпкадан, бўйракдан, ичакдан, бавосил касаллигида, ҳайз бузилганда, бачадондан қон кетганда) тўхтатувчи дори сифатида ҳамда сурункали яраларни, витаминлар етишмаслигидан келиб чиққан касалликларни (авитаминозлар) даволаш учун қўлланилади. Газанда ўсимлиги барги меъда касалликларида ҳамда қон тўхтатуви дори сифатида ишлатиладиган чой – йиғмалар таркибига киради.
Баргидан ажратиб олинган хлорофилл озиқ – овқат саноатида ва фармацевтикада бўёқ модда сифатида ишлатилади.
Ўзбекистон шифобахш гиёхларга бой диёр. Республикамизда 4000 дан ортиқ ўсимлик турлари мавжуд. Шулардан 100 га яқини тиббиёт амалиётида расмий дори воситаси сифатида қўлланиб келинмоқда. Халқ табобатида эса худидимиздаги ўсимликлардан 700 дан зиѐд тури доривор хисобланади. Шунинг учун ҳам табиатимиздаги ўсимликлар дунѐси янги дори-дармонлар яратишда битмас-туганмас манба хисобланади. Доривор ўсимликларининг шифобахш таъсири юмшоқ ва кўп қиррали, таъкидлаш лозимки рецептураси тўғри танланган, икки ва ундан ортиқ гиѐҳлардан тайѐрланган йиғмалар, қандай усулда тайѐрланиб берилишидан қатъий назар, юқори самарали ва кўп турли даво таъсирини кўрсатади. Қўлланмадаги фито ичимликлар сифатида ишлатиладиган йиғмаларга киритилган ўсимликлар тиббиѐт амалиѐтида ишлатишга расмий рухсат этилган ва таркибида турли хил биологик фаол моддаларини кўп миқдорда сақлайди. Ушбу моддалар ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш даврининг турли вақтида, йилнинг фаслига қараб турли миқдорда тўпланади, шунинг учун ўз вақтида йиғиб олинган ўсимликлар юқори сифатли ҳисобланади. Юртимизда халқ соғлиғини сақлаш, касалликларни олдини олиш, авлодларни соғлом қилиб тарбиялаб етиштириш масалалари устувор вазифа қилиб белгиланган экан, ўз вақтида ва малакали тиббий ѐрдам кўрсатиш, касалликни олдини олиш ва даволашни асосий омилларидан бири бўлмиш яхши таъсир этувчи, нисбатан безарар бўлган доривор ўсимликлардан тайѐрланадиган фито препаратлар ҳамда бошқа воситаларни кўплаб етказиб беришга бор имкониятларни жалб қилиниши катта аҳамиятга эгадир. Доривор ўсимликларни йиғиб олиш ва уларни қўлланилиши Доривор ўсимликлар ўзининг шифобахш хусусиятларини тўлиқ намойиш қила олиши учун уларни ўз вақтида териш, тўғри қуритиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилиш талаб этилади. Доривор ўсимликлар турларини тўғри танлаш, айрим таржималардаги мавжуд хатоликларни олдини олиш мақсадида, қўлланманинг 1- иловасида уларни ўзбекча, русча ва лотинча номларини келтиришни лозим топдик. Доривор ўсимликларни қуруқ , ѐғингарчилик бўлмаган пайтда йиғиб олинади. Уларни йиғиш доривор ўсимликлар таркибидаги биофаол моддаларни максимал даражада тўпланадиган мавсумга ҳам боғлиқ.

3.2-расм.Икки уйли газанданинг гуллаш жараёни


Доривор ўсимлик таркибидаги биофаол моддалар ўсимликнинг хамма қисмларида бир хил миқдорда тўпланмайди. Баъзи бир моддалар ўсимликнинг ер остки қисмида – илдизи, илдизпояси, туганаги ва пиѐзида йиғилса, баъзилари аксинча, ер устки қисмида – барги, гули, меваси , уруғи ѐки пўстлоғида тўпланади. Ўсимликларнинг ўти ва гулларини - гуллаш даврида, илдизларни – кузда ѐки эрта баҳорда, уруғларни эса уларни буткул етилганда, куртаклар ва пўстлоқ эрта баҳорда йиғиб олинади. Шунинг учун ушбу қўлланмани 2-иловасида рецептураси келтирилган доривор ўсимликларни йиғиб олиш мавсумий муддатларини ҳам келтирдик. Ўсимликларнинг гули, барги, ер устки қисми ва куртакларни қуритиш соя ва шамоллаб турадиган жойларда амалга оширилади. Илдизларни қуритишдан олдин уларни ювиб тозалаш зарур. Доривор ўсимликларнинг меваси, уруғи, пўстлоғи, илдизи ва илдизпояси очиқ жойда бирор нарсанинг устига ѐйиб қуритилади. Шунингдек, доривор ўсимликларни қоғоз ўрамларига ўраб, осиғлиқ холатда, қуритиш хам тавсия этилади. Ўсимликнинг ўт қисми учун яроқлик муддати одатда – бир йил, илдиз, мева ва уруғлар учун – икки йилни ташкил қилади. Турли хил касалликларни ўсимлик хом ашѐси билан даволашда , уларга маълум технологик ишлов берилади. Ҳозирги пайтда суюқ дори тури сифатида - мураккаб, кўп компонентли ва комбинирланган, ўсимликларга маълум ишлов берилиб, уларнинг таркибидаги биофаол моддаларни сув ѐрдамида ажратиб олинадиган восита (фитоичимликлар) – фиточой, дамлама ва қайнатмалар кенг қўлланилиб келинмоқда. Бундай сувли ажратмаларни тайѐрлашдан мақсад – таркибида табиий биофаол моддаларни сақловчи истеъмол учун қулай сувли ажратма олишдир. Сувли ажратмалар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2002 йил 29 декабрдаги 582-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Дорихона муассасаларида суюқ дори турларини тайѐрлаш бўйича қўлланма” асосида т айѐрланади.

3.3-расм.Газанданинг уруғланиш жараёни


Оиланинг 40 туркумига мансуб 500 га якин тури тро­ пик ва урта и м и м л и минтакада таркалган. Урта Осиёда унинг икки туркумга мансуб 8 та тури усади. Аксарият кисми куп йиллик утсимон, барглари карама-карши жой- лашган, танаси теккан ерни ачиштирувчи (ёки кичитув- чи) тук ёки бошоксимон тупгулларда, бир жинсли, 4 аъзоли, гул ф ормуласи тугунча- си бир хонали, меваси ёнрокча. Уруги эндоспермли. Узбекистонда газандаларнинг Urtica ureus - уювчи (куйдурувч и ) г а з а н д а , U.dioicaraenut чаён ут деб номланадиган турлари таркалган. Узбекистонда дарё буйлари, чул ёкалари ва тукай- ларда чаён ут кенг таркалган. Махаллий ахоли бу усимликни газанда, аччик ут деб хам аташади. Бу куп йиллик, илдиз пояли, икки уйли ут. Пояси оддий ёки шохланган. Буйи 60-100 см, барглари тухумсимон ёки юраксимон, четлари арра тишли, чангчи ва урурчи гуллари турт баргли гул курронига эга. Витаминларга бой доривор усимлик.

Хулоса


Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish