- Маълумотларни
- билишга интилиш
| - Шахсга йўналтирилган муаммоли вазиятни юзага келтиришга хизмат қилади. Вазиятни яратишда педагогнинг ижодкорлиги муҳим аҳамиятга эга. Талабани жалб этадиган машғулотлар: тажриба ишлари, фотосурат ва картиналар намойиши кабилар рағбатлантирувчи асос саналади. Турли расм, сўз ёки бирор-бир воқеани ёдга олиш рағбатлантирувчи асосни юзага келтиради
| | - Топшириқ бўйича индивидуал ишлаш бўлиб, унга кўра матн, товуш, модел, бўёқ, шеър, лойиҳа, расмлар ёрдамида талабаларда муаммони кўра олиш, гипотезани илгари суриш, ечимни топиш каби кўникма, малакалар шакллантирилади
| | - Кичик гуруҳларда ишлаш учун шароит яратади. Унга кўра талабалар дастлаб жуфтликда, кейин эса кичик гуруҳларда ишлайди. Жуфтликда ишлашда шерикни талабанинг ўзи танлайди, педагог эса талабаларни кичик гуруҳларга бўлади. Бунда педагог талабаларга хос психологик хусусиятларни ҳисобга олиши зарур
| | - Талабанинг ижтимоийлашуви мустақил таълим олишда ҳам рўй бериб, бу ҳолат гуруҳни ижодий изланишга илҳомлантиради. Талабалар ҳамкорлик асосида ўзларига хос индивидуал сифатларни ҳам намоён эта олишлари лозим
| - Маълумотларни билишга интилиш
| - Талабалар етарлича билим, кўникмаларга эга бўлмаган вазиятда юзага келиб, уларда дарслик, луғат, маълумотнома ва бошқа манбалар билан ишлаш эҳтиёжи туғилади. Мустақил ўқиб-ўрганиш талабаларни фикрлашга, ижодий изланишга ўргатади. Талабалар билимларни мажбуран эмас, балки ихтиёрий ўзлаштиради
| | - Талабанинг шахсий ёндашуви, кечинмалари, тафаккуридаги ўзгаришларни таҳлил қилиши, ўзи эришаётган ютуқлар, камчиликларнинг сабабларини билишга интилишидир. У камчиликларни тан олса, педагог унинг қарори асосида фаолият юритиш, янги билимларни ўзлаштиришнинг кейинги босқичларини тўғри белгилай олади
| - “Портфолио” инглизча сўз бўлиб, “портфел” ёки “портфеллар тўплами” маъносини англатиб, автобиографик характерга эга ҳужжатлар тўплами саналади. Унда педагог ёки талабанинг шахси, фаолиятининг турлари, эришилган ютуқлари тўғрисидаги батафсил маълумотларни берилади
| - Ўқув портфолиоси назорат воситаси бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга: кўп функциялилик ва ўзининг шахсий мувафаққиятини баҳолаш;индивидуал мувафаққиятлар мониторингини амалга ошириш; имтиҳонни ташкил этиш; таълим натижаларини холис белгилаш; таълимий мувафаққиятлар ҳамда қўшимча натижаларни аниқ кўра олиш; талабанинг мавжуд имконият ва қобилиятларини, унинг кучли ва кучсиз томонларини кўра олиш, шахсий, касбий, ижодий салоҳиятига етарлича баҳо бериш
| - 1. Ҳужжатлар портфолиоси (талабанинг индивидуал муваффақиятлари акс эттирувчи диплом, фахрий ёрлиқ, гувоҳнома ва б.). 2. Ишлар портфолиоси (талабанинг ижодий ишлари, лойиҳалари, тадқиқотлари, улар бўйича натижаларни акс эттирувчи рейтинг дафтарчаси, ижодий иш дафтари, электрон ҳужжатлар, моделлар, лойиҳалар, ижтимоий, ишлаб чиқариш, педагогик амалиётга доир ҳисоботлар, тўплаган адабиётлар, даврий нашрларнинг ксеронусхалари, иллюстрациялар жой олади). 3. Натижалар портфолиоси (талабанинг ўзи ёки педагоглар томонидан жамланган талабаларнинг энг яхши ишлари ўрин олади; натижалар портфолиоси индивидуал ва гуруҳли бўлиши мумкин. 4. Баҳоловчи портфолио (ундан назорат ишлари, тестлар, чизмалар, кроссвордлар ва б. ўрин олади). 5. Тақризлар портфолиоси (бунда талаба томонидан эришган ютуқларни баҳолашга доир хулоса, тақриз, резюме, эссе, тавсиянома ва тавсифномалар жамланади). 6. On-line портфолио (бу каби портфолио турли шаклларда намоён бўлади; масалан: 1) талабалар томонидан ОТМ ёки факультет сайтига материалларни қўшиш; 2) шахсий веб-сайтларни яратиш; 3) семестр якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаш)
| - Ўқув портфолиосининг турлари
Do'stlaringiz bilan baham: |