“Информатикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” фани бўйича
С А В О Л Л А Р
Таълим жараёнини лойиҳалаштириш.
Javob:Ижтимоий тараккиётнинг турли боскичларида таълим жараёнини самарали ташкил этиш, унинг изчиллиги ва узлуксизлигини таъминлашга эришиш масалалари етук мутафаккирлар хамда илгор педагогларнинг диккат-эътиборларини жалб этиб келган. Ёш авлод таълим-тарбиясини ташкил этишнинг ушбу жихатлари уз даврида Абу Али ибн Сино, Мирзо Улугбек, Ян Амос Коменский, Дмитрий Константинович Ушинский, Абдулла Авлоний, Хамза Хакимзода Ниёзий, Абдукодир Шакурий ва бош-калар томонидан урганилган.
Ахборотлар алмашинувининг глобаллашуви, шунингдек, илм-фан, техника ва ишлаб чикариш сохаларида руй бераётган илмий янгиликларнинг сон ва сифат жихатидан кескин усиб бориши уз-узидан укувчиларга улар борасида тезкор суръатда ва батафсил маълумотлар беришни кун тартибига куймокда.
Информатика таълимида ноанъанавий таълим методлари .
Javob: O`qitishning noan`anaviy modellarini shartli ravishda 3 ga ajratish mumkin.
Bu modellar asosan o`quvchi shaxsiga qaratilgan bo`lib, ularni boshqacha qilib markazda o`quvchi turgan ta`lim modellari deb ham atashadi.
Modellashtirish — real hayotda va jamiyatda yuz berayotgan hodisa va jarayonlarni ixchamlashtirilgan va soddalashtirilgan ko`rinishini (modelini) sinfxonada yaratish va ularda o`quvchilarni shaxsan qatnashishi va faoliyati evaziga ta`lim olishini ko`zda tutuvchi metod.
Hamkorlikda o`rganish modeli—o`quvchilarning mustaqil guruhlarda ishlashi evaziga ta`lim olishini ko`zda tutadigan metod.
O`rganishning tadqiqot modeli — o`quvchilarni muayyan muammoni yechishga yo`naltirilgan, mustaqil tadqiqot olib borishini ko`zda tutuvchi metod.
Noan`anaviy (ta`lim jarayoni markazida o`quvchi bo`lgan) o`qitish metodlarning afzalliklari:
O`qitish mazmunini yaxshi o`zlashtirishga olib kelishi.
O`z vaqtida aloqalarning ta`minlanishi.
Tushunchalarni amaliyotda qo`llash uchun sharoitlar yaratilishi.
O`qitish usullarining turli xil ko`rinishlari taklif etilishi.
Noan`anaviy o`qitish metodlari quyidagi kamchiliklarga egadir.
Mashg`ulotga tayyorgarlik uchun juda ko`p vaqt talab etilishi.
O`quvchilarni har doim ham keraklicha nazorat qilish imkoniyatining pastligi.
Juda murakkab mazmundagi material o`rganilayotganda ham o`qituvchi ro-lining past bo`lishi.
Информатика ўқитувчисининг педагогик фаолиятига қўйиладиган асосий талаблар.
Javob: Информатикани ўқитиш технологиялари ва уни лойиҳалаштириш фани бўйича - педагогик фаолият, информатика ўқитувчисининг педагогик фаолиятига қўйиладиган асосий талаблар, узлуксиз таълим тизими информатика ўқитувчисининг инновацион педагогик фаолияти, информатика ўқитувчисини инновацион фаолиятга тайёргарлигини шакллантириш воситалари, информатика таълимида анъанавий ва ноанъанавий таълим технологиялари, информатикани ўқитишда ҳамкорликда, жамоада, муаммоли ўқитиш; модул, дидактик-ўйин технологиялари, информатика дарсларида ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини назорат қилиш, баҳолашнинг замонавий методлари ва воситалари, таълим жараёнини лойиҳалаштиришнинг долзарблиги, лойиҳа технологияси. инновацион педагогик муҳитни ташкил этиш воситалари, илмий ахборотни ўқув ахбороти сифатида қайта ишлашга ўргатиш, ҳамкорликда, модулли ўқитишни лойиҳалаштириш,информатика таълимида ўқувчилар билиш фаолиятини фаоллаштиришга қаратилган педагогик технологияларни лойиҳалаштиришни билиши ва улардан фойдалана олиши;
Таълим жараёнида инновациялар, таснифи, самарадорлик мезонлари.
javob“Инновацион таълим технологиялари ва педагогик компетентлик”модулининг вазифалари: - инновацион таълим технологияларининг ўзига хосликлари ва қўлланилиш соҳаларини аниқлаштириш; - тингловчиларда инновацион характерга эга педагогик фаолиятни ташкил этиш; - уларда педагогик жараённи самарали ташкил этишда турли инновацион таълим технологиялари: амалий ўйинлар, муаммоли ўқитиш, интерфаол таълим, модулли-кредит тизими, blended learning (аралаш ўқитиш), case study (кейс стади), масофали ўқитиш, маҳорат дарслари, вебинар ва ассесмент технологиларидан ўринли, мақсадли фойдаланиш кўникма-малакаларини ривожлантириш; - тингловчиларнинг ўқув лойиҳаларини ишлаб чиқиш, портфолиоларни шакллантириш ва амалиётга татбиқ этиш малакаларини такомиллаштириш;
5. Узлуксиз таълим тизимида информатика ўқитувчисининг инновацион педагогик
фаолияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |