Импорт қилинаётган товарларнинг божхона қийматини белгиланишини дбқ Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими асосида


-боб. Товарнинг божхона қийматини 2-усул бўйича аниқлаш



Download 308,5 Kb.
bet10/15
Sana21.02.2022
Hajmi308,5 Kb.
#29524
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Йўриқнома 0565 (27.05)

3-боб. Товарнинг божхона қийматини 2-усул бўйича аниқлаш
25. Кодекснинг 309-моддасига асосан, айнан бир хил товар деганда қуйидаги жиҳатлари бўйича баҳоланаётган товар билан бир хил бўлиши шарт:
физик хусусиятлари;
сифати ва бозордаги қадри;
ишлаб чиқарувчи мамлакат;
ишлаб чиқарувчи корхона (завод, фабрика ва ҳ.к.).
26. Агар айнан бир хил товар божхона ҳудудига:
баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь
кун ичида олиб кирилган бўлса;
тахминан ўша миқдорда ва (ёки) ўша тижорат шартларида олиб кирилган бўлса.
Агар товарни ўша миқдорда ва ўша тижорат шартларида божхона ҳудудига олиб кириш ҳоллари мавжуд бўлмаса, бошқача миқдорда
ва бошқа тижорат шартларида олиб кирилган айнан бир хил товарнинг ушбу фарқлар ҳисобга олиниб битимнинг нархига тузатишлар киритилган ҳолдаги қийматидан фойдаланиш мумкин
;
база сифатида олинаётган товар қиймати 1-усулда аниқланган бўлса айнан бир хил товар юзасидан тузилган битимнинг қиймати баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос сифатида қабул қилинади.
27. 2-усулни қўллашда авваламбор, декларант ёки божхона брокери юқоридаги шартларга тўғри келадиган айнан бир хил бўлган товарнинг қийматлари тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этилишига алоҳида эътибор қаратилиши лозим.
28. Божхона қийматини аниқлашнинг 2-усули Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2868, 2017 йил 14 март) 3-иловаси 2-бандида назарда тутилган ҳужжат ва маълумотлар асосида тасдиқланган бўлиши керак.
Маълум қилинган божхона қийматини тасдиқлаш учун БҚД-2 шакли билан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилганлиги божхона органининг ходими томонидан текширилиши лозим. Хусусан:
а) мажбурий тартибда божхона органи томонидан қабул қилинган
ва божхона қиймати 1-усул бўйича аниқланган ҳолда чиқарилган айнан бир хил товарларга тегишли бўлган божхона декларацияси;
б) қийматга тузатишлар киритиш амалга оширилиши лозим бўлган ҳолларда:
ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ва унга қўшимча келишувлар;
ҳисобварақ-фактура (инвойс);
товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар.
29. Агар декларант ёки божхона брокери БҚД-2 шаклида маълум қилинаётган қиймат тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим
эта олмаса, у ҳолда 2-усул билан божхона қийматини аниқлаш мумкин эмас деб эътироф этилади.
30. Товарнинг божхона қийматини 2-усул асосида аниқлашда ЯААТ ЭБРда БЮДни қуйидаги асосий мезонлар бўйича текшириб чиқади:
БЮДнинг 44-графасида қўлланилаётган божхона қиймати усулининг рақами мавжудлиги (тартиб рақами 904, ҳужжат коди “МЕТОД”);
Бунда БЮДнинг 44-графасида 2-усул деб кўрсатилиши шарт ва 6.2-усул
деб кўрсатилишига йўл қўйилмайди. БҚДнинг ҳам шу усулга мос шакли тўлдирилиши керак
.
БҚД-2 шаклининг 8-графаси ва БЮДнинг 44-графасида асос қилиб олинаётган импорт БЮДнинг рўйхат рақами (тартиб рақами 805), ҳужжат коди “ИмГТД” “ХХХХХ/ХХ.ХХ.ХХХХ/ХХХХХХХ” форматда кўрсатилиши;
БҚД-2 шаклининг 8-графаси ва БЮДнинг 44-графасида кўрсатилган асос сифатида олинаётган БЮДнинг рўйхат рақами бир хил бўлиши шарт.
асос қилиб олинаётган БЮДнинг мавжудлиги (рўйхатга олинган расмийлаштирилган мақомда бўлиши);
асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг қиймати илгари 1-усул билан аниқланганлиги;
БЮД ва БҚДда қайд этилган усулни текширади, агар 1-усулдан бошқа усул
акс эттирилган бўлса, у ҳолда БЮДни расмийлаштирув учун қабул қилмайди. Агар БЮД ва БҚДда бир неча усуллар қўлланилаётган бўлса, асос сифатида фойдаланилаётган БЮД пост ходими томонидан ўрганиб чиқилади
.
асос қилиб олинаётган БЮДда кўрсатилган товар баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида олиб кирилган бўлиши;
Баҳоланаётган товарнинг БЮД билан асос сифатида фойдаланилаётган БЮДнинг С-графаларининг 2-сатрида қайд этилган товарлар божхона чегарасини кесиб ўтган куни саналари ўзаро солиштирилади.
жўнатиш/етказиб бериш вақтидаги транспорт воситаси тури.
Юқоридаги кўрсатиб ўтилган мезонларнинг талабларига
мос келмаган ҳолларда, ЯААТ ЭБР БЮДни расмийлаштирувга қабул қилмайди.
Бундан ташқари, пост ходими томонидан асос қилиб олинаётган БЮД билан қуйидаги графаларнинг бир хиллиги текшириб чиқилади:
асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг миқдори баҳоланаётган товарнинг миқдори;
Асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг миқдори баҳоланаётган товарнинг миқдоридан кескин фарқ қилмаслиги (товарнинг оғирлиги килограмм миқдорида ўлчанса 38-графадаги товарнинг вазни асосида ёки қўшимча ўлчов бирлигида ўлчанса 31-графанинг пастки ўнг бурчагида кўрсатилган миқдор билан солиштиради. Бунда фарқ 50 %дан кўп бўлмаслиги лозим).
БЮДнинг 15-графаси – жўнатувчи мамлакат;
БЮДнинг 43-графаси – товарнинг олиб кириш мақсади;
БЮДнинг 33-графаси – товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди;
БЮДнинг 34-графаси – келиб чиқиш мамлакати (ишлаб чиқарувчи мамлакат);
БЮДнинг 41-графаси – ўлчов бирлиги.
Агар БЮД ва БҚД-2 шаклида бир неча ўлчов бирликлари бўлса, асос сифатида фойдаланилаётган БЮД пост ходими томонидан ўрганиб чиқилиши лозим.
БЮДнинг 31-графаси – товарларнинг тавсифлари;
Товарларнинг тавсифлари (характеристикаси) деганда, хар жихатдан
бир хил бўлган, товар номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), товар белгилари, маркалари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари (давлат стандартлари, техник регламентлар ҳамда стандартлар ва ҳ.к.), ўлчамлари, ҳажми, двигатель ҳажми (транспорт воситалари учун) ва ҳ.к.

Бунда ЯААТ ЭБРда БЮДни расмийлаштириш вақтида божхона органининг ходимига мазкур графалардаги маълумотларга эътибор қаратилиши лозимлиги тўғрисида огоҳлантириш беради ва номувофиқлар аниқланмаган тақдирда, божхона расмийлаштирувини амалга оширади.

Download 308,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish