жойлашган бўлади. Майдаланиш жараёнида ҳосил бўлаётган ҳужайралар
бластомерлар деб номланади.
Одам зиготаси бир неча бор синхрон равишда бўлингандан сўнг бир тўда
ҳужайралар тўплами морула ҳосил бўлади. Майдаланиш босқичида
бўладиган ўзгаришларнинг биологик аҳамияти қуйидагилардан иборат:
Редупликация циклининг такрорланиши ва ДНК тақсимланиши натижасида
зигота геноми кўпаяди (редупликацияланади).
Цитотомия натижасида
ядронинг бўлиниши ҳисобига муртак бир ҳужайраликдан кўп ҳужайраликга
айланади. Майдаланаётган ҳужайралар орасида бўшлиқ-бластоцел пайдо
бўлиб майдаланиш ҳисобига бластула шаклланади.Бластула кўп ҳужайрали
пуфаксимон муртак унинг девори бластодерма ҳайвон турига хос равишда
бир қаватли ёки кўп қаватли ҳужайралар бластомерлардан иборат.
Уруғланган тухум ҳужайрасининг бўлиниши тухум ҳужайрасидаги
сариқлик ва унинг цитоплазмада тарқалишига боғлиқ равишда рўй беради:
1)
Олиголецитал тухум ҳужайрасининг майдаланиши бир текис тўла
голобластик
бўлади.
Бундай
майдаланиш
ланцетник
ва
сутемизувчиларга хос.
2)
Телобластик тухум ҳужайрасида сариқлик бўлиниш ботиқларининг
бутун зигота бўйича давом этишига ҳалақит беради
натижада анимал
қутбда бўлиниш жадалроқ боради бундай бўлиниш меробластик
майдаланиш дейилади.
3)
Меробластик майдаланишда анимал қутбда майда ҳужайралар
(микромерлар), вегетатив томонда эса йирик ҳужайралар (макромерлар)
вужудга келади . Сариқлик устида бластоцел пайдо бўлиб
бластула
ҳосил қилади. Бластула сфера шаклида бўлиб, унинг девори бир қават
бластомерлар ҳосил қилади ва бластодерма деб аталади. Бластула
организмнинг бир қаватли босқичидир. Бластула ҳужайралари дастлаб
фаол бўлмасдан кейинчалик улар
функционал ва морфологик
такомиллашадилар.
4)
Айрим судралиб юрувчи ва қушларга хос ўта телолецитал тухум
ҳужайраларида майдаланиш анимал қутб соҳасидаги дисксимон
чегараланган майдондагина рўй беради,
буни дискоидал майдаланиш
дейилади.
Майдаланишда қуйидаги жараёнлар юзага келади:
1.Зигота генотипининг кўпайиши;
2. Муртак бир ҳужайралиликдан кўп ҳужайраликка айланади;
3. Ядро ва цитоплазма
нисбати тиклана бошлайди;
4.Цитоплазматик сегрегация жараёни жадаллашади;
5. Бластомерларнинг мозаикаси ўрнатилади;
Майдаланишнинг тухум ҳужайрадаги сариқлик ва ядронинг
жойлашувига боғлиқлиги Сакс—Гертвич қоидаси дейилади:
1.
Ядро ҳар доим цитоплазманинг сариқлик бўлмаган
жойининг
марказини эгаллайди;
2.
Узун бўлиниш дуки иплари цитоплазманинг сариқлик йўқ жойидан
ўтади;
Do'stlaringiz bilan baham: