Microsoft EXCEL - bu elektron jadvallar bilan ishlashga mo'ljallangan dastur bo'lib, у WINDOWS boshqaruvida ishlaydi. Bu dastur har hil hisob-kitob ishlarini bajarish va ular asosida turli shakldagi hujjatlarni tayyorlash imkonini beradi.Bu dasturning yana qulayliklaridan biri bu eng ko'p tarqalgan WORD matn redaktori bilan birgalikda ishlash imkoniyatidir.
EXCEL da sonlarni, o'zgaruvchilarini saqlash va ular ustida hisob-kitob ishlarini olib borishga mo'ljallangan fayl kitob deb ataladi. Har bir kitob bir necha varaqlardan iborat bo'lishi mumkin.Faylning har bir varag'iga har hil ma'lumotlarni yozish va ularni ma'lum bog'lanishini tashkil etish mumkin. Varaqlar ma'lumotlarni analiz qilish va kerakli tartibda joylashtirish uchun xizmat qiladi. Bir varaqninq o'zida bir varaqlarda ma'lumotlarni kiritish va yoki o'zgartirish ,hamda ma'lumot formulalari asosida hisob kitob ishlarini olib borishingiz mumkin. Varaq odatda jadvallardan iboratdir. Uning ustunlari harflar, qatorlari esa raqamlar bilan belgilanadi. Shunga ko'ra , ihtiyoriy ячейка ma'lum ustun va qatorni kesishishidan iborat bo'ladi.
Жадваллар тайёрлашда кулайликлари жуда катта булган замонавий дастурлардан бири Microsoft Excel да тайёрланадиган жадвалда расм, формула, графиклар, овоз ёзилган файллар, видео-клипплар ва хоказоларни куйиш имконини берилиши билан бирга купгина тайёр формулалар оркали керакли хисоб-китобларни амалга ошириш кулайликлари берилган.
I. Назарий қисм
1. 1.Microsoft Excel имкониятлари тавсифи.
Электрон жадваллар хаётнинг хар хил сохасида учрайдиган, авваламбор ҳисоблаш ва иқтисодий масалаларни ечишда, жумладан, берилганларни тез ўзгартириб турувчи масалаларни тезкор равишда қайта ишлаб чиқишда, масалан, банк хужжатлари билан ишлаш каби кенг кўламли масалаларни ечишда қўлланиладиган ўта қувватли восита хисобланади.
Хисоблаш электрон жадвалининг дастлабки дастури 1979 йили Visicals (Visiblencalculators - кўриниб турувчи калькулятор) номи билан Software Arts фирмасида чиққан. Бу дастур Apple II компьютери учун ишлаб чиқилган ва кўп жихатдан унинг бозорда оммабоплиги аниқланди. 1981 йил IBM PS компьютери пайдо бўлиши билан бу типдаги компьютерлар учун электрон жадваллар ишлаб чиқила бошланди. Visicals ва Supercals дастурларининг янги кўринишлари пайдо бўлди, шу билан биргаликда Microsoft - Multiplan фирмасининг биринчи амалий дастури пайдо бўлди ва у электрон жадваллар янги авлодининг ёрқин юддузига айланди.
Хисоблашлар натижаларини кўргазмалироқ тасвирлаш учун жойлаштирилган график режимларининг пайдо бўлиши бу электрон жадвални ривожланишининг навбатдаги қадами бўлди. 1983 йил LOTUS фирмасининг 1-2-3 пакетлари чиқиб, кутилгандан хам зиёдроқ муваффақиятга эришди. Аммо 1997 йил Microsoft фирмаси томонидан Excel дастури тақдим этилди, у хозирги кунда хам ўз синфидаги энг қувватли дастур хисобланади. Шубха йўқки, Excel энг оммабоп дастурлардан биридир.
Бу дастур ихтиёрий ахборотни (матнлар, сонлар,сана ва хоказоларни) қайта ишлаб чиқиш ва сақлаш имконини берибгина қолмасдан, балки қилган ишингиз натижасини безаш, кўргазмалироқ кўрсатиш ва чоп этиш имкониятини беради. Бунда сиз WinWord дастуридаги тахрирлаш воситаларидан фойдаланишингиз мумкин. Дастлаб Excel нинг оммавий имкониятларини ўзлаштириш ққийин эмас, аммо дастурнинг мураккаблиги ва имкониятларининг жуда кенглиги сабабли улар билан танишиш узоқ давом этиши мумкин, бинобарин, айнан иш жараёнида унинг янги-янги имкониятларини кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |