Ташкилотнинг стратегик менежменти учун хос бўлган муҳим масалалардан бири бу инновацион жараёнларни бошқариш ҳисобланади
Инновацион жараёнларни бошқариш
Инновацион жараёнларни бошқариш давомида ташкилотдаги менежмент тизимининг роли жуда катта. Айнан шу тизим миқёсида қабул қилинадиган қарорлар пировард натижасида инновацион лойиҳаларнинг истиқболини белгилайди. Бундан келиб чиқадики, ташкилот томонидан мақбул топилиб рўёбга ошириладиган инновацион лойиҳалар муваффақиятли якунланиши учун ташкилотнинг бутун менежмент тизими, унинг энг юқори поғонасидан то энг қуйи поғонасигача (Илмий тадқиқот ва тажрибавий конструкторлик ишларидан уни бошқариш тизимига қадар), узвий алоқадорликда ишлай билиши, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларига тааллуқли масалаларни комплекс тарзда ҳал эта билиши керак.
Ўз навбатида инновацион жараёнларни бошқариш борасида алоҳида эътиборга лойиқ топиладиган масалалар борки, уларнинг орасида энг муҳимлари ишлаб чиқилган турли хилдаги инновацион лойиҳалар ичидан энг афзалини танлай билиш ҳамда ташкилот ихтиёрида бўлган ресурсларни оқилона тақсимлай олиш муаммоси саналади.
Инновация моделлари
чизиқли
Чизиқли (анъанавий) моделда инновацияларнинг келиб чиқиши чизиқли жараён сифатида тушунилади. Бундай моделнинг бошланғич нуқтаси сифатида ихтиро яратиб берадиган тадқиқот юзага чиқади. Ихтиро инновация асосида қарор топади. Бу эса ўз навбатида янги маҳсулотлар ёки техника кўринишидаги инновациялар тарқалишига олиб келади.
интерфаол
Интерфаол моделда инновациялар бозор таклиф этаётган имкониятлар ҳамда корхона сарфида бўлган технологик билимлар ва воситалар ўртасидаги ўзаро ҳаракат сифатида кўриб чиқилади. Истеъмолчилар, таъминотчилар, рақобатчи корхоналар ҳамда давлат бундай моделнинг аҳамиятли иштирокчиларидир.
Инновацион менежмент ҳар бири қатор тамойилларга асосланадиган турли функциялар (режалаштириш, ташкил қилиш, назорат қилиш, маркетинг) йиғиндисини ифодалайди.
ташкилотда ФТТни башорат қилиш (техник соҳада ташкилот ривожланишининг энг эҳтимолли ва истиқболли йўлларини топиш);
ташкилотнинг инновацион фаолияти режа ва дастурларини ишлаб чиқиш;
техника ва технология янгиликлари, бозор сегментлари ва уларнинг ривожланиш тенденциялари ҳақида ахборот тўплаш ва бир тизимга келтириш;