Пол. Пол бақувват, сирпанмайдиган ва ҳаттоки нам ҳолатда ҳам сирпаниб кетмаслигини таъминлаш керак бўлади, тозалашда қийинчилик тўғдирмаслиги керак.
Ёруғлик. Ёруғликка алоҳида эътибор берган холда аниқса ёши катта инсонларни кўзларнинг хирлашганини ҳисобга олиш керак бўлади. Табиий ёруғлик яъни дераза жойлашуви ҳисобга олинади. Деразалар қуёш нури кўп тушадиган томонда жойлаштирмаслик мақсадга мувофиқдир. Қуёшнинг кўзни олиш нерв системасига ва кўзларга зарарлигини ҳисобга олган ҳолда хонадаги ранглар ҳам бунда қанчадир фоиз рол ўйнади. Ундан ташқари сунъий ёруғлик яъни электр тармоқлари жуда ҳам ёруғ бўлмаслиги ва жуда ҳам паст бўлмаслиги керак. Электр тармоқларини ўчириб ёқишга алоҳида эътибор бериш керак, чунки ногирон инсон учун ёруғлик манбаини ёқадиган ва разетка пастроқда жойлашиши керак бўлади. Пол сатҳидан 800-1100 мм баландда бўлиши керак. Хона бурчакларидан камида 400 мм узоқликда жойлашиши керак.
Уйга кириш остоналар. Улар кенгроқ ногиронлар аравачаси бемалол айлана олиши жойида туриб бурилиши учун кенгроқ бўлиши керак. Кенглиги 1300х1300 мм ўлчамларга эга бўлиши лозим.
Санитар-гигиеана хоналар.Ушбу хоналарга ҳаммомлар, ҳожатхоналар, душхоналар, ваннахоналар кириди. Ушбу хоналар ҳам ўз ўлчамларига эга бўлиб, улар кенгроқ бемалол кир ювиш учун шароит яъни ногиронлар аравачаси айлана оладигиан чапга, ўнгга орқага ва хохлагаган ҳахлаган ҳар томонга буриладиган бўлишини инобат олиш керак. Ювиниш раквинаси 700-900 ммдан юқори жойлашилмаслиги керак. Ногирон учун ваннахоналардан кўра душхоналар маъқулроқдир. Чунки душхоналарни пастроқ жойлаштириш ҳолда сувни ўчириб ёқадиган ручкалари ҳам пастда бўлиши керак. Ногирон учун ваннахоналардан кўра душхоналар маъқулроқдир. Чунки душхоналарни пастроқ жойлаштирган ҳолда сувни ўчириб ёқадиган ручкалари ҳам пастда бўлиши керак. Душлар пол сатҳидан 700-1900 мм баландликда бўлиши керак. Бу уларга шароитни қулайроқ қилиши учун катта рол ўйнайди.
Ошхоналар. Овқатланиш хоналари, ошхоналар шундай бўлиши керакки ногирон инсон ошхонада камроқ ҳаракатланиши лозим. Овақланиш столидан овқат тайёрлаш столгача бўлган масофа камроқ бўлиши, ногиронларни ошхонада чарчаб қолмаслиги учун масофаларга алоҳида эътибор берилиши керакдир ва шу билан бирга ногиронлар аравачасининг тиқилиб қолмаслиги бемалол ҳаракатланиши ҳам инобатга олиш керак бўлади. Ошхонада яна эътибор берилиши керакдир ва шу билан бирга ногиронлар аравачасининг тиқилиб қолмаслиги бемалол ҳаракатланишини ҳам инобатга олиш керак бўлади. Ошхонада яна эътибор бериладиган нарсалар яна шулардирки улар идиш ювиладиган раквиналардир. Ногиронлар учун ушбу раквиналар баландлиги пол сатхидан 800-850 мм баландликда бўлиши лозим. Ундан юқори бўлмаслиги керакдир.