Инновационные Технологии Строительства Дорог


-рейка ; 2-бурчак ўлчаш асбоби (эттер)



Download 5,08 Mb.
bet12/12
Sana20.06.2022
Hajmi5,08 Mb.
#684775
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
5-мавзу қуриш мураккаб шароитлар

1-рейка ;
  • 2-бурчак ўлчаш асбоби (эттер);
    • Йўл пойи қурилиши сифатини технологик жараёнга мувофиқ назорат қилишда қуйидагиларни текширилиши лозим:
    • -йўл пойининг ўқи бўйлаб режада ва баландликда тўғри жойлашганини;
    • -олинадиган грунтни унумдор қатлами қалинлигини;
    • - йўл пойи асосидаги грунт зичлиги;
    • - ишлатиладиган грунтнинг намлиги;
    • - ётқизилаётган қатлам қалинлиги;
    • -кўтарма қатламларида грунтнинг бир хиллиги;
    • кўтарма қатламларидаги грунтнинг зичлиги;
    • - юза равонлиги;
    • - йўл пойи кўндаланг кесими (ўқ билан йўл чети орасидаги масофа, кўндаланг нишаблиги, ён бағир қиялиги);
    • -зах қочирувчи қувур ва сув қайтарувчи қурилмалар, қатламлар, йўл ёқаси ва ёнбағир қияликларини мустаҳкамлигининг тўғри бажарилганлиги.
    • Грунтнинг назорат қилинадиган геометрик ўлчамлари ва зичлигининг йўл қўйиладиган лойиҳадан четга чиқишлари В- илова (мажбурий)да келтирилган.
    • Қиш ойларида тупроқ ишлари сифатини жараёнли назорат қилишда музлаган кесаклар ва уларнинг катталиги, ундан ташқари юзани қор ва музлардан тозаланганлиги қўшимча равишда текширилиши зарур.
    • Йўл пойининг ўқи, баландлиги, кўндаланг кесими, йўл ёқаси, сув қайтарувчи ва заҳ қочирувчи қурилмалар, қатлам қалинлигини тўғри жойлаштирилганлигини, асосан иш жараёнида белгилар ўрнатилган жойлар яқинида ҳар пикетда (кўндаланг кесимда 3 нуқтада) геодезик асбоблар ва жиҳозлар билан текширилади.
    • Юқори қатламнинг зичлиги ҳар 50м дан кўп бўлмаган масофада текширилади. Зичликни қўшимча равишда назорат қилиш, қувур атрофини тўлдиришда ҳар бир қатламда, қувурлар устини ёпишда, каръерлар ва кўприклар билан уланиш жойларини қуришда олиб борилади.
    • Устки қатлам зичлиги қалинлигининг 1/3 ёки камида 8 cm дан кам бўлмаган қисмида текширилиши керак.
    • Грунт зичлигини ҳар технологик қатламни ётқизишда йўл пойи ўқида, четидан 1,5-2,0 масофада, қатлам кенглиги 20 m дан ортиқ бўлганда оралиқ нуқталарда текширилади.
    • Грунт зичлиги, бир сменада кўтарма баландлиги 3 m гача бўлганда ҳар 200 m да, кўтарма баландлиги 3 m дан кўп бўлганда эса кўпи билан ҳар 50 m масофада аниқланади.
    • Зичлик коэффициентининг талаб қилинган даражадан четга чиқиши, ҳамма бажарилган ўлчовларнинг умумий сонининг 10% дан кўп бўлмаслиги, аммо 0,04 дан ортмаслиги керак.
    • Фойдаланилаётган грунтларнинг намлиги асосан олинаётган ерда (заҳира, каръерда) сменада камида 1 марта ва ҳар ҳар ёғингарчиликда албатта текширилиши шарт.
    • Грунтнинг намлиги ва зичлиги ГОСТ 5180 бўйича аниқланади. Иш жараёнида назорат қилишда тез аниқловчи, экспресс қўлланма ва асбоб-анжомлардан фойдаланиш мумкин.
    • Йўл пойи юзасининг равонлиги нивелир билан кўндаланг кесимда, ўқи ва икки четидаги уч нуқтада камида ҳар 50 m масофада ўлчов олиш билан назорат қилинади. Йўл пойининг асоси ва оралиғидаги кўтарма қатламлари юзасида қурилиш пайтида сув тўпланиб қоладиган майда чуқурчалар бўлмаслиги керак.
    • Вертикал дренаж учун ишлатиладиган қумнинг тузилиши лойиҳа талабларига жавоб бериши заҳирада смена давомида бир марта аниқланади.

    Download 5,08 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
    1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling

    kiriting | ro'yxatdan o'tish
        Bosh sahifa
    юртда тантана
    Боғда битган
    Бугун юртда
    Эшитганлар жилманглар
    Эшитмадим деманглар
    битган бодомлар
    Yangiariq tumani
    qitish marakazi
    Raqamli texnologiyalar
    ilishida muhokamadan
    tasdiqqa tavsiya
    tavsiya etilgan
    iqtisodiyot kafedrasi
    steiermarkischen landesregierung
    asarlaringizni yuboring
    o'zingizning asarlaringizni
    Iltimos faqat
    faqat o'zingizning
    steierm rkischen
    landesregierung fachabteilung
    rkischen landesregierung
    hamshira loyihasi
    loyihasi mavsum
    faolyatining oqibatlari
    asosiy adabiyotlar
    fakulteti ahborot
    ahborot havfsizligi
    havfsizligi kafedrasi
    fanidan bo’yicha
    fakulteti iqtisodiyot
    boshqaruv fakulteti
    chiqarishda boshqaruv
    ishlab chiqarishda
    iqtisodiyot fakultet
    multiservis tarmoqlari
    fanidan asosiy
    Uzbek fanidan
    mavzulari potok
    asosidagi multiservis
    'aliyyil a'ziym
    billahil 'aliyyil
    illaa billahil
    quvvata illaa
    falah' deganida
    Kompyuter savodxonligi
    bo’yicha mustaqil
    'alal falah'
    Hayya 'alal
    'alas soloh
    Hayya 'alas
    mavsum boyicha


    yuklab olish