Ер ишларини грунтнинг намлиги қулай намликка яқин бўлганда бажарилади. Шўрланган грунтлар учун ер ишларини бажаришнинг энг қулай вақти грунт сувларининг сатҳи юқори бўлганда гилли солончаклар учун ёз ва куздир (ёмғиргарчиликни бошланишидан аввал), қумли солончаклар учун баҳор ва ёзни бошларидир.
Ер ишларини грунтнинг намлиги қулай намликка яқин бўлганда бажарилади. Шўрланган грунтлар учун ер ишларини бажаришнинг энг қулай вақти грунт сувларининг сатҳи юқори бўлганда гилли солончаклар учун ёз ва куздир (ёмғиргарчиликни бошланишидан аввал), қумли солончаклар учун баҳор ва ёзни бошларидир.
Резервда грунт бульдозер ёки автогрейдер билан ковланиб кўтармага сурилади. Грейдер-элеваторни солончакларда кўтарма қуриш учун грунт сувлари ер юзасидан 1 м дан кам бўлмаганда қўллаш мумкин.
Солончакларда ташиб келувчи грунтдан кўтармалар скреперлар ёки автосамосвалларда ташиш масофасига қараб ташилади. Кўтармага грунт аввал ишчи белгидан баланд ётқизилади, лекин йўл пойини ҳамма кенглиги бўйича эмас, кейин бульдозер билан уни бир вақтда зичлаштириб сурилади.
Солончакларда ташиб келувчи грунтдан кўтармалар скреперлар ёки автосамосвалларда ташиш масофасига қараб ташилади. Кўтармага грунт аввал ишчи белгидан баланд ётқизилади, лекин йўл пойини ҳамма кенглиги бўйича эмас, кейин бульдозер билан уни бир вақтда зичлаштириб сурилади.
Грунтни ёпишиб қолишидан қочиш учун сувга кам мустаҳкам солончакли ва тақир грунтни намлиги 0,9 қулай намликка келтирилади. Боғланган грунтларда табиий намлиги қулай намликдан юқори бўлганда ҳар бир қатламни зичлаш уни ҳавода дастлабки қуритишдан сўнг бошланади.
Қумли чўлларда йўл пойини қуришда иложи борича ўсимлик қатламини бузмасдан қурилади. Ён резервлардан қурмасдан кўтарма учун ўймадан ёки грунт карьеридан олинади.
Қумли чўлларда йўл пойини қуришда иложи борича ўсимлик қатламини бузмасдан қурилади. Ён резервлардан қурмасдан кўтарма учун ўймадан ёки грунт карьеридан олинади.
Ер ишларини бажариш учун энг яхши вақт – қум нам бўлган қиш ва баҳордир. Бу даврда бульдозер ва скреперни иш унумдорлиги юқори бўлади.
Йўлни кўндаланг кесими қумни ушланиб қолмасдан ўтишини таъминлаши, яъни кўтарма ва ўймани ён қиялиги 1:2 дан кам бўлган оқувчан шаклга эга бўлиши керак.
Ён қияликлар ва йўл ёқаси йўл пойини қумни шамолда учмаслиги учун химоя қилиниши керак.
Қумни кўтармадан учиб кетмаслиги учун йўл бўлагида ҳимоя ўрнатиш лозим. Йўлни қум босишдан сақлашни энг яхши тадбири намликни кўп талаб қилмайдиган ўсимлик йўлакчасини яратиш, шунингдек, ён қияликни ва йўл ёқасини битум ва бошқа боғловчи материаллар (полимер смоласи) билан ишлаш.
4.4-мавзу: Мураккаб табиий-иқлим шароитларда йўл пойини қуриш
Р Е Ж А:
Сунъий суғориладиган туманлар хусусиятлари.
Сунъий суғориладиган туманларда йўл пойини қуриш технологик жараёнлари ва қўлланиладиган машина-механизмлар.
Совуқ ҳароратли кунларда йўл пойини қуриш.
Қишда ер ишларини бажариш хусусиятлари.
Йўл пойини қуриш ишларини ташкил қилиш.
Йўл пойини қуриш бўйича ишлар ҳажмини аниқлаш ва зарур бўлган машина-механизмлар отрядини шакллантириш.
Иқлими қуриқ майдонларида суғориш ишлари асосан ер юзаси бўйлаб ковланган ариқ орқали бажарилади.
Сунъий суғориладиган туман йўлларни куришдаги қийинчилик суғориладиган ерларга ёндошган зовур-каналлардаги сувни қочириш ўзига хос қийинчилик туғдиради. Маълумки, сувнинг зовурларда туриб қолиши ер ости сув сатҳини кўтарилишига сабаб бўлади. Йўл билан зовурларни ёнма-ён жойлаштириш лозим бўлганда зовурни ковлашдан чиқадиган грунтларни йўл пойига ишлатилса, иқтисодий жиҳатдан манфаатли бўлади.
Сунъий суғориладиган туманларда автомобиль йўлларини қуришда йўл пойини суғориладиган юзадан баландда жойлаштириш керак.
Зовурли автомобиль йулининг кўндаланг кесим
Ён томонларидан сув таъсир этиб намланиши мумкин бўлган йўлларнинг юза сатҳи баландлиги суғориш тармоғидаги сув юзаси таъсирида турғунлигини таъминлаш шартига асосан ҳисобланади.
Сув каналли автомобиль йулининг кўндаланг кесим
Ён захира грунтларидан кўтарилган йўлнинг кўндаланг кесими.
Ерларни суғориш учун ариқларни жойлаштириш схемаси.
Суғориш ариқлари темир бетондан қурилган йўлнинг кўндаланг кесими, ариққача масофа 4 м кам бўлмаслиги керак, 20 %о қияликди .
Сунъий суғориладиган ерлардаги сув қочириш тизими таъминланмаган йўлнинг кўндаланг кесими.
Суғориладиган ерларда йўл пойи учун жуда оғир гидрогеологик шароитлар намаён бўлади.
Масалан, юза жойлашган ер ости сувларининг ёғингарчилик сувлари, шўр ювиш даврида дала майдонларида йиғилиб, йўл пойига шимилиши натижасида намлик ошишини кузатишимиз мумкин.
Сунъий суғориладиган, ер ости сувлари сатҳи ер юзасига яқин бўлган йўл пойини суғориш ва оқинди сувлар босадиган жойларда, зичланадиган ҳар бир қатлам қалинлиги 20-25 cm дан, оғир шинали ғилдирак катоклар қўлланилганда эса 30-40 cm дан ошмаслиги керак.
Суғориладиган ерларда йўл пойини имкон қадар ернинг устки қисмида (нуль белгисида, грунт сувларини пасайтирувчи турли хил дренажлар қўллаган ҳолда қуриш керак).
Сувларни четлатувчи зовурлар ва йўл четидаги ариқчаларни юзаси ва тагини тайёр бўлишига қараб мустаҳкамланади.
Сув қочириш ариқларини зичлашда нотўқима геотекстил материалларни қўлланганда, геотекстил материал остидаги грунт юзасини органик боғловчилар билан ишлов бериш ҳисобига маълум бир вақт оралиғида грунтлардаги сувларни инфильтрациясини ҳисобга олмаган ҳолда уни емирилишидан химоя қилади.
Конструкцияларни мустаҳкамлашни белгилашда геотекстил материалларни зичлаётганда юзани четки қисмларини боғлашга алоҳида эътибор берилади. Материал зичлашдан олдин кириш ёки чиқиш ариқлари остига боғланади ва кўтарманинг ён бағир қиялигига киритилади.
4.5 мавзу: Мураккаб табиий-иқлим шароитларда йўл пойини қуриш
Р Е Ж А:
Совуқ ҳароратли кунларда йўл пойини қуриш.
Қишда ер ишларини бажариш хусусиятлари.
Йўл пойини қуриш ишларини ташкил қилиш.
Йўл пойини қуриш бўйича ишлар ҳажмини аниқлаш ва зарур бўлган машина-механизмлар отрядини шакллантириш.