1
|
Бабамуратов Бекзод Эргашевич
|
Термиз давлат университети, физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти в.б., техника фанлари бўйича фалсафа доктори
|
“Атроф-муҳит кимёсининг назарий жиҳатларини ўрганиш, атроф-муҳит муҳофазасининг асосий тамойилларини ўрганиш, чиқиндиларни қайта ишлаш саноати билан танишиш, полимер материаллларни кимёвий қайта ишлаш жараёнини ўрганиш, Полимер чиқиндилардан кимёвий усулда биопарчаланувчи плёнкалар олиш технологияси бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ” докторлик диссертацияси доирасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш. Полимер чиқиндилардан кимёвий усулда биопарчаланувчи плёнкалар олиш технологияси билан шуғулланадиган илмий лабораториялар фаолиятини, олиб борилаётган соҳага доир илмий тадқиқотларни ўрганиш, лабораторияларда олиб борилаётган тажриба ишларининг ўрганиш. Тадқиқот мавзусига доир адабиётларни таҳлилий ўрганиш, тескари масалаларни ечишнинг замонавий усулларини ўрганиш, маълумотлар йиғиш, компьютерда сонли тажрибалар ўтказиш. Стажировкани ўташ давомида қилинган ишлар асосида ҳисобот тайёрлаш, нуфузли ҳориж журналларида чоп эттириш учун мақолалар тайёрлаш.
|
3 (уч ой)
|
2014-2015 йй.-Термиз давлат университети умумий кимё кафедраси ўқитувчиси
2015-2018 йй.-Термиз давлат университети кимё кафедраси ўқитувчиси
2018-2018 йй.-Термиз давлат университети ноорганик ва аналитик кимё кафедраси ўқитувчиси
2019 -2021йй.-Термиз давлат университети ноорганик ва аналитик кимё кафедраси таянч докторанти бўлган. Термиз давлат университети ҳузуридаги фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03.30.12.2019.Т.78.01. рақамли илмий кенгашда 02.00.14-Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари) ихтисослиги бўйича «Маҳаллий хомашёлар асосида целлюлоза карбамат олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертациясини 2021 йил 4 августда (муддатидан 4 ой олдин) мувафаққиятли ҳимоя қилди. 6-сентябр 2021 йилдан ҳозирги вақтгача Термиз давлат университети физикавий ва коллоид кимё кафедраси доценти вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келмоқда. Бабамуратов Бекзод Эргашевич Термиз давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2019.Т.78.01 рақамли илмий Кенгаш асосидаги Бир марталик Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар аъзоси. 2021-2023 йилларга мўлжалланган БТ-И-101 сонли «Маҳаллий хом ашё асосида поливинилхлорид (ПВХ) буюмлари ишлаб чиқариш технологияларини яратиш» мавзусидаги инновацион лойиҳада кичик илмий ходим лавозимида фаолият кўрсатиб келмокда.
|