Инсон қадим замонлардан бери шифобахш ўсимликлардан фойдаланиб келмоқда



Download 2,24 Mb.
bet3/7
Sana16.03.2022
Hajmi2,24 Mb.
#493554
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Икки уйли газанда

Курс ишининг вазифаси. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг доривор ўсимликлар кластерлари, доривор ўсимликлар етиштирувчилар ва уларни қайта ишловчилар томонидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича олиб келинадиган хомашё, шу жумладан, маданий плантациялар барпо этиш учун уруғ ва кўчатларни, ускуналар ҳамда махсус техникаларни, шунингдек, фитобарлар учун вендинг автоматларини божхона божидан озод қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллаш.
Бунда, вендинг автоматлари фақат фитобарлар ташкил этиш учун, божхона имтиёзлари берилиши ҳисобидан бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техник қайта жиҳозлаш ва модернизация қилишга мақсадли йўналтирилади.
Курс ишининг ҳажми. Курс иши биринчи қисми Кириш, асосий қисм , хулоса ва фойдаланилган адабиёва 25 вароқдан иборат.

1. Икки уйли газанда (чаёнўт, чақонғич) - Urtica dioica L.;
газандадошлар оиласининг ботаник таърифи
Икки уйли газанда (чаёнўт, чақонғич) - Urtica dioica L.; газандадошлар - Urticaceae оиласига киради. Кўп йиллик, кўпинча икки уйли, бўйи 60-100, баъзан 150 см га етадиган ўт ўсимлик. Илдизпояси ер остида судралиб ўсади. Пояси тик ўсувчи, тўмтоқ тўрт қиррали, шохланмаган, баъзан қарама-қарши шоҳланган. Барги оддий, тухумсимон, ўткир учли, сертук ва йирик аррасимон қиррали бўлиб, пояда банди билан қарама-қарши жойлашган. Гуллари майда, яшил рангли, барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган. Гули бир жинсли, гулқўрғони оддий, тўрт бўлакка қирқилган. Чангчи гулларида оталиги 4 та, уруғчи гулларида оналик тугуни бир хонали, юқорига жойлашган. Меваси - тухумсимон ёки эллипссимон, сариқ-кулранг тусли ёнроқча. Ўсимликнинг ҳамма қисми ачитувчи туклар билан қопланган. Июн ойининг ўрталаридан бошлаб кузгача гуллайди. 
1.1-расм. Газанда барги.

Газанда, қичитқи ўт (Urtica L.) — 1) газандадошлар оиласига мансуб кўп йиллик ёки бир йиллик утлар туркуми. Барглари арра тишли, булакларга бўлинган, қарама-қарши 40—50 тури тарқалган. Ўзбекистонда битта тури бор. Соя, заҳ ерлар, дал ал ар, боғлар ва б. ерларда усади. Бу турдан тиббиётда қон тўхтатувчи восита сифатида фойдаланилади. Ёш новдалари истеъмол қилинади. Поясидан жойлашган. Барглари ва пояси қичитқи туклар билан қопланган. Гуллари жуда майда, бир жинсли, барг қўлтиғидаги бошоқсимон тўпгулларга йиғилган. Меваси ёнгоқчасимон. Шим., камроқ Жан. ярим шарда ҳамда тропикларда арқон, дағал мато туқишда ишлатиладиган иплар тайёрланади;

1.2-расм.Ўрмон газандаси.
Газанда (Қичитқи ўт, чаёнўт) халқ медицинасида қадимдан ишлатиб келинаётган шифобахш ўсимлик. Ўзбекистоннинг деярли ҳамма областларидаги тоғли районларда, сувга яқин зах ерларда, йўл ёқаларида, аҳоли яшайдиган ерларга яқин жойларда, бутазорларда, уйларда атрофида ўсади. Газанда кўп йиллик, буйи 60-100 см, баъзан 150 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, тўрт қиррали, шохланмаган, баъзан қарама – қарши шохланган. Барги тухумсимон – юраксимон ёки йирик тишсимон қиррали, учи ўткир пояда узун банди билан карама – қарши жойлашган. Гуллари майда, яшил рангли бўлиб, барг қўлтиғидан чиққан бошоққа тўпланган . Меваси – тухумсимон ёки эллипссимон, сариқ – кул ранг тусли ёнғоқча. Ўсимликнинг ҳамма қисми ачитувчи туклар билан қопланган. Май – сентябр ойларида гуллайди ва меваси етилади.Газанда ўсимлиги гуллаганда фақат баргларини қўлқоп кийиб териб олинади. Кўпинча ўсимликнинг ер устки қисмини ўриб олиб, сўлитиб қўйилади (ўсимлик сўлиганда тукларининг ачитувчи хусусиятлари йўқолади), сўнгра баргларини қўл билан териб олинади. Йиғиб олинган барглар соя ерда қуритилади. Ўсимлик таркибида каротин, витаминлар С, К, В2 , паннтотен ва чумоли кислоталар , уртицин гликозиди, гистамин, хлорофилл, крахмал, ошловчи ва бошқа моддалар бор. Абу Али ибн Сино газанда ўсимлиги мевасини нафас қисиши касаллигини даволаш учун, баргини эса қон оқишни тўхтатувчи ва сурги
дори сифатида ишлатган.Халқ медицинасида ўсимлик баргидан тайёрланган дамлама ёки қайнатма ва порошок кўкрак оғриғи, бод, иситма, нафас қисиши, бавосил касалликларини даволашда ҳамда балғам кўчируви, сийдик ҳайдовчи, қон оқишини тўхтатувчи дори сифатида қўлланилади. Газанда ўсимлигидан дамлама тайёрлаш учун қопқоқли идишга бир стакан қайнаб турган сув қўйиб, майдаланганбаргдан бир ош қоши солинади ва бир соат дамланади. Сўнгра докада сузилади. Дамламадан кунига 3-4 маҳал овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан ичилади.Илмий медицинада газанда ўсимлигининг доривор препаратлари ( дамлама, суюқ экстракт) қон оқишларни (ўпкадан, бўйракдан, ичакдан, бавосил касаллигида, ҳайз бузилганда, бачадондан қон кетганда) тўхтатувчи дори сифатида ҳамда сурункали яраларни, витаминлар етишмаслигидан келиб чиққан касалликларни (авитаминозлар) даволаш учун қўлланилади. Газанда ўсимлиги барги меъда касалликларида ҳамда қон тўхтатуви дори сифатида ишлатиладиган чой – йиғмалар таркибига киради. Баргидан ажратиб олинган хлорофилл озиқ – овқат саноатида ва фармацевтикада бўёқ модда сифатида ишлатилади.
1 .3-расм. Каноп қичитқиси.



Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish