Қўшимча хоналар. Буларга ер тўлалар, омборхоналар кабилар киради. Улар ҳам замонавий ақилли уйлар каби деворга кириб кетадиган жавонлар биран бўлиши керак. Яна шуни айтиш жоизки иложи борича ушбу ер тўлаю омборхоналардан қочиш уйларни шундай лойҳавий ечимларини топиш керакки омборхоналарга, ер тўлаларга эҳтиёж бўлмасин. Ёки жавонлар қиладиган бўлсак пол сатхидан баландлиги албатта 800-850 мм бўлиши керак.
Лифтлар. Агарда лойҳаланаётган турар-уй жой ўрта ёки кўп қаватли бўлса, унда лифтлар ҳам жойлаштирилиши керак бшлади. Лифтлар кенглиги 900х1600 мм да бўлиши, тугмачалар пол сатхидан 900 мм баландликда жойлашиши керакдир.
Ҳовли. Ҳовли ногиронлар учун алоҳида ўрин тутган ҳолда у ерга айвон бўлиши табиатдан баҳра олиш учун, маданий ҳордиқ чиқариш учун бесетка бўлиши керакдир. Чунки табатдан баҳра олиш тоза ҳавода сайр қилиш ҳар бир инсон учун фойдалидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |