Бмтнинг 2016-2030 йиллардаги ривожланиш мақсадлари



Download 21,5 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi21,5 Kb.
#150710
Bog'liq
5mavzu


5-МАВЗУ. БМТНИНГ 2016-2030 ЙИЛЛАРДАГИ РИВОЖЛАНИШ МАҚСАДЛАРИ
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ахборот хизмати маълумот берди. Унда БМТ Тараққиёт дастури, ЮНЕСКО, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ каби БМТ тузилмалари вакиллари ва Сенат қўмиталари аъзолари иштирок этди.

Учрашувда БМТнинг 2015 йил сентябрдаги барқарор тараққиёт бўйича саммитида қабул қилинган БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сонли резолюциясига мувофиқ, шунингдек 2030 йилгача БМТ Глобал кун тартибининг Барқарор тараққиёт мақсадларини босқичма-босқич амалга ошириш бўйича мунтазам ишларини ташкил этиш мақсадида ўтган йили Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифалар тасдиқланди.


Шунингдек, бу йўналишда тегишли “Йўл харитаси” қабул қилинди. Шундан келиб чиққан ҳолда учрашувда уни 2019 йилда амалга ошириш якунлари, шунингдек белгиланган тадбирларни бажариш бўйича томонларнинг саъй-ҳаракатлари мувофиқлаштирилишини таъминлашга қаратилган кейинги қадамлар муҳокама этилди.


Жумладан, бутун дунёда парламентлар барқарор тараққиёт мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилишда тобора муҳим роль ўйнай бошлагани қайд этилди. Бугун БМТ тузилмаси бу йўналишда Олий Мажлис Сенати қўмиталари билан фаол ҳамкорлик қилаётгани, бу эса Барқарор тараққиёт миллий мақсадларини тарғиб қилиш ва амалга оширишга кўмаклашаётгани таъкидланди.


Учрашув доирасида Барқарор тараққиёт мақсадлари бўйича парламент комиссиясини ташкил этиш имконияти муҳокама этилди. Томонлар икки томонлама ҳамкорлик кун тартибида турган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқди.


ирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми имзоланганининг 75 йиллигига бағишлан «Ўзбекистон ва БМТ: Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлидаги ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро форум видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг сайтида хабар берилди.

Табдир «БМТнинг 75 йиллиги: келажакка назар» номли глобал мунозаралар туркуми доирасида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Ташқи ишлар вазирлиги ва БМТнинг мамлакатимиздаги Доимий ваколатхонаси томонидан ташкил этилди.


Учрашувда қатнашган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу мулоқот Ўзбекистоннинг БМТ ва ташкилотнинг ихтисослашган муассасалари билан кўп томонлама ҳамкорликка тайёрлигининг далили эканини қайд этди.


Бундан 75 йил олдин БМТ Низомининг қабул қилиниши жаҳонда ўрнатилган ҳозирги тартибга мустаҳкам асос бўлди, тинчлик ва хавфсизлик, барқарор ривожланиш ва инсон ҳуқуқлари соҳаларидаги глобал муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликнинг илғор тамойилларини белгилаб берди. Бугунги кунда 193 давлатни бирлаштирган ушбу тарихий ҳужжат ўзининг қонунийлиги ва универсаллиги бўйича ноёб ташкилотга асос солди.


COVID-19 пандемияси натижасида юзага келган ва бутун дунёдаги миллионлаб одамларнинг ҳаётига таъсир кўрсатган ҳозирги глобал инқироз коронавирус тарқалишининг соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги салбий оқибатларига қарши курашиш учун бутун дунё ҳамжамиятининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш жуда муҳим.


Ўзбекистоннинг БМТ билан 28 йиллик конструктив ҳамкорлиги муҳим воқеаларга бой. Мамлакатимиз томонидан БМТ юқори минбаридан туриб илгари сурилган ташаббуслар халқаро ҳамжамият томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда, глобал тарқатмаслик режимини мустаҳкамлаш, умумий тинчлик, барқарор ривожланиш ва минтақавий ҳамжиҳатликни таъминлашга салмоқли амалий ҳисса қўшмоқда.


Сўнгги уч йилда Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорлиги сезиларли даражада фаоллашди. Олий даражада мунтазам мулоқотлар ўрнатилган ва давом эттирилмоқда.


Ўзбекистон БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га қатъий содиқдир. Мамлакатимизда амалга оширилаётган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари БРМ билан тўлиқ ҳамоҳанг. Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга йўллаган мактубида қайд этганидек, “икки ҳужжатни «инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган бош тамойил бирлаштиради”.


Таъкидланганидек, 2018-2019 йилларда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, маърифат ва диний бағрикенглик, минтақавий туризмни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга оид учта резолюция БМТ Бош ассамблеяси томонидан бир овоздан маъқулланиши Ўзбекистоннинг БМТ фаолиятига қўшаётган ҳиссасининг эътирофи бўлди.


Вазир Ўзбекистон шу билан чегараланиб қолиш ниятида эмаслигини баён этди. Бугунги кунда Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни тайёрлаш ва келишиш бўйича музокараларни бошлаш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. 2021-2023 йилларда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига Ўзбекистоннинг номзоди илгари сурилмоқда.


Бундан ташқари, шу ой Ўзбекистон ҳукумати томонидан БМТ ва тузилманинг ихтисослашган муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли «Йўл харитаси» тасдиқланди. Мазкур ҳужжат кўп қиррали ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини ўз ичига олган.




«Биз БМТ халқаро муносабатларда бундан кейин ҳам марказий мувофиқлаштирувчи ролни ўйнашига ишонамиз. Ўз навбатида, Ўзбекистон БМТ фаолиятига ҳисса қўшишни давом эттиришга, халқаро кун тартибини амалий татбиқ этиш учун ихтисослашган муассасалар ва аъзо давлатлар билан яқин шериклик алоқаларини мустаҳкамлашга қатъий содиқдир», - дея сўзини якунлади А.Комилов.
Download 21,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish