Бунда БЮДнинг 44-графасида 6.4-усул деб кўрсатилиши шарт ва 4-усул
деб кўрсатилишига йўл қўйилмайди. БҚДнинг ҳам шу усулга мос шакли тўлдирилиши керак;
б) БЮДнинг 44-графасида далолатноманинг кўрсатилганлиги текширилади (тартиб рақами 903, ҳужжат коди “ЗРЦ”).
в) ДБҚ ЯААТ ЭБР маълумотлар базасидан ҳудудий божхона бошқармасининг тегишли далолатноманинг мавжудлиги текширилади;
г) эксперт баҳолаш ҳисоботи асосида аниқланганда, БҚД-2 (4,6-усул) шаклининг 19-графасида эксперт баҳолашнинг рақами ва санаси мавжудлиги текширилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
62. Маълум қилинган божхона қийматини текшириш зарурияти,
шу жумладан, қўшимча ахборотнинг олиниши товарни ушлаб туриш учун асос бўла олмайди.
Божхона қийматини текшириш учун қўшимча ҳужжатларни сўраш ёки маълумотларни олиш зарурияти туғилганда божхона органининг ходими божхона қийматини “шартли” қабул қилади, яъни товарнинг шартли божхона қийматини мустақил равишда белгилаб, “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштириши мумкин.
Шартли чиқариб юбориш, агар божхона органи томонидан аниқланган товарнинг божхона қийматига мувофиқ равишда ҳисоблаб чиқарилган божхона тўловлари суммаси декларант ёки божхона брокери томонидан тўланса ёки тўланиши таъминланса, амалга оширилади.
Божхона тўловлари тўланишини таъминлашнинг амал қилиш муддати товар чиқариб юборилган кундан эътиборан олтмиш календарь кунни ташкил этади.
Декларант ёки божхона брокери томонидан товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин божхона қиймати ва тегишли божхона тўловлари товарнинг божхона қийматига
ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шаклини тўлдирган ҳолда қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.
Товарнинг божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш суммаси Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади. Бунда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли тўлдирилиб, у товарнинг божхона қиймати хусусидаги узил-кесил қарор ҳисобланади.
63. Божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона органининг ходими тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумот
ва ахборотларнинг тўғрилигини текширишга ҳақли ҳисобланади.
Бунда ўз ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида солиштиришни ўтказиш билан бир қаторда, экспортер давлатларнинг ваколатли органи, идора ва ташкилотларига халқаро сўровномаларни юбориш чораларини кўриш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
64. Савдо қилинаётган мамлакат имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар бўлса, яъни Ирландиянинг Дублин ва Шаннон (Клэр графлиги) шаҳарлари, Малайзиянинг Лабуан ороли, Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай амирлиги, Португалиянинг Мадейра ороли, АҚШнинг Вайоминг
ва Делавэр штати ҳамда Франциянинг Кергелен ороли каби ҳудудлар мазкур давлатларнинг барча ҳудудларини қамраб олмаганлиги учун
бу ҳақида божхона органининг ходимига ЯААТ ЭБРда БЮДни расмийлаштириш вақтида савдо қилаётган мамлакат тўғрисида огоҳлантириш беради ва савдо қилаётган мамлакатнинг ушбу ҳудуд бўлмаса, божхона расмийлаштирувини амалга оширади.
Агар савдо қилаётган мамлакатнинг ушбу ҳудуди бўлса, божхона органининг ходими ЯААТ ЭБРда БЮДни расмийлаштириш вақтида мазкур Йўриқноманинг 23-банди “а” кичик банди ва 24-бандининг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари талаблари асосида божхона қийматини тўғри аниқланганлигини назорат қилиш вазифаси юклатилган бўлимнинг қарори мавжудлигини текшириши лозим.
Мазкур имтиёзли солиқ режими бериладиган ва (ёки) молиявий операциялар амалга оширилганда ошкор этиш ва ахборот бериш назарда тутилмайдиган давлат ва ҳудудлар рўйхати келгусида кенгайтирилса, ушбу банднинг талаблари уларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
65. 2 ёки 3-усулларни, шунингдек, улар асосдаги 6-усулни қўллашда, асос қилиб олинаётган БЮДда товарнинг ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган бўлиб, БЮДнинг тегишли графаларида шартли ёзув
ва рақамлар (34-графада “000”) қайд этилган бўлса, ушбу асосни база сифатида қабул қилиш учун рад этишга асос бўлиб ҳисобланмайди. Бунда ишлаб чиқарилган мамлакат асос қилиб олинаётган БЮДнинг расмийлаштирув учун тақдим этилган товарнинг ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви), инвойс ва бошқа товар кузатув ҳужжатлари асосида аниқланиши лозим.
Баҳоланаётган товарнинг ишлаб чиқарилган мамлакати аниқланмаган бўлса, бундай товарнинг божхона қийматини аниқлаш ушбу Йўриқноманинг 23-банди “б” кичик банди ва 24-бандининг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари талаблари қўлланилади.
66. Божхона қийматини 2 ёки 3-усуллар, шунингдек. улар асосдаги
6-усул билан аниқлашда асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарнинг божхона қиймати ТИФ ТНга мувофиқ ўлчов бирлигидаги қийматидан асос сифатида фойдаланилмай, ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ёки инвойсда (ҳисобварақ фактурада) кўрсатилган товарнинг сотиб олинган ёки сотиладиган ўлчов бирлигидаги қийматидан фойдаланилади.
Бу шарт фақат асос учун БЮДдан фойдаланиладиган ҳолатларга татбиқ этилади.
67. Божхона органининг ходими БҚД-2 шаклининг 8 ва 20-графалари ва БЮДнинг 44-графасида қайд этилган асос қилиб олинаётган БЮДдаги маълумотларни кўриш учун унга бевосита кириш орқали амалга оширади. Бунинг учун ЯААТ ЭБР дастурида бундай имконият яратилади.
68. Агар асос қилиб олинаётган БЮДдаги товарларга божхона тўловларидан имтиёз қўлланилган бўлса (бундай товарларнинг божхона қиймати 1-усул билан аниқланган бўлса ҳам), 2 ёки 3-усул ва улар асосидаги 6-усулни қўллаш учун база сифатида фойдаланишга
йўл қўйилмайди.
69. Ушбу Йўриқномада назарда тутилган қоидалар асосида товарнинг божхона қийматини ЯААТ ЭБР томонидан назорат қилиниши тавсиявий ва кўмакчи хусусиятига эга бўлиб, бу бўйича якуний қарор божхона расмийлаштирувини амалга ошираётган божхона органининг ходими томонидан қабул қилинади.
70. Мазкур Йўриқнома талабларини бузган ёки унинг қоидаларига риоя этмаган божхона органининг ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |