Инновацион технологиялар ёрдамида таълим самарадорлигини ошириш йўллари



Download 219,9 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/3
Sana13.12.2022
Hajmi219,9 Kb.
#884832
  1   2   3
Bog'liq
ochiq dars materiali



ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЁРДАМИДА ТАЪЛИМ 
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎЛЛАРИ 
Режа: 
1. Педагогик технология ва педагогик маҳорат 
2. Интерфаол методлар 
Инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини 
ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан – кунга кучайиб 
бормоқда. Бундай бўлишини сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий 
таълимда ўқувчи-талабаларни фақат тайёр билимларини эгаллашга 
ўрнатилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган 
билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганиб, таҳлил 
қилишларига, ҳатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига 
ўргатади. 
Педагогик технология ва педагог маҳоратга оид билим, тажриба ва 
интерактив методлар ўқувчи талабаларни билимли, етук малакага эга 
бўлишларини таъминлайди.
Инновация (инглизча innovation) –янгилик киритиш, янгиликдир. 
Инновацион технологиялар педагогик жараён ҳамда ўқитувчи ва талаба
фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга оширишда 
асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. Интерактив методлар 
бу – жамоа бўлиб фикрлаш деб юритилади, яъни педагогик таъсир этиш 
усуллари ўзига хослиги шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчи – 
талабаларнинг биргаликда фаолият кўрсатиши орқали амалга оширилади. 
Бундай педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос хусусиятларга эга 
бўлиб, уларга қуйидагилар киради: 
- ўқувчи – талабанинг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил 
фикрлаш, ижод этиш ва изланишга мажбур этиши; 
- ўқувчи – талабаларни ўқув жараёнида билимга бўлган 
қизиқишларини доимий равишда бўлишини таъминлаши; 
- ўқувчи – талабанинг билимга бўлган қизиқишини мустақил равишда 
ҳар бир масалага ижодий ёндошган ҳолда кучайтириши; 


- педагог ва ўқувчи – талабанинг ҳамиша ҳамкорликдаги фаолиятини 
ташкилланиши. 
Педагогик технологиялар масалалари, муаммолари ўрганаётган 
ўқитувчилар, илмий – тадқиқотчилар, амалиётчиларнинг фикрича, педагогик 
технология – бу фақат ахборот технологияси билан боғлиқ, ҳамда ўқитиш 
жараёнида қўлланиши зарур бўлган ТСО, компьютер, масофали ўқиш, ёки 
турли хил техникалардан фойдаланиш деб белгиланади. 
Ўқитувчи ва ўқувчи-талабанинг мақсаддан натижага эришишида 
қандай технолгияни танлашлари улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала 
томоннинг асосий мақсади аниқ: натижага эришишга қаратилган, бунда 
ўқувчи-талабаларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб 
ишлатиладиган технология танланади, масалан, натижага эриши учун балким 
фильм, тарақатма материал, чизма ва плакатлар, турли адабиётлар, ахборот 
технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва ўқувчи – талабага боғлиқ. 
Ўқитувчи билан бир қаторда ўқитиш жараёни олдиндан 
лойиҳалаштириш зарур, бу жараёнида ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос 
томонини, жой ва шароитини, ТСОни, энг асосийси, ўқувчининг имконияти
ва эҳтиёжини ҳамда ҳамкорликдаги фаолдиятини ташкил эта олишини 
ҳисобга олиши керак, шундагина, керакли кафотланган натижага эришиш 
мумкин. Қисқа қилиб айтганда, ўқувчи – талабани таълимнинг марказига 
олиб чиқиш керак. 
Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит, ҳолатда кўра билиш ва уни 
тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойиҳалаштириб олиш керак. 
Бунда ўқитувчига у томонидан бўлажак дарсни технологик харитасини 
тузиб олиши катта аҳамиятга эгадир, чунки дарснинг технологик харитаси 
ҳар бир мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаётган предмет, фаннинг 
хусусиятидан, ўқувчи – талабаларнинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб 
чиққан ҳолда тузилади. Бундай технологик харитани тузиш осон эмас, чунки 
бунинг учун ўқитувчи педагогика, психология, хусусий методика, 
педагогика ва ахборот технологиялардан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда 
кўп методлар, усулларни билиши керак бўлади. Ҳар бир дарсни ранг-баранг, 
қизиқарли 
бўлиши 
аввалдан 
пухта 
ўйлаб 
тузилган 
дарснинг 
лойихалаштирилган технологик харитасига боғлиқ. 
Дарснинг технологик харитасини қай кўринишда ёки шаклда тузиш, бу 
ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва ихтиёрига боғлиқ. Технологик 
карта қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараёни яхлит ҳолда акс этган 


бўлиши ҳамда аник белгиланган мақсад, вазифа ва кафотланган натижа, дарс 
жараёнини ташкил этишнинг технологияси тўлиқ ўз ифодасини топган 
бўлиши керак. Технологик картани тузилиши ўқитувчини дарсни 
кенгайтирилган конспектини ёзишдан халос этади, чунки бундай картада 
дарс жараёнининг барча қирралари ўз аксини топади.
Ўқитувчи томонидан ўзи ўқитаётган фаннинг ҳар бир мавзуси, ҳар бир 
дарс машғулоти бўйича тузилган юқоридаги каби технологик карта унга
фанни, предметини яхлит ҳолда тасаввур этиб ёндошишга, тушунишига ( 
бир семестр, бир ўқув йили бўйича), яхлит ўқув жараёнининг бошланиши, 
мақсадидан тортиб, эришиладиган натижасига кўра олишига ёрдам беради. 
Айниқса, технологик картани ўқувчи – талабанинг имконияти, эҳтиёжидан 
келиб чиққан ҳолда тузилиши уни шахс сифатида таълимнинг марказига 
олиб чиқишига олиб келади. Бу эса ўқитишнинг самарадорлигини оширишга 
имкон яратади.
Ўқитиш жараёнида ўқувчи – талабаларга шахс сифатида қаралиши, 
турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларни қўлланилиши 
уларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий 
ёндошиш, маъсулиятни сезиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, 
таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга ва энг асосийси, 
ўқишга, фанга, педагогика ҳамда ўзи танлаган касбига бўлган қизиқишларни 
кучайтиради. 
Бундай натижага эриши амалиётда ўқув жараёнида инновацион ва 
ахборот технологияларни қўллашни тақазо этади. Улар жуда хилма-хилдир. 
Улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтамиз ва уларни ўтказиш тартиби 
ҳақида қўлланма берилади. Ушбу методик қўлланмада келтирилган 
замонавий методлар, ёки ўқитишнинг самарасини оширишга ёрдам берувчи 
технологик тренинглар ўқувчи – талабаларда мантиқий, ақлий, ижодий, 
танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини 
ривожлантиришга, рақобатбардор, етук мутахассис бўлишларига ҳамда 
мутахассисга керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам 
беради.
Қуйида ўқитиш жараёнида қўллаш мумкин бўлган баъзи бир 
технологиялар (тренинглар)ни тавсифлаб, баъзиларини ўтказиш тартиби 
тўғрисида тавсиянома бериб ўтилади: 

Download 219,9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish