Информатика” фанидан мавзу


Формулалар. Формулаларни қўйиш



Download 1,2 Mb.
bet6/7
Sana20.06.2022
Hajmi1,2 Mb.
#683864
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Электр тармок диспечер

1.4.Формулалар. Формулаларни қўйиш.

Формула ишчи варағида маълумотларни қайта ишлашнинг мухим воситасидир.


Формула ёзишнинг қоидаси. Формулага қуйидаги элементлар кириши мумкин: операторлар, функдияларнинг номлари, ячейканинг адреси. Формулаларни ёзиш хар доим белги билан бошланади, кейин формулаларнинг бошқа элементлари ёзилади. Масалан, : СУММ (Al, A2) -икки А1 ва А2- ячейкалар адреси, яъни йиғиндисини топиш керак бўлади. Таъкидлаш керакки, функдиянинг аргументлари хар доим доиравий қавсларда жойлашади, бўлиш учун “,” дан фойдаланилади. Бошқа ёзув хам бўлиши мумкин $ А1$А2.
Айтиш лозимки, ячейкалар адресини ёзиш фақат лотин алфавитининг харфлари билан бажарилади.
Формула ёзишда ишлатиладиган белгилар: “+” - йиғинди, “-” - айирма, “/” -бўлинма, “*” - кўпайтма.
Биринчи холда кўпайтма учун оператор белгиси ишлатилади “*”, иккинчи холда кўпайтмани жойлаштириш учун ПРОИЗВЕД функдияси ишлатилади.
Функдиянинг номи хар доим бош харфлар билан белгиланади. Формулада аргументлар сифатида ишлатилувчи катакларда берилган қийматларнинг ўзгариши маънонинг ўзгаришига олиб келади.
Бу машгулотда кўпроқ амалиётга эътибор бериш даркор. Шунинг учун бир неча амалий машгулотлар таклиф этамиз.
Изох: қўшув аргументлари жойлашган катакни ажратиш, Авто йиғиндининг натижаси учун яна бир бўш жой, Авто йиғинди тугмасини босиш . Катаклар устида жойлашган формулаларга ахамият бериш керак. Аввалги маърузаларда айтилган хамма операдиялар берилганлар катаги устида бажарилади (нусхалаштириш, узатиш, форматлаштириш ва бошқалар).
4. EXCEL хужжатини чоп этиш:
Шуни айтиш керакки, асосий чоп этиш жараёни WORD хужжатини чоп этишга ўхшайди. EXCEL хужжатини чоп этишнинг ўзига хос хусусиятлари хақида хам гапириш фойдалидир.



Рўйхатдаги маълумотларни ташкил қилиш ва текшириш. Рўйхат тушунчаси. Маълумотларни ташкил қилиш учун рўйхатнинг кўлланиши. Рўйхатдаги маълумотларни фильтрлаш ва саралаш. Рўйхатни якунлаш.


Рўйхат ўхшаш маълумотлардан иборат ишчи варағидаги кетма-кетликдир. Масалан, фирма мижозлари телефон номерлари ёки хисоб
рақамлари ёзилган кетма-кетлик. Ушбу машгулотда кўплаб рўйхатларни ўқувчиларнинг ўзларидан хам фойдаланиб келтириш мумкин. Бу рўйхатлар маълумотлар базаси бўлиб хам хизмат қилади. Масалан, агар ўқувчилар телефон номерларини тузган бўлсалар, фамилиялар устуни, ёзувлар майдони, телефон номери, ёзув, устунлар белгиси (метка) майдон номи деса бўлади. Рўйхатлар устида қуйидаги амалларни ўтказиш мумкин:
-излаш;
-саралаш;
-якунлаш;
-рўйхатдаги маълумотларни фильтрлаш.
Бу ерда шуни таъкидлаш лозимки, EXCEL бу амалларни бажараётганида, рўйхатни маълумотлар базаси сифатида тушунади. Рўйхат билан ишлаш излаш, саралаш ва турли маълумотлар билан ишлашни бирмунча енгиллаштиради.
Рўйхат билан ишлашни ташкил этиш.
Маълумотлар формаси ёрдамида рўйхатларни киритиш (ўқувчиларнинг ўзлари тузган телефон рўйхати асосида бўлса яхши бўларди). Маълумотлар формаси (“Маълумотлар” менюсидаги форма буйруғи) рўйхатдаги ёзувни осонлик билан кўриш, унга қўшимчалар киритиш ва шу билан бирга маълум белги билан ёзувни қидириш имконини беради. Мазкур буйруқларни бажариш давомида экранда маълумотлар формасининг мулоқот ойнаси чиқади. Маълумотлар эса бирин-кетин киритилади. Маълумотлар ойнага киритилгач, мос равишда ячейкадаги рўйхат ўзгаради.
Бу ерда шуни алохида айтиш керакки, мазкур буйруқларни ишлатиш вақтида албатта устунларнинг белгиси бўлиши шарт. Ёзувларга қўшиш учун ёзув қўшилиши керак бўлган рўйхат ячейкаси танланиб, сўнг “Маълумотлар” менюсидан “Форма” буйруғи танланади, “Тузатиш” тугмаси босилади. Янги ёзувни қўшиш учун маълумотлар киритилгандан кейин ENTER ни босиш кифоя. Ишни тугатиш учун “Ёпинг” тугмаси босилади.
Рўйхатдаги ёзувларни кўриб чиқиш учун рўйхатдаги ячейкани танлаш, “Маълумотлар” менюсидан “Форма” буйруғини танлаш, рўйхат бўйича харакатланиш учун “Навбатдаги” тугмасини босиш, рўйхат бўйича юриш учун “Аввалгиси” тугмасини босиш, кўришни тугаллаш учун “Ёпинг” тугмаси босилади.
Ёзувни йўқотиш учун рўйхатдан ячейкани танлаш, “Маълумотлар” менюсига “Форма” буйруғини чиқариш ва “Йўқотиш” тугмасини босиш керак. Йўқотишни ОК тугмасини босиш билан тасдиқланг.
Маълумотлар формаси ёрдамида йўқотилган маълумотлар қайта тикланмайди. Рўйхатдаги ёзувни излаш учун рўйхатдаги ячейкани танлаб, “Маълумотлар” менюсидан “Форма” буйруғини танлаш , “Меъёр” тугмасини босиб, тахрирлаш майдонида меъёр шартларини киритиш лозим. Рўйхат бўйича олдиндан излаш учун “Навбатдаги” тугмасини, рўйхат бўйича илгариги рўйхатни қидириш учун “Аввалгиси” тугмасини, бошқа излашни ташкил этиш учун “Тозалаш” тугмасини босинг. Ишни тугатиш учун эса “Ёпинг” тугмасини босинг.
Рўйхат буйича саралаш ва фильтрлаштиришни ташкил этиш. Саралашни уюштириш учун майдон белгиларга эга бўлиши керак. Саралаш ёрдамида рўйхатдаги қаторларни тартиблаштириш мумкин. Масалан, савдо хақида маълумотлар тузиш, товарлар сони, товарнинг буюртма қилинган куни ва бошқалар. Ана шу товарларнинг камайиш тартиби, сотилиш хажми “Маълумотлар” менюсидаги “Саралаш” буйруғи орқали бажариш мумкин.
EXCEL да саралаш учун қуйидагилар ишлатилади:
- агар саралаштириш бир устун бўйича қилинаётган бўлса, бу устуннинг бир хил маънодаги қаторларининг аввалги тартиби сақланади;
-устундаги тартиблаштиришда хосил бўлаётган қаторнинг бўш ячейкалари тартиблаштириган рўйхатнинг охирида жойлашади.
II. АСОСИЙ ҚИСМ





Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish