Бунда расмийлаштирилаётган товарнинг ҳужжатларда қўрсатилган товарнинг хусусиятлари Бюллетенда кўрсатилган товарларнинг хусусиятлари билан солиштирилиши лозим.
б) ТИФ божхона пости бошлиғи томонидан қуйидагилар кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади:
божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизими томонидан ўрта ёки юқори кўрсаткичга эга хавф даражаси аниқланган ҳолларда;
Бунда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар талаб этилади.
реэкспорт ва транзит давлатлардан, шу жумладан, умумий чегараларга эга бўлган ёки чегаралари мавжуд бўлмаган иттифоқ мамлакатлардан (Европа Иттифоқи, Божхона иттифоқи ва х.к.) товар олиб кирилган бўлса;
Бунда товарнинг нархи товар ишлаб чиқарувчи мамлакатдаги товар нархидан паст (ёки юқори), шунингдек, айрим ҳолатларда товарнинг нархи, уни ташиш учун транспорт ҳаражатлари, товарни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом-ашё, материалларнинг нархидан ҳам паст кўрсатилмаган бўлишига ҳамда товар ишлаб чиқарувчи давлатнинг тегишли тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
божхона қийматини 1-усул билан аниқлашда товарнинг келиб чиқиши тўғрисидаги сертификатнинг мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ЯААТ ЭБР БЮДни расмийлаштиришга қабул қилмаган ҳолларда;
битимнинг тарафлари (сотиб олувчи ва сотувчи) бир-бирига ўзаро боғлиқ шахслар бўлиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги битимнинг баҳосига таъсир этмаган ва Бюллетендаги айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг қийматлари билан солиштириш натижасида паст белгиланган деб ЯААТ ЭБР БЮДни расмийлаштиришга қабул қилмаган ҳоллар бўлса.
Бунда Бюллетендаги қийматлар қайси жиҳатлар асосида солиштирилганлигига, яъни Бюллетеннинг асосий солиштириш жиҳати товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ коди билан боғлиқлиги сабабли, ЯААТ ЭБР шу жиҳат асосида БЮДни расмийлаштиришга қабул қилмаган бўлиши мумкинлигига эътибор қаратиш лозим.
24. Мазкур Йўриқноманинг 23-банди “а” кичик бандида қайд этиб ўтилган ҳолларда, БЮД расмийлаштириш учун ТИФ божхона постига йўналтирилган куни ўзида ваколатли шахс томонидан маълум қилинган қийматни тасдиқловчи ҳужжатларини илова қилинган ҳолда ҳудудий божхона бошқармасига мурожаат этганда, божхона қийматини тўғри аниқланганлигини назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлими бошлиғи (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) томонидан мурожаат бўлимга келиб тушган кундан бошлаб,
3 иш куни ичида маълум қилинган божхона қийматининг қонунийлигини ўрганиб чиқади (ўрганиш жараёнида бошқа соҳавий бўлимларнинг фикрларини ҳам олиниши мумкин) ва божхона қийматини аниқлашнинг
1-усулини қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин
деб қарор қилинганда, божхона қийматини тўғри аниқланганлигини назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлими бошлиғи (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) ўзининг
ЭРИ билан БЮДни расмийлаштириш учун рухсат беради ва ваколатли шахсни расмийлаштиришга рухсат берилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.
Агар мурожаатни ўрганиб чиқиш жараёнида божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин эмас деб қарор қилинса, бу ҳақида ваколатли шахсга ёзма маълум қилинади.
ЯААТ ЭБРга қарорни киритишда ҳудудий божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан мурожаатга билдирилган муносабат белгисини қўйишда унга бириктирилган тартиб рақами ва санаси қўрсатилади.
Шунингдек, Йўриқноманинг 23-бандининг “б” кичик бандида қайд этиб ўтилган ҳолларда эса, ваколатли шахс томонидан маълум қилинган қийматни тасдиқловчи ҳужжатларини илова қилинган ҳолда ТИФ божхона постига мурожаат этганда, пост бошлиғи (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) томонидан мурожаат келиб тушган кундан бошлаб, 3 иш куни ичида маълум қилинган божхона қийматининг қонунийлигини ўрганиб чиқади (ўрганиш жараёнида ҳудудий божхона бошқармаси соҳавий бўлимларининг фикрлари ҳам олиниши мумкин) ва божхона қийматини аниқлашнинг
1-усулини қўллаш ёки қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин
деб қарор қилинганда, пост бошлиғи (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) ўзининг ЭРИ билан
БЮД расмийлаштириш учун рухсат беради.
Шунингдек, божхона органлари қўллайдиган хавфни бошқариш тизими томонидан ўрта ёки юқори кўрсаткичга эга хавф даражаси аниқланган холларда зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилиб, божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин деб қарор қилинганда, пост бошлиғи (у бўлмаганда унинг вазифаларини бажарувчи божхона органининг ходими) ўзининг ЭРИ билан БЮДни қайта рўйхатдан ўтказиш учун рухсат беради. Бунда тақдим этилган ҳужжатлар БЮДга илова қилинади.
Агар мурожаатни ўрганиб чиқиш жараёнида божхона қийматини аниқлашнинг 1-усулини қўллаш мумкин эмас деб қарор қилинса бу ҳақида ваколатли шахс хабардор этилади.
Мазкур Йўриқноманинг 23-бандида кўрсатилмаган ҳолатлардан бошқа ҳолатлар бўйича қарор қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |