Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш босқичлари: 1. Муаммоли вазиятни яратиш. 2. Вазиятни таҳлил қилиш асосида муаммони қўйиш. 3. Фаразларни илгари суриш. 4. Ечимни текшириш
Педагогикада муаммоли вазият методи ҳам қўлланилади. Муаммоли вазият методи – муаммоли вазиятларнинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилиш, уларнинг ечимини топишга оид кўникмаларини шакллантиришга қаратилган метод. Методнинг моҳияти аниқ вазиятни таҳлил қилиш, баҳолаш ва унинг ечими юзасидан қарор қабул қилишдан иборат
“Муаммоли вазият” методи қўлланилганда талабалар мустақил фикр юритишни, муаммонинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилишни, унинг ечимини топишни ўрганади
“Муаммоли вазият” методини қўллаш шартлари: - муаммоли вазият тавсифини келтириш: - талабаларни кичик гуруҳларга бўлиш; - кичик гуруҳлар томонидан муаммоли вазият сабабларининг аниқланиши: - кичик гуруҳларнинг муаммоли вазият оқибатлари юзасидан фикр юритишлари; - кичик гуруҳларнинг муаммоли вазият ечимини ишлаб чиқишлари; - тўғри ечимларнинг танланиши
“Муаммоли вазият” методини қўллаш босқичлари:
1.
Ўқитувчи мавзу бўйича муаммоли вазиятни танлайди, мақсад ва вазифаларни аниқлайди.
2.
Ўқитувчи талабаларга муаммони баён қилади.
3.
Ўқитувчи талабаларни топшириқнинг мақсад, вазифалари ва шартлари билан таништириб,уларни кичик гуруҳларга ажратади.
4.
Гуруҳлар муаммоли вазият моҳиятини ўрганади, муаммо сабабларини аниқлайди ва ҳар бир гуруҳ тақдимот қилади, тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар умумлаштирилади.
5.
Гуруҳлар аниқ вақт ичида муаммонинг оқибатларига оид фикрларни илгари суради. Тақдимотдан сўнг бир хил фикрлар умумлаштирилади.
6.
Гуруҳлар муаммони ечиш имкониятларини муҳокама ва таҳлил қилиб, муаммоли вазиятни ечиш йўлларини ишлаб чиқади.
7.
Кичик гуруҳлар ечими юзасидан тақдимот қилиб, ўз вариантларини таклиф этади, тақдимотдан сўнг бир хил ечимлар жамланади.
8.
Гуруҳ ўқитувчи билан биргаликда муаммоли вазиятни ечиш йўлларига оид энг мақбул вариантларини танлаб олади
“Муаммоли вазият” методининг афзалликлари:
“Муаммоли вазият” методининг камчиликлари:
- талабаларда мустақил фикрлаш қобилиятини шакллантиради; - талабалар муамонинг сабаб, оқибат ва ечимларини топишни ўрганади; - талабаларнинг билим ва қобилиятларини баҳолаш учун яхши имконият яратилади; - талабалар фикр ва натижаларни таҳлил қилишни ўрганади
- талабалардан юқори мотивацияга эга бўлиш талаб қилинади; - қўйилган муаммо талабаларнинг билим даражасига мос келиши керак; - кўп вақт талаб этилади
Муаммони қўйиш сатҳлари
1-усул
Ўқитувчи муаммони қўяди ва талабаларни уни ҳал қилишга йўналтиради
2-усул
Ўқитувчи муаммоли вазиятни баён қилади ва талабаларнинг ўзлари мустақил равишда муаммони шакллантиради
3-усул
Ўқитувчи муаммони қўрсатиб бермайди, балки унга талабаларни рўпара қилади. Талабалар муаммони англаган ҳолда уни ўзлари шакллантириб, муаммони ечиш усулларини таҳлил қилади
Назорат учун саволлар: 1. Лойиҳа ва лойиҳалаш нима? 2. Таълим жараёнини лойиҳалаш неча босқичда ташкил этилади? 3. Технологик паспорт ва технологик хаританинг дидактик аҳамияти нимада кўринади? 4. Модел ва моделлаштириш нима? 5. Ўқув моделлари неча турга ажратилади? 6. Муаммоли таълим технологияларининг қандай имкониятларга эга? 7. Муаммоли вазиятларни ҳал қилиш неча босқичда кечади?