Ф.С. АЗИЗОВА
CONCISE
ENGLISH – UZBEK – RUSSIAN
PHRASEOLOGICAL DICTIONARY
ИНГЛИЗЧА – ЎЗБЕКЧА – РУСЧА ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ
ҚИСҚАЧА ЛУҒАТИ
КРАТКИЙ
АНГЛО – УЗБЕКСКИЙ – РУССКИЙ
ФРАЗЕОЛОГИЧЕСКИЙ СЛОВАРЬ
ТАШКЕНТ – 2010
81.2Англ
А37
Ф.С.Азизова. Инглизча-ўзбекча-русча фразеологизмлар-нинг қисқача луғати. Т.: «Fan va texnologiya», 2010, 160 бет.
Ушбу «инглизча – ўзбекча – русча фразеологизмларнинг қисқача луғати» мактаб ўқувчиларига, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига, талабаларга, таржимонларга, ўқитувчиларга ва барча тилни ўрганишга қизиқувчилар учун мўлжалланган.
ББК 81.2 Англ-4
УДК: 811.111 374
Тақризчилар: Д. У. ХОШИМОВА – п.ф.д., профессор;
О. М. МЎМИНОВ – ф.ф.н., профессор;
Ж. И. МАТЯКУБОВ – ф.ф.н., доцент.
ISBN 978 – 9943 – 10 – 409 – 9
© «Fan va texnologiya» нашриёти, 2010.
КИРИШ
Республикамиз мустақиллиги нафақат бугунимиз, балки келажагимиз учун ҳам кенг истиқбол йўлларини очиб берди. Ёшларимиз орзулари, мақсадлари, ўз йўлларидаги интилиш ва изланишлари, қатъий ҳаракатлари билан мустақил юртимизнинг ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Ҳозирги кунда хорижий тилларни ўрганиш, нафақат мазкур тилларда эркин мулоқот қилиш, балки бошқа миллат вакилларига, уларнинг тили, маданияти ва меросига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш демакдир. Тилнинг тараққиёти жамиятнинг, миллатнинг тарақиёти билан узвий боғлиқдир.
Маълум бўлишича, фразеологизмлар дунёнинг ҳамма тиллари учун хосдир. Фразеологизмларни таржима қилишда тиллардаги миллий-маданий омилларни ҳисобга олиб, инглиз тилидаги фразеологизмларга ўзбек ва рус тилларида муқобил вариантларини излаб топиш, бу албатта, қийин жараёндир. Тил ўрганувчи нутқ бойлигини фразеологик бирликлар, мақол-маталлар билан тўлдириб бориши натижасида, нутқнинг янада қизиқарли ва безакдор бўлишига эришган бўлади.
Халқнинг ҳаётий муаммолари – меҳнат-машаққати, ғам-андуҳи, роҳат-фароғати, муваффақияти ва мағлубияти, расм-русмлари ҳамма-ҳаммаси фразеологизмларда акс этиб турибди. Уч тилдаги фразеологизмларни қиёслаш чет тилини ўрганишда ҳамда таржима қилишда ёрдам беради. Луғат таркибига иборалар, мақол ва маталлар, яъни у ёки бу халқ миллий-маданий хусусиятини билдирувчи фразеологизмлар киритилган. Фразеологизмларнинг таржима жараёнида калька усули, тасвирий усул, эквивалентлар ёрдамида ва муқобил варинтлар ёрдамидан фойдаланилган.
Қисқача инглизча-ўзбекча-русча фразеологик луғат биринчи март-та нашр қилинмоқда ва мингдан ортиқ фразеологизмлардан иборат.
Фразеологик бирликлар ва мақоллар алифбо тартибида тузилган, икки қисмга фразеологик бирликлар ва мақоллар қисмига бўлинган. Ушбу луғат кенг тармоқли ўқувчиларга, талабаларга, магистрантларга, аспирантларга, таржимонларга, ўқитувчиларга ва тилни ўрганишга қизиқувчиларга мўлжалланган. Ўзбек, рус ва инглиз тилида фразеологизмларни янада чуқурроқ ўрганишимизга ёрдам беради. Таклиф, фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса, ушбу электрон почтага юборишингизни илтимос қиламиз fotima_uz@mail.ru
Do'stlaringiz bilan baham: |