Ҳиндистонда жаҳониинг энг қадимий маданият ўчоқлари жуда узоқ ўмишда вужудга келган



Download 4,75 Mb.
bet15/19
Sana24.02.2022
Hajmi4,75 Mb.
#220785
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
Qadimgi Hindiston

Биринчи-тўртинчи асрларда
Жанубий Ҳиндистон

Айрим ҳинд тарихчилари ва Европа олимларининг қадимда Декан ва Жанубий Ҳиндистоннинг иқтисодий ва маданий риволжланишига бир томонлама баҳо беришлари кузатилганди. Аммо муҳим тарихий эпиграфик ва археологик топилмалар туфайли бундай қарашларга барҳам берилди. Шимолдан кўра Жанубий Ҳиндистонда эртароқ вужудга келган феодал тузум ва феодал муносабатларнинг ривожланиши ҳақида далиллар олинди. Жанубий Ҳиндистоннинг қадимги цивилизацияда салмоқли ўрин эгаллагани намоён бўлади. Жанубий Ҳиндистон этник ва маданий муносабатларда биринчи-тўртинчи асрларда Шимолга нисбатан барқарорлиги билан ажралиб турган. Бу ернинг ижтимоий риводоланиши тезроқ кечган. Феодал муносабатлар бу минтақада жамоавий тузум асосида вужудга келган.


Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Жанубда катта давлат бирлашмалари – синфлар ва илк феодал муносабатларнинг вужудга келиши, шаклланиши сиёсий ҳаётда катта аҳамиятли омиллардан эди. Аввалги даврларда мамлакатнинг бу қисми Шимолга нисбатан орқада қолиб, бу ерда давлат ривожланиши секин борган эди. Бу даврда эса Жануб Шимолий Ҳиндистоннинг энг илғор ўлкаларига етиб олди ва айрим жиҳатларда ундан ўзиб кетди. Лекин Шимолдан фарқли ўлароқ Жанубда жамият риавожланишига ташқи омилларнинг таъсири ҳам бўлган. Юқорида зикр қилингандек, ўша даврда шимолда аҳолининг этник шароитида мураккаб ўзгаришлар бораётганди. Бу ерда юнонлар, парфияликлар, саклар, хун-эфталитлар ва бошқаларнинг кириб келиши шимолдаги ижтимоий-сиёсий-маданий муносабатларга ўз таъсирини кўрсатди. Жанубда эса ижтимоий ривожланиш жараёнлари бир текисда жадалроқ кечди. Шунингдек, кўплаб маҳаллий анъаналар мустаҳкамроқ сақланиб қолди. Энди Шимолдаги давлатлар Жанубий Ҳиндистонни даромад манбаи деб ҳисоблар эдилар. Гупталар ҳам, Вакатаклар ҳам унинг қудрати билан ҳисоблашишга мажбур бўлдилар. Жанубдаги давлатлар Рим, Жануби-Шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари билан савдо-сотиқ алоқаларини ўрнатишганди. Жанубий Ҳиндистон ҳинду-орийлари ўртасидаги мураккаб боғланиш жараёнлари кетаётган, жанубда буддизм ва жайнизм динлари кириб келаётганди.
Бу даврда Жанубий Ҳиндистонда Сатаваханлар империяси етакци кучга айланди. Милоддан аввалги биринчи асрда уларнинг асосий рақиблари сифатида Ҳинд этакларида ва Катхиаварда яшаган Сак қабилаларининг авлодлари бўлган Кшатраплар юзага келди. Биринчи асрда уларнинг қудрати авжга чиқдию Иккинчи аср ўрталарида Кшатраплар Сатаваханларга тегишли бўлган Ғарбий Декан вилоятларини босиб олишга муваффақ бўлдира. Кейинроқ Кшарахата авлодларидан бўлган Кшатрап Нахаван ва унинг куёви Ушавадати анчагина катта майдонларни эгаллади. Пуна атрофидаги Жунарадан ҳинд олимлари томонидан Нахапан даврига тегишли ёзувлар, Напсик ва Карли туманларида Нахапан, куёви Ушавадатнинг ёзувлари топилди. Иккала ҳукмдор 119-125 йиллардан Насик, Пуна, Жанубий Гужарат, Шимолий Катхиавар, Ғарбий малва вилоятларига ҳукмронлик қилганлар. Сатаваханлар бу даврда Шак кшатрапларидан озод бўлиб, қўлдан кетган ерларни яна қайтариб олганлар деган тахминлар бор. Сатаваханлар билан бўлган курашда чамаси Нахапан ҳалок бўлган. Эпиграфик маълумотларда Сатавахан подшосининг Готамипутра устидан ғалабалари ҳикоя қилинади. У Ғарбий Ҳиндистоннинг анчагина вилоятларини эгаллаб олган бўлиши мумкин. Матнда айтилишича, у “шаклларни яванларни ва палахавларни қирувчидир”. У кшарахатлар авлодини йўқ қилиб, сатаваханлар шон-шуҳратини тиклаган. У Нахапандан Деканнинг Шимолий-Ғарбий вилоятларини тортиб олган. Шунингдек, Ашшака ва Видарбхай вилоятларини ҳам қайтариб олди, сўнг Сатаваханларнинг эски ракиби бўлмиш Калинганинг айрим ерларини забт этди. Шоҳ ўзини Виндхия, Махида ва Малайининг ҳукмдори деб эълон қилди. Готамипутра ҳукмронлиги Сатаваҳан давлатининг янгидан гуллаган даври эди. У империянинг идора қилиш усулларни кучайтирган.
Сатаваханларнинг ғалабалари кўзга кўринарли бўлса ҳам мустаҳкам эмас эди. Кейинроқ Кшатраплар қўшинлари Готамипутра империяси ҳудудларига яна бир марта бостириб кирган эдилар. Сатаваханлар илгари босиб олган кўпгина вилоятлардан ажралдилар. Рудрамана ёзувларидан бирида у ўзини Хурашатра, Аванти, Апаранта, Акара ва Анупания ҳукмдори деб атайди. Насик ва Пуна Сатаваханлар қўлида қолди. Мазкур ёзувда Радраман мамлакат жанубидаги вилоят ҳукмдорини икки марта енгганлигини айтади.
Гамитапутранинг ворислари. Подшоҳ Гамитапутра ўғлининг исми Пулмави эди. Сатаваханлар давлатининг пойтахти Нани-Пратиштхана (милоддан аввалги 140 й.) бўлган. Бу Птолемейнинг “География” асарида қайд этилган. Мазкур асарда келтирилган далилларга асосланиб, тадқиқотчилар Гамитапутра ворислари Кадрамаклар билан курашганлар ҳамда Малва ўлкаси кардамалкарга тегишли бўлган деган ҳулосага келдилар. Бу иккала уруғ орасида қариндошлик алоқалари мавжуд эди. Табиийки, бу ҳолат сиёсий вазият ва пул муамоласига ўз таъсирин кўрсатган. Сатаваханларнинг тангаларида кшатраплар пул тизимининг таъсирини кўрса бўладию Манбаларга асосланадиган бўлсак Ҳиндистон гарбидаги Шакларнинг давлати Сатаваханлар сиёсатига ўз таъсирин кўрсатмаган. Шак-кшатраплар ҳокимияти ясосан сиёсий ҳокимлик билан чекланган эди. Шаклар маҳаллий халқ билан тез киришиб кетиб, ҳинд исмлари ва урф-одатларини олгандилар. Деканга санскрит тили кириб келгач, Шак қабилалари ушбу ёзувда эпиграфик маълумотлар қолдирганлар. Кумуш тангаларнинг муомалага кириши ҳам шаклар билан боғлиқдир.
Пулмави вориси подшоҳ Шива Шри Шатакарни ўзининг Шимолдаги доимий рақиблари билан курашишни тўхтатмаган. Унинг тангалари Андхрада кўпгина топилган. Кейинги подшоҳ Сурияни Сатакани Сатаваханларнинг кўпгина шимолий ерларини озод қилди. Бу подшоҳ тангалари Шимолий Конкан, Баро ва Катхиаварда топилган. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу подшоҳ данрида Ғарбий океандан Шарқий океангача бўлган ерлар империяга яна қўшиб олинган. Бироқ бу қудратли подшоҳ ворислари мамлакатни бир бутун ҳолда сақлаб қололмаганлар.
Сатаваханлар ҳокимияти тугагандан сўнг майда сулолалар гегемонлик учун ўзаро шиддатли кураш олиб бордилар. Пировардида вакатаклар кучли чиқди. Уларнинг ҳудуди асосан ҳозирги Берар вилоятидан иборат эди. Бу сулола тахминан 255 йиллардан маълум бўлган. Унинг асосчиси подшоҳ Виндхяшакти шак кшатраплар ва сатаваханлардан сўнг мустиақилликни қўлига олган айрим маҳаллий сулолилар билан курашган. Виндхятпактининг вориси Параварсена 1 (275-335 й.) ўз ташқи сиёсатида анчагина омадли эди. У гурур билан ўзини “самрат” – якка подшоҳ деб атади. Унинг даврида сулола каттагина ҳудуд – Нарбада ва Кришна дарёлари орасидаги вилоятларга эга бўлди. Марказий Ҳиндистонда мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилию бу подшоҳ Нагалар сулоласи билан қариндошлик алоқаларини боғлади. У ўғли Бханавагига Нага подшоси қизини олиб беради. Қудратли гупталар давлати вужудга келиши билан вакатаклар шимолий чегараларнинг муҳофазаси ҳақида қайгуришга мажбур бўлдилар. Самудрагуптанинг Ҳиндистон жанубига голибона юриши вакатак-гунта муносабатларини кескинланггирди. Гунта подшоҳининг машҳур Оллоҳобод ёзувида у забт этган давлатлар номи келтирилади. Улар орасида подшоҳлар Араварта Рудрадева номи ҳам учрайди. Уни ўша даврда вакатак тахтида ўтирган. Праварсенанинг набираси Рудрасена 1 (335-360)га қиёс қилишади. Аммо, маълумки гунталар Самудрагунтанинг жануб юриши вақтида босиб олинган барча вилоятларни расман ўз империясига қўшиб олишни лозим. Топдилар. Улар ҳар ҳолда бу ерда ўз таъсирини кучайтирдилар. Иккала сулола дўстона алоқалар ўрнатиш муҳимлигини яхши тушунардилар. Гупталар вакатаклар орқали жанубий ноҳияларга таъсир кўрсатиш ниятида эдилар. Вакатаклар эса очиқ жангларда гупталарга жиддий қарашлик кўрсатишга ишончлари комил эмас эди. Бу вақтда гуиталар ўз диққатларини ғарбий кшатраплар билан бўладиган жангларга қаратгандилар. Рудрасена I нинг набираси шаҳзода Рудрасена II эса Прабхаватигупта – гупта подшоҳи Чандрагупта II Викрамадитянинг қизига ўйланди.
Вакатаклар саройида гупталарнинг таъсири кучайди. Бу даврда мамлакат пойтахти Нандиварханга гупталар элчисидан ташқари мансабдор шаҳслар ҳам келардилар. Кўп ўтмай ягона сулола бир неча маҳаллий сулолаларга бўлиниб кетди. Улардан бири Ватсагулимидаги (Жанубий Берар) вакатаклар катта эътиборга ага бўлди.
Тахминларга кўра, Паллавлар Жанубий Ҳиндистондан келиб чиққанлар ва шубҳасиз Шимолнинг кучли таъсирига дуч келганлар. Паллавлар давлати пойтахти Канчипурам бўлиб, унинг шимолий чегараси теришна дарёсидан ўтганди. Паллавлар бир неча бор гупталар билан тўқнашдилар. Бу вақтда Андхрада кшатраплар билан паллавларга қарши иттифоқ тузилган бўлсада аҳир оқибатида паллавлар ғалаба қозондилар. Энг жанубда Ашока ёзувларида зикр этилган Чера, Пандя, Чола каби давлатлар мавжуд эди. Улар Рим билан бевосита алоқа боғлагандилар. Сатаваханлар билан вакатаклар яхши бошқарув тизимига эга бўлган давлат барпо этдилар. Империя вилоятларга, улар эса ўз навбатида туманларга бўлинганди. Улар турли мансабдор шахслар тарафидан бошқарилиб, ҳар бирида мирза, ҳарбий бошликлар фаолият олиб борардилар.
Сатаваханлар буддавийларта ҳомийлик қилардилар. Эҳтимол буддавий файласуф Нагаржуна шу даврда яшаган бўшлиши мумкин. Бу даврда буддизм ва жайнизмдан ташқари ҳиндуизм ҳам кенг тарқалганди. Паллавлар сатаваханлар давлати қолдиқлари ўрнида ўз давлатларини барпо этганларю Бу сулоланинг илк ҳужжатларини олимлар III-IV асрга тақайдилар. Ушбу сулоланинг биринчи йирик ҳукмдори катта ҳудудда ҳукм сурган Шива Скандаварман бўлган ва у ашвамедха ҳамда ведаларнинг қурбонлик келтириш анъаналарини бажарган. Мазкур сулоланинг бошқа аждодлари ҳам бўлган. Вармани даврида Канчипурам давлат пойтахти бўлган. Санскрит эпиграфик ҳужжатларида 5-6 асрларда ҳукм сурган паллав шоҳларининг исмлари учрайди. VI аср охирида шоҳ Самхавишну янги сулолага асос солди ва Паллавлар давлат ҳудудини Кавера дарёсигача кенгайтирдилар. Пандья, Чола, Чера сулолалари ва Шри Ланка32 ҳукмдорлари устидан талаба қозонди. Самхавишнунинг ўғли ва вориси Махендраварман – I Чалука сулоласининг қудратли ҳукмдори Пулакешин II томонидан мағлуб этилди ва Кенги вилоятини қўлдан бой берди. Паллавларга мансуб кейинги ҳукмдорларнинг сиёсий тарихи юксалиш ва заифлашиши, гуллаш ва ўзаро урушлардан иборатдир. Махендра Верманинг ўғли Нарасимха Верма I ҳукмронлиги даврида паллавлар Жанубий Хиндистонда катта кучга эга бўлдилар. У икки марта Шри Ланкага ҳужум қилиб, Цейлон тахтига ўзининг ноибини ўтказди. Бу даврда Хитой элчиси Сюан Цзан пойтахт шаҳар Канчига ташриф буюрди. Кейинроқ у шу ўлка ҳақида ўз таассуротларини ёзганди: “Замини серҳосил, ерга доимо яхши ишлов берилади, дон-дундан мўл ҳосил олинади. Кўплаб гуллар ва мевали дарахтлар етиштирилади. Қимматбаҳо тошлардан тақинчоқлар ишланади. Иқлими иссик аҳолиси бақувват, илм-маърифатга ихлос қўзйган. Паллавлар сулоласи IX асрнинг бошигача хукмронлик қилган.
Манбаларнинг гувоҳлигига кўра, аҳолининг кўпчилиги брахманизм динида бўлганлар ва Шивага сигинганлар. Ҳинд маъбудларининг кўпчилигига мойил бўлган шоҳ Махендраварма ўз ҳаётининг охирида Жанубитй Аркотдаги катта жайн монастрини буздириб ташлади. Бироқ Сюан Цзан далолат беришича, буддизм обидалари паллавлар давлатида сақланиб қолган. Ўша даврда ҳам дин санъатни ривожига катта таъсир кўрсатган. Жанубда ҳинд маъморчилиги ва ҳайкалтарошлигининг тарихи VI асрнинг охирларида паллавлар даврида бошланган. Махендраварма аҳромларни тоғ қояларида қуришни маълум кўрган. Жанубий Ҳиндистондаги кейинги йирик сулола Ишвака бўлиб, унга Шантамула асос солди. Бу сулола Андхрада қарор топганди. Ишвакалар Ужанндаги шак кшатраплари ва Ванаваса (ҳозирги Бомбей) ҳукмдорлари билан қариндошлик алоқаларини ўрнатиб ўз мавцеларини кучайтирдилар. Ўша давр битиклари ишвакилларни брахминизм динига мойиллигидан давлат беради. Ёзувлардан яни шу нарса маълумки, бу ______беради. Ёзувлардан яна шу нарса маълумки, бу ______ билан наллалар ўртасида ўз ҳудудларини кенгайтириш учун курашлар борган.
Жанубий Ҳиндистондаги сиёсий тарихдан яна Каламба (Карнатак), Ганга (ҳозирги Майсур штати) маълумдир. Ганга сулоласига IV асрда асос солиниб унинг пойтахти Таланавапутра эди. Унинг мустақиллигига 1001 йили Чолалар чек қўйгандилар.
Жанубий Ҳиндистонда милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган Чера, Чола, Пандья сингари йирик давлатлар мавжуд эди. Бу давлатлар ҳақида Ашока битикларида ҳам эслатиб ўтилган. Маурийлар улар билан дўстона муносабатда бўлганлар. Маурийлар империяси қулагандан сўнг шимол билан жануб ўртасидаги алоқалар узилиб қолганди. Аммо илк тамил адабиёти антик асарлардан маълум бўлишича. Жанубий Ҳиндистон муҳим ижтимоий-иқтисодий ва маданий жараён ҳамда катта сиёсий воқеаларни бошидан кечирди. Бу давлатлар Ғарб, шу жумладан, Рим билан бевосита савдо алоқаларини ўрнатган, Жанубий Ҳиндистоннинг шарқий қирғоқларида Рим савдо факториялари мавжуд бўлган. Шунингдек, бу давлатлар Жанубий – Шарқий Осиё мамлакатлари билан ҳам савдо-сотиқ ишларини йўлга қўйганлар. Жанубий Ҳиндистон портлари ҳақида ўша вақтларда узоқ ўлкаларда яшовчилар ҳам яхши билганлар. Илк тамил адабиётида Жанубий Ҳиндистон давлатлари ҳақида диққатга сазовар маълумотлар бор. Масалан, Чераларнинг яванлар билан курашлари ҳақида қайд этилган. Чера подшоси яванларни ясир олиб, улар қимматбаҳо тошлар ва ҳунармандчилик буюмларини товон сифатида тўламагунча ушлаб туришган. Бу маълумот ўша давр Рим савдогарлари билан Чера подшоси ўртасида кескин муносабатлар вужудга келганидан далолат беради. Манбаларда бу давлатлар орасида ҳамиша адоват бўлганлиги ҳақида маълумотлар келтирилган. Ўша даврдаги йирик жанглардан бири Бенни-Танжавур яқинида бўлгапн тамил подшоларидан энг машхури Карикал II та подшо, шу жумладан, Чера ва Пандья подшоларини ҳам мағлуб этган. Чола хукмдори моҳир раҳбар, адолатли подшоҳ сифатида улугланган.

Download 4,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish