Таълим муассасаси:
-Корхона (ташкилот) билан биргаликда касб (мутахассислик)лари бўйича Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган таълим дастурлари асосида дуал таълим бўйича ўқув меъёрий хужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
-Корхона (ташкилот) билан дуал таълим бериш бўйича ўқитиш муддатлари хамда таълим олувчи ўқувчиларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
-Дуал таълимни ташкил этиш, ўқувчиларни корхона (ташкилот)га юбориш, хар бир ўқувчилар гурухига ишлаб чиқариш таълими устаси ёки ўқитувчини бириктириш бўйича буйруқни расмийлаштиради;
-Дуал таълим дастурини амалга оширишни таъминлайди;
-Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятини назорат қилади ва улар томонидан белгиланган тартибда таълим жараёни ташкил этилишини таъминлайди;
-Ўқувчи кундалиги юритилишининг назоратини олиб боради;
-Корхона (ташкилот) билан хамкорликда ўқувчиларнинг бахолаш жараёнини ва якуний давлат аттестациясини белгиланган тартибда ташкил этади;
-Корхона (ташкилот) билан келишилган ҳолда дуал таълим натижалари юзасидан ҳисоботларни тайёрлайди ва касбий таълиррини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
Иш берувчи корхона:
-Таълим муассасаси билан хамкорликда дуал таълим дастурини амалга ошириш бўйича чора тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
-Дуал таълимнинг ўқитиш муддатларини хамда корхона ташкилот га юборилаётган ўқувчилар таркибини таълим муассасаси билан келишади;
-Дуал таълим олиш бўйича ўқувчилар билан шартномалар тузади ва таълим муассасаси билан келишилган муддатларда ўқувчиларни қабул қилади;
-Хар бир ўқувчи(лар)га дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўргатиш учун юқори малакали мутахассис устоз (уста) бириктиради;
-Ўқувчига дуал таълим жараёнида корхона (ташкилот)даги мехнат фаолияти учун қонун хужжатларига мувофиқ иш хаққи тўлайди;
-Корхона (ташкилот)да дуал таълим дастурининг ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини амалга оширилишини таъминлайди ва етарли шарт-шароитлар яратади.
-Таълим муассасаси билан хамкорликда ишлаб чиқилган таълим дастурларига мувофиқ ўқувчи томонидан ўзлаштирилган ўқув модуллари асосида касб (мутахассислик) бўйича ўқитиш натижалари (компетенсиялар)ни бахолаш жараёнини ташкил этади;
-Ўқувчининг касб (мутахассислик)лари бўйича якуний давлат аттестациясида иштирок этади;
-Таълим муассасаси билан биргаликда ўқитишнинг дуал тизимида таълим берилганлиги бўйича хисоботларни тайёрлайди.