Инновация: фан, таълим, технология



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/61
Sana25.02.2022
Hajmi1,83 Mb.
#255442
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61
Bog'liq
2019,,2

 
 
II. 
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИНГ ДОЛЗАРБ 
МУАММОЛАРИ



1898 ЙИЛГИ АНДИЖОН ҚЎЗҒОЛОНИНИНГ СОВЕТ ДАВРИ
ФУНДАМЕНТАЛ АСАРЛАРИДА ЁРИТИЛИШИ 
 
И. Аҳмадқулов - Ўзбекистон тарихи мутахассислиги 
2-босқич магистранти. 
Андижон давлат университети 
1898 йилдаги Андижон қўзғолонига доир совет ҳокимияти йилларида – 1917 
йилдан 1950 йиллар ўрталаригача бўлган даврда яратилган илмий-оммабоп тадқиқотларда 
қўзғолон сабаблари ва хусусияти турлича талқин этилган. 
Туркистонда яшаган Жозеф Кастаньенинг 1925 йили Парижда нашр этилган 
китобида қўзғолоннинг русларга қарши эмас, балки чоризмга қарши қаратилгани эътироф 
этилган. Худди шундай фикрни К.Житов ва В.Непомниннинг 1939 йили нашр этилган 
“Мустамлака қуллигидан социализмга” китобида ва 1947 йил чоп этилган “Ўзбекистон 
халқлари тарихи” II жилдида ҳам учратиш мумкин[1,2].


41 
Адабиёт ва манбалар шуни кўрсатадики, қўзғолонга туртки берган сабаблардан бири 
– чор ҳукуматининг кўчирувчилик сиёсатидир. Россия ички вилоятларидан кўчириб 
келтирилган деҳқонлар учун маҳаллий ахолининг ерлари зўрлик билан тортиб олинган. 
Бундан айниқса кўчманчи чорвадорлар кўп жафо чекканлар. 1895 йили Андижон 
атрофидаги Кўгарт ва Кетмонтепа районларида яшовчи қирғизлар ғалаёни ҳам ана шу 
туфайли келиб чиққан эди. Ғалаён қатнашчилари Эшон ҳузурига келиб қўзғолонга ижозат 
сўраганида Эшон бунга хали фурсат борлигини айтиб, қўзғолонга фатво бермайди. 
“Ўзбекистон ССР тарихи”нинг 2-жилдидаги маълумотларга кўра, 1898 йили 
қўзғолончилардан 136 қирғиз, 52 ўзбек, 13 уйғур, 4 турк, 3 та тожик Сибирга сургун 
қилинган. Ҳаммаси бўлиб 777 қўзғолончи ҳибсга олинган. 415 киши судга берилиб, 18 
киши қатл қилинган. 3 қўзғолончи умрбод сургун қилиниб, 18 киши Сибирда яшашга 
жўнатилган. 344 қўзғолончи умумий ҳисобда 4621 йилга сургун қилинган.
Қўзғолон бостирилгач, Тошкентнинг қозилари, оқсоқоллари, бойлари, савдогарлар 
шаҳар ҳокимига, подшога садоқат ҳисси тўлиб тошган мактуб йўллаб, унда 
қўзғолончиларни лаънатлайдилар [2. 112-113].
Тарихшунослик нуқтаи назаридан айтадиган бўлсак, Совет даври тарихий 
асарларида 1930-1940-йилларгача Андижон қўзғолони ҳарактерига реакцион дея салбий 
баҳо бериб келинди. Бу даврда ёзилган бу мавзуга доир барча тадқиқотларда 
қўзғолоннинг ҳаракатлантирувчи кучлари деҳқонлар ва майда ҳунармандлар, 
раҳнамолари эса диндорлар бўлиб, Туркистонда шаклланиб келаётган капитализмни 
инкор этган ҳолда, феодализм ғоясини тарғиб қилар эди, деган фикр илгари сурилган. 
Капитализмдан феодализмга қайтиш ўша давр совет мафкураси нуқтаи назаридан умуман 
амалга ошмайдиган ва бўлмағур гап эканлиги ўша даврда эътиборга олинмаган.
1950 йиллар ўрталарига келиб, большевиклар доҳийси В.И. Лениннинг Андижон 
қўзғолонини чоризмнинг мустамлака сиёсатига қарши қўзғолон сифатида тилга олганлиги 
маълум бўлгач ва 1956 йилдаги КПССнинг ХХ съездидан сўнг жамиятда бошланган 
“юмшаш” даври туфайли маҳаллий олимлар томонидан Андижон қўзғолонини миллий 
озодлик ҳаракати сифатида талқин қилишга уринишлар бошланди. Бунга андижонлик 
тарихчи К.Ф. Қосимбековнинг 1978 йилда “Фан” нашриётида рус тилида чоп этилган 
“ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида Фарғона водийсидаги халқ ҳаракатлари тарихидан” 
монографияси яхши мисол бўла олади[3]. Муаллиф ўз асарида Андижон қўзғолони айрим 
тарихчилар камситиб ёзгандек, 15-20 дақиқада тугаган шунчаки кичик бир исён эмас, 
балки бутун Фарғона водийси, қўшни Еттисув вилояти, Тўқмоқ ва Пржевалский 
уездларигача бўлган ҳудудни қамраб олган халқ ғалаёни эканлигини тарихий ҳужжатлар 
ва далиллар орқали исботлашга ҳаракат қилган.
1950-1951 йилларда ЎзССР Фанлар академиясида Ўрта Осиё давлат университети 
билан ҳамкорликда Ўрта Осиё ва Қозоғистондаги миллий ҳаракатлар характери ҳақида 
ижтимоий фанлар вакиллари иштирокида мунозара бўлиб ўтади. Бу мунозарада Андижон 
қўзғолони характери ҳақида ҳам турли фикрлар билдирилган эди. Асосий маърузачи 
И.Дадонов 1898 йил қўзғолонини ижобий баҳолаб: “Андижон қўзғолони асосан халқ 
қўзғолонидир, у XIX асрнинг охиридаги Фарғона халқ ҳаракатлари ўчоқларидан бири эди. 
Бу ҳаракат меҳнаткашларнинг мустамлака режими ва маҳаллий феодаллар 
эксплуатациясидан норозилигини ифодаларди. У мустамлака зулмига ўзига хос қаршилик 
ифодаси эди. “Ғазовот” қўзғолоннинг фақат диний либоси эди холос” деган эди [4. 174]. 
Лекин бу доклад юзасидан сўзга чиққан В.Я. Непомнин ва К.Е. Житовлар И.К. 
Дадоновнинг фикрига тамоман қарши чиқадилар ва Андижон қўзғолонини тамоман 
реакцион феодал ҳаракат деб, “исботлашга” муваффақ бўладилар. Мунозара хулосасида 
Андижон қўзғолони миллий феодал ва реакцион ҳаракат эди, дея баҳоланади [4. 177]. 
1951 йил март ойида САГУ (хозирги ЎзМУ) да Ўрта Осиё ва Қозоғистонда XIX аср 
охирларида халқ ҳаракатларининг хусусияти мавзуси бўйича давра суҳбати ўтказилди. Бу 
давра суҳбатида Андижон қўзғолони ҳақида ҳам фикр юритилиб, “1898 йилги Андижон 
қўзғолони бир қанча бошқа қўзғолонларга нисбатан реакцион ва миллий-феодал 


42 
характерга эга эди” деган хулосага келинди [4. 99]. Бу хулоса Андижон қўзғолонининг 
бундан кейинги адабиётларда қай тариқа талқин қилинишини белгилаб берди. 
1967-1968 йилларда “Ўзбекистон ССР тарихи”нинг тўрт томлиги нашр қилинди 
[5]. Унинг иккинчи томи учинчи боби “XIX асрнинг 80-90-йилларида Ўзбекистонда халқ 
ҳаракатлари” деб номланган. Унинг муаллифлари В.Я. Непомнин, Х.Т. Турғунов ва К.Ф. 
Қосимбековлар бўлиб, бобда Андижон қўзғолони ҳақида ҳам батафсил тўхталганлар. 
Муаллифлар қўзғолонга бир ёқлама ёндашувдан воз кечиб, унинг ижтимоий илдизларини, 
антифеодал ва антиколониал характерини очиб беришга ҳаракат қилганлар. Муаллифлар 
Андижон қўзғолонининг нафақат Андижонга, балки бутун Фарғона водийсига ёйилганини 
ва бутун водийнинг турли тарафларида бу қўзғолонга ҳайрихоҳлик ҳаракатлари ва 
исёнкор чиқишлар бўлиб ўтганини таъкидлаганлар [6]. 
1952 йилда Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг Х Пленуми бўлиб 
ўтди. Бу пленумда Андижон қўзғолонини халқ ҳаракати деб объектив баҳо берган бир 
қатор тарихчилар қаттиқ танқид қилинадилар ва қувғинга учрайдилар.
Бу воқеадан кейин Андижон қўзғолонига объектив баҳо беришдаги муносабат 
кескин ўзгарди. Бу пленум Андижон қўзғолонининг кейинги адабиётларда қай тарзда 
талқин қилинишини белгилаб берди. 1956 йилда “Ўзбекистон ССР тарихи” янгидан нашр 
қилинди.
1956 йилда нашр қилинган Ўзбекистон ССР тарихида [7] 1947 йилдаги “Ўзбекистон 
халқлари тарихи”да Андижон қўзғолонига берилган хаққоний бахони тамоман инкор 
этиб, бу қўзғолон хақида “Ўрта Осиёдаги нисбатан йирик миллий феодал ҳаракат” деб 
баҳо берилди. Қўзғолон шиори ва характери чуқур реакцион, халққа қарши характерга эга 
бўлган диний мутаассиб ҳаракат эди, деб хулоса чиқарилди. Қўзғолоннинг панисломистик 
ташвиқот билан алоқаси бўлгани яъни, Турк султони кўрсатмаси билан хонлик даврига 
қайтишга уринганлиги алоҳида қайд қилинган. Эшоннинг орқасида Туркия ва Англия 
турар эди, дея қайд қилинади [7. 100]. 
Шунингдек бу нашрда 1947 йилги Ўзбекистон халқлари тарихининг 2 томидаги 
Андижон қўзғолонига берилган ижобий бахо хам кескин танқид қилинди.
“Ўзбекистон ССР тарихи”нинг бу нашридаги кўзга яққол ташланиб турувчи 
камчилик шуки, муаллифлар қўзғолон арафасидаги тарихий вазиятни умуман анализ 
қилмаганлар. Маҳаллий халқнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ҳақида хам лом-мим 
дейилмаган. Андижон қўзғолони хақидаги ҳикоя фақатгина бир бетдангина иборат, холос. 
Таниқли тарихчи М.Г. Вахобов эса ўзининг “Ўзбек социалистик миллатининг 
ташкил топиши” номли йирик фундаментал асарида [8] масалага бир тарафлама ёндашиб, 
1898 йил қўзғолонини реакцион, феодал-радикал ҳаракат дея баҳолайди. Фарғона 
халқининг бу даврдаги оғир иқтисодий аҳволи ва уларнинг маҳаллий амалдорлар ва чор 
Россияси мустамлакачилари томонидан оғир асоратга солинаётганлиги ҳақида ҳеч нарса 
демайди. Қўзғолонни ҳам (муаллиф қўзғолонни Дукчи Эшон чиқиши деб атаган). Мадали 
эшон қароргоҳида яшовчи 600 га яқин муриди ва дарвишлар бошлади, деб ёзади [8. 200-
202].
М. Вахобов қўзғолон раҳнамоси хақида тўхталиб, “Андижонда 1898 йилда Мадали 
эшон бошчилигидаги авантюристик чиқиш “ғазавот” реакцион шиори билан барча рус 
аҳолисига ва Туркистон ўлкасининг мустамлакачиликка қарши курашаётган меҳнаткаш 
халқига қарши қаратилган эди”, деб хулоса чиқаради [8. 202].
Хулоса қилиб айтганда, совет ҳокимияти йилларида Туркистонда XIX аср охири – 
XX аср бошларида чоризм мустамлакачилик зулмига қарши кўтарилган халқ озодлик 
ҳаракатлари тарихи ўзининг ҳаққоний ечимини топмади, бу курашлар тарихи юзаки 
ёритилиб, кўп ҳолларда реакцион-диний ҳаракатлар деб баҳоланди. Тарихчи олимларнинг 
бундай хулосага келишларига албатта, мустабид тузум ва ҳукмрон мафкура катта таъсир 
кўрсатган эди. Шу туфайли ҳам, ватанимиз тарихи узоқ йиллар ана шундай ҳолатда тўла 
ёритилмай, сохталаштирилиб келинди. Халқ озодлик ҳаракатлари етакчилари номлари ва 
шахсияти ҳам ноҳақ қораланди.


43 

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish