Илова ушбу йўриқнома Самарқанд вилоят Давлат санитария-эпидемологик осойишталик маркази



Download 14,74 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi14,74 Kb.
#133863
Bog'liq
МТТларга Тавсиялар


Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг
2020 йил 6 майдаги 21-сон йиғилиш баёнига ИЛОВА

Ушбу йўриқнома Самарқанд вилоят Давлат санитария-эпидемологик осойишталик маркази тавсиялари асосида тайёрланиб, COVID-19 инфекцияси тарқалиши буйича эпидемиологик вазият даврида боғча педагог-ходимларни ва болаларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш ва боғчада меҳнат жараёнини ташкил этиш билан атроф мухитни ҳамда меҳнатни мухофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.




1. УМУМИЙ ТАРТИБЛАР.

1.1. Мактабгача таълим ташкилотига келадиган педагог-ходимлар ва тарбияланувчиларинг танаси юзасини антисептик билан зарарсизлантириш учун Дезикфекцион туннел ўрнатиш.


1.2. Бинога кириш жойида ҳар бир ташриф буюрган педагог-ходим ва болаларнинг тана ҳароратини контактсиз кузатишни ташкил қилиш. Агар шахсни ҳарорати кўтарилганлиги аникланса, дархол 1003 телефон оркали тиббий ёрдамни чақириш билан боғчага киришига йул куймаслик.
1.3. Ташкилотга кириш жойига тери антисептиклари билан ишлов бериш ускунасини ўрнатиш (дозаторли ускуна, намли салфеткалар, дезтушама ва шу кабилар).
1.4. Ташкилотга кириш/чиқиш қисмида педагог-ходимлар ва болаларни тўпланиб қолишига йўл қўймаслик.
1.5. Машғулотлар бошланиши ва тугашини ҳар хил вақтга белгилаш.
1.6. Бино йўлакларида ва гурухлар ичида ижтимоий масофани сақланишига қатъий риоя қилиш (1,5 - 2 метр).
1.7. Педагогларнинг вазифасига боғлиқ бўлмаган ишларга ва уларнинг ўзаро мулоқотига йўл куймаслик, тушлик ва оралиқ машғулотлар жараёнларида болаларнинг ўзаро мулоқотини чегаралаш.
1.8. Умумий фойдаланиш жойларида (хожатхона, умумий овқатланиш) антисептик воситалари билан таъминлаш.
1.9. Ҳар 2-4 соатда барча юзаларини: эшик тутқичлари, электр ўчиргичлар, тутқичлар, панжара, стол усти, стуллар, офис жиҳозларини зарарсизлантириш.
1.10. Машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш.
1.11. Педагог-ходимлар ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиш.
1.12. Гурух хоналарини мунтазам равишда шамоллатишни ташкил қилиш (ҳар 2 соатда ёки машғулотлар давомида камида икки марта).
1.13. Педагог-ходимлар томонидан шахсий ҳимоя воситаларини (ниқоблар, респиратор ва резина қўлқоплар) ишлатиш устидан кучайтирилган ички назоратни ташкил этиш, ишлатилган шахсий ҳимоя воситаларини махсус контейнерларда тўплаган ҳолда белгиланган жойда йўқ қилиш.
1.14. Овқатланиш пайтида график асосида ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда шахмат усулида ўтиришни ташкил этиш, овқатланиш вақтини минимал тартибга солиш (30 дақиқадан кўп бўлмаган ҳолда).


2. ТАШКИЛИЙ ВА ТЕХНИК ТАДБИРЛАР.

2.1. Боғчанинг гавжум жойларида (кириш қисми, коридор, ошхона, хожатхона, ўйин майдончаларида ва хоказо) полга “масофавий белги” чизиш.


2.2. Болаларнинг кийимларни сақлаш жойлари кийимни сақлаш эшиги ёпиқ бўлиши керак, куча кийимларини алоҳида сақлаш керак.
2.3. Ҳар куни душлар ва кийим шкафларини, пол ва юриш жойларини дезинфекцияли эритма билан тозалаб туриш керак, паласларни дезинфекцияли эритмалари бўлган идишга бўктириш керак.
2.4. Боғчанинг педагог-ходимлари соғлиқни сақлаш ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказилади.
2.5. Фаолиятни бошлашдан олдин ташкилот мудирлари жамоага коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш қоидалари, педагог-ходимнинг ва болаларнинг соғлиғи ёмонлашганда (иситма, йўтал, ҳид билиш қобилиятини йуқолиши ва бошқалар ўз вақтида изоляция қилиниши тўғрисида кўрсатма беришлари шарт ва ҳоказо), шунингдек унга нисбатан жиноий жавобгарликкача бўлган таъсир чораларини қўллаш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилиши шарт.
2.6. Педагог-ходимларни қўлини камида 20 сония давомида совун билан мунтазам ювиш режимини, ҳар бир овкатланишдан олдин, хожатхонага ташриф буюрганидан кейин терини антисептиклар билан зарарсизлантириш зарурлиги тўғрисида доимий равишда хабардорлигини ташкил этиш.
2.7. Педагог-ходимларни сабабсиз боғча ҳудудидан ташқарига чиқишларини чеклаш ҳамда бегона шахсларни боғча ҳудудига киришини тақиқлаш.
2.8. Агар педагог-ходимлар ёки болаларда ҳарорати юқорилиги аниқланганларни ёки ўткир респиратор вирусли инфекциянинг аломатлари (ҳид билиш қобилиятини йўқлиги, қуруқ йўтал, кўнгил айниши ва бошқалар) аниқланганда уни гурухдан ажратиш мақсадида алоҳида тиббий изоляторни ташкил этиш;
2.9. Коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш мавзусидаги кўргазмали қуролларни (плакатлар, эслатмалар ва бошқалар) ходимларга кўринарли жойларга жойлаштириш.


Эслатма: Мактабгача таълим ташкилотида ушбу талабларни бажарилишини, тавсиялар ва тартибларга тўлиқ амал қилишини назорат қилиш ҳамда жавобгарлиги шахсан ташкилот мудири зиммасига юклатилади.
Download 14,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish