Innovatsiya 2021: dolzarb muammolar va zamonaviy yechim



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/145
Sana28.05.2022
Hajmi2,76 Mb.
#613982
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   145
Bog'liq
To\'plam Innovatsiya 2021

INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
161
Бухорода ҳам марказлар ташкил этилиб, 2003 йилда Озарбайжон миллий 
маданий марказлари уюшмаси тузилган. Марказда ҳозирги кунда миллатидан 
қатъи назар, барча хоҳловчилар учун озарбайжон тилини ўрганиш курслари ва 
каштачилик тўгараклари, компютер саводхонлиги синфлари очилган[4]. 
1990 йил 27 февралда Тошкент корейслари маданий марказининг 
биринчи таъсис конференцияси ўтказилиб, унда маданий марказнинг дастури ва 
низоми тасдиқланган эди. Конференцияда маданий марказнинг 21 кишидан 
иборат кенгаши сайланган эди. Тошкент корейслари маданий марказидан кейин 
навбатда Қорақалпоғистон, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, 
Наманган, Термиз, Урганч шаҳарларида, Фарғона вилоятида, йирик шаҳарлар ва 
туман марказларидан Олмалиқ, Оҳангарон, Янгибозор, Чирчиқ, Янгийўл, 
Тўйтепа, Ғалаба, Денов, Янгиер, Бекободда ҳам корейс маданий марказлари 
ташкил қилинган. Вилоят, туман ва шаҳарларда жами 24 та корейс маданий 
марказлари ташкил қилинган эди 1991 йил 12 январда эса Ўзбекистон 
корейслари маданий марказларининг Республика ассосацияси ташкил этилган 
эди. Тез орада марказ ўзининг низомини ишлаб чиқди. Корейс миллий маданий 
марказининг низоми мамлакатда истиқомат қилаётган корейсларнинг 
муаммосини ўрганиш ва ҳал қилишда, маҳаллий ҳокимиятга ёрдам бериш, 
миллий маданият ва она тилини қайта тиклаш ва ривожлантириш мақсадида 
корейс аҳолиси ўртасида маданий, маърифий ишларни олиб бориш, ёш авлодни 
ғоявий, мафкуравий жиҳатдан тарбиялаш ва бошқа масалалар асосий мақсад 
этиб белгиланган[5]. 
Мамлакатимизда турли миллат вакиллари ўз миллий байрамларини 
нишонлаш учун барча шарт-шароитлар яратилган. Бу борада рус халқининг 
“Масленица”, болгар халқининг “Мартиница”, арман халқининг “Вардавар”, 
полякларнинг “Дожинки”, корейсларнинг “Чхусок”, татар халқининг 
“Сабантўй”, грекларнинг “Охи” сингари байрамлари шулар жумласидандир. 
Шунингдек, улар, ўз навбатида, ўзбек халқининг маданияти, санъати, тили, урф-
одатларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдалар. Миллий 
маданий марказлар ўз халқларининг анъаналари, маросимларини тиклаш, уларни 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
162
Ўзбекистонда яшовчи бошқа миллат вакилларига яқиндан таништиришга 
интилмоқда. Мамлакатимизда бугунги кунда 140 та миллий маданий марказлар 
ва 37 та дўстлик жамиятларининг фаолиятини мувофиқлаштириб турибди[6]. 
Айниқса республикамизда ҳар бир миллатнинг урф-одат ва анъаналарини 
сақлаб қолишга кўмаклашишга алоҳида эътибор қаратилган. Буни қуйидаги 
мисоллар ҳам тасдиқлайди.
Агар ташкил этилган миллий маданий марказларни вилоятлар бўйича 
олинганда бугунги кунда Қорақалпоғистонда - 5, Андижонда - 5, Бухорода - 10, 
Жиззахда - 6, Қашқадарёда - 4, Навоийда -8, Наманганда - 4, Самарқандда - 12, 
Сирдарёда - 4, Сурхондарёда - 4, Фарғонада - 8, Хоразмда - 4, Тошкент 
вилоятида - 29, Тошкент шаҳрида - 24 ва республика миқёсида 14 та миллий-
маданий марказ иш олиб бормоқда[7].
Миллий мансублик бўйича олинганда, республика бўйича 1 тадан араб, 
белорус, болгар, бошқирд, грек, грузин, дунган, литва, хитой, қрим татарлари ва 
қорақалпоқ, 3 тадан бухоро яҳудийлари ва уйғур, 4 тадан арман, немис ва поляк, 
5 тадан турк ва озарбайжон, 6 тадан туркман, украин, яҳудий ва қирғиз, 8 та 
тожик, 9 тадан татар ва қозоқ, 21 та рус, 31 та корейс миллий-маданий 
марказлари фаолият олиб бормоқда. 
2017 йил январ ойида Республика Миллий маданий маркази ташкил 
этилганлигининг 25 йиллиги доирасида ўтказилган тантанали тадбир ўтказилган 
эди. Тадбир муносабати билан миллий маданий марказларнинг бир гуруҳ 
фаоллари фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланди. Эътироф 
этиш мумкинки, ўтган йиллар мобайнида ўтказилган илмий-амалий анжуман ва 
турли миллатга мансуб рассомларнинг асарлари кўргазмаси юртимиздаги 
миллатлараро тотувлик, бағрикенгликнинг ёрқин намойишига айланди Ташкил 
этилган маданий марказлар миллий қадриятларни тиклаш, эъзозлаш йўлида кенг 
қамровли ишларни амалга оширмоқдалар. Бугунда, бу фаолият қуйидаги 
дастурлар доирасида намоён бўлмоқда: - миллий қўшиқ, рақс, анъаналарни 
сақлаб қолиш ва ривожлантириш йўлида аниқ амалий ишлар қилинмоқда. Бу 
йўналишда миллий-маданий марказлар қошида 40 дан ортиқ бадиий жамоалар 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
163
фаолият кўрсатиб келмоқда. Корейс миллий-маданий марказлари ассоциацияси 
қошидаги аёллар, қирғизларнинг “Сайра комуз”, украинларнинг “Джерелло”, 
дунганларнинг “Чинмё” фольклор ансамбллари фаолияти бунга мисол бўла 
олади.
Миллиймаданий марказлар ташаббуси билан 1999 йилдан буён Тошкентда 
қозоқ ва қирғиз оқинларининг мусобақалари ўтказилиб келинмоқда. Булар эса 
шубҳасиз барча миллатлар маданиятини сақлаб қолиш ва кенг тарғиб қилишга 
хизмат қилмоқда. 
Шунингдек ташкил этилган миллий-маданий марказлар қошида кўплаб 
маданий ва бадиий жамоалар фаолият юритади. Хусусан, рус халқининг 
“Грядушие”, немисларнинг “Югенштерн”, месхети туркларининг “Мико” театр-
студиялари, яна рус халқининг “Ветеран”, қозоқ халқининг “Коктем”, 
арманларнинг 
“Хораватсшоу”, 
полякларнинг 
“Пляст”, 
белорусларнинг 
“Катюша”, яҳудийларнинг “Шалом” каби хор жамоалари ва чолғу асбоблари 
оркестрларининг фаолияти бунинг исботидир. Ўзаро қардошлик анъаналарини 
сақлаб қолишда рус халқининг “Топатушки”, корейсларнинг “Са-мул”, 
немисларнинг “Штернхен”, украинларнинг “Наши хорошки”, полякларнинг 
“Мазурчек” каби жами 15 га яқин болалар ансамбллари фаолият юритмоқда 
Энг муҳими, миллатлараро муносабатларни янада юксалтириш 2017-2021 
йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ўз аксини топди. Унда яқин беш 
йил ичида барча соҳалар қатори Ўзбекистон Республикасининг конституциявий 
тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш, фуқаролик, 
миллатлараро ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш 
масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилганлигининг ўзиёқ масаланинг 
нақадар долзарб эканлигини тасдиқлайди Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик 
йилларида, айниқса янгиланаётган Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик, тинчлик 
ва барқарорликни таъминлашнинг мукаммал тизими яратилди.
Мамлакатда миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга 
қаратилган давлат сиёсатини амалга ошириш, жамиятда кўп миллатли ягона оила 


INNOVATSIYA 2021: DOLZARB MUAMMOLAR VA ZAMONAVIY YECHIM 
Стр. 
164
туйғусини мустаҳкамлаш, миллий маданий марказлар, дўстлик жамиятлари 
фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида салмоқли ишлар амалга 
оширилди. Бу борада хорижий давлатлар билан маданий-маърифий алоқаларни 
ривожлантириш, чет эллардаги ватандошлар билан дўстона муносабатлар 
ўрнатиш, турли соҳаларда эришилаётган ютуқларни тарғиб қилиш, 
Ўзбекистоннинг жаҳондаги имижини яратиш ва мустаҳкамлаш ҳамда бу 
йўналишлардаги фаолиятни мувофиқлаштиришга хизмат қилмоқда. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   145




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish