Таржиманинг лексик муаммолари
Лексик мувофиқлик турлари: тўлиқ мослик, қисман мос келиш, мос келмаслик. Кўп маъноли сўзлар ва уларнинг таржима муаммолари. Таржимада контекст ўрни. Таржимада синонимик қатордан сўз танлаш. Сўзнинг семантик маъноси, таржимаси, ҳалқаро, псевдоҳалқаро сўзларнинг таржимаси. Сўзларнинг таржимада бирикиши. Эквивалентсиз ва миллий - маданий хусусиятга эга бўлган лексика таржимаси муаммолари. Лексик трансформация тушунчаси ва уларнинг турлари: маъноларни аниқлаштириш, антонимик таржима, умумлаштириш, алмаштириш, компенсация ва тушириб қолдириш.
Таржиманинг грамматик муаммолари
Грамматик мувофиқлик турлари: тўлиқ мослик, қисман мос келиш, мос келмаслик. Грамматик трансформация тушунчаси ва унинг турлари. Сўз туркумлари таржимаси хусусиятлари. Эквивалентсиз сўз туркумлари таржимаси. Гап тузилиши хусусиятлари ва уларнинг таржимаси. Г ап тузилишини ўзгартириш, алмаштириш, тушириб қолдириш.
Таржиманинг фразеологик муаммолари
Фразеологик бирлик тушунчаси ва унинг таржима қилиш муаммолари. Фразеологик бирликнинг тўғри келиш турлари: тўлиқ, қисман, умуман тўғри келмаслик. Фразеологик бирликни таржима қилиш усуллари: сўзма сўз таржима қилиш; Аналогия бўйича таржима; Фразеологик бирликларни оддий сўз бирикмаларини ишлатган холда таржима қилиш. Таржимада фразеологик бирикмаларнинг хиссий-услубий ва миллий-маданий хусусиятларини етказиш.
Таржиманинг стилистик муаммолари
Стилистик маъно ва уни таржимада акс этиши. Стилистик коннотациялар таржимаси. Лексик стилистик воситаларни таржима қилиш муаммолари. Синтактик стилистик воситалар ва эмфатик конструкцияларни таржимаси муаммолари. Ҳар-хил функционал услублардаги матнлар таржимаси муаммолари. Бадиий таржиманинг стилистик ва прагматик муаммолари, илмий - технологик, сиёсий матнлар таржимаси муаммолари.
Қиёсий типология фанидан семинар машғулотлари мазмуни
Лингвистик типологиянинг предмети
Лингвистик қиёслаш тарихи;
Лингвистик типология ривожланишининг асосий факторлари;
Лингвистик типология йўналишларини аниқлашнинг асосий параметрлари;
Г енетик ва генеологик типология:
Структурал типология ва унинг бўлимлари;
Қиёсий типология ва унинг ўзига ҳослиги;
Тилнинг ифодаланиши ва мазмунига тегишли лингвистик типология йўналишлари;
Тилларнинг ареал, морфологик ва генеологик таснифлари;
Тилшуносликда категоризация масаласи;
Инглиз, ўзбек ва рус тилларида кўплик категориясининг типологияси;
Лингвистик типологиянинг когнитив, лингвистика билан боғлқлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |