Кишини совуқ урганда биринчи ёрдам бериш
Тиббиётнинг янги маълумотларига кўра, тананинг совуқ урган жойларини қор билан ишқалаш ярамайди. Қорда кўпинча муз парчалари, қум бўлади, қор билан ишқалаганда улар совуқ уриб, заифлашган терини тирнаши ва кейинчалик унинг йиринг бойлашига сабаб бўлиши мумкин. Баданнинг совуқ урган жойларини қуруқ иссиқ қўлқоп ёки мовут билан ишқалаш маъқул
Совуқ урган қўл ёки оёқни бино ичида уй ҳароратидаги сув қуйилган тос ёки челакка тиқиб туриш мумкин. Бу сувни илиқроқ сув билан аста-секин аралаштириб, унинг ҳароратини 370С га етказиш керак.
Баданнинг совуқ урган жойи қизаргандан кейин унга мой, ёғ ёки борная кислота суртиш ва жун ёки мовут билан иссиқ қилиб боғлаб қуйиш керак.
Қўл ёки оёқ боғлагандан кейин уни юқори кўтариб қўйиш керак. Бу оғриқни анча босади, шу билан бирга қўшиладиган асоратларнинг олдини олади.
Суяк сииганда, чиққанда, лат еганда ва бойламлар чўзилганда биринчи ёрдам бериш
Суяк синганда ва чиққанда биринчи ёрдам беришда асосий вазифа шикастланган қўлни энг қўлай ва энг тинч ҳолатга келтириб қўйишдир. Қўл ёки оёқ қимирламайдиган ҳолда бўлиши зарур Бу қоидани бажариш оғриқни йўқотиш учунгина эмас, балки синган суяк атрофидаги тўқималарнинг яна зарарланмаслиги, шунингдек, синган суяк учларининг терини тешиб чиқмаслиги учун ҳам зарурдир.
Шикастланган кишининг суяги синганми ёки чиққанми, бунинг ёрдам берувчи учун фарқи йўқ, чунки суяк чиққан бўлса ҳам яна зарар етказмаслик учун фақат врач ўрнига солиши керак. Бунда ёрдам берувчининг асосий вазифаси шикастланган кишини даволаш муассасасига етказгунча унинг танасининг зарарланган қисмини энг қўлай вазиятда сақлашдир.
Калла суяги синганда. Киши боши билан йиқилганда ёки боши зарб еганда ҳушидан кетса ва қўлоқларидан ёки оғзидан қон келса унинг калла суяги синган деб ўйлаш керак. Бериладиган биринчи ёрдам — бошга совуқ нарса (қор ёки совуқ сув солинган шиша, совуқ примочка) қўйиш.
Умуртқа поғанаси синганда. Баланд жойдан (масалан, мачтадан) йиқилганда ёки бирор нарса қулаб босиб қолганда умуртқа поғонаси синиши мумкин (умуртқа поғонаси қаттиқ оғрийди киши энгаша олмайди ва бурила олмайди). Бериладиган бириичи ёрдам-шикастланган кишини ердан кўтармай унинг тагига эҳтиётлик билан тахта тиқиш ёки уни аста секин ағдариб қорни билан ётқизиш. Бунда унинг гавдасини сал бўлса ҳам эгиш мутлақо ярамайди акс ҳолда орқа мияга зарар етказиш мумкин.
Ўмров суяги синганда ёки чиққанда. Белгилари — ўмров суяги соҳасининг оғриши ва озгина шишиши.
Бериладиган биринчи ёрдам:
- шикастланган томоннинг қўлтиқ тагига бир оз пахта, дока ёки бошқа бирор материяни ўраб қўйиш;
- қўлни тирсакдан тўғри бурчак остида букиб бинт билан гавдага боғлаш;
- қўлнинг тирсакдан пастроғини косинка билан бўйинга боғлаб осиб қўйиш;
- зарарланган жойга совуқ нарса қўйиш;
Қўл суялари синганда ёки чиққанда. Белгилари: суякнинг бутун бўйига оғриши, синган қўл шаклининг ўзгариши, қўлнинг синган жойдан букилиши, шиш пайдо бўлиши. Бериладиган биринчи ёрдам: шкафдан тегишли шиналар олиб синган қўлга кўйиш. Агар шиналар бўлмаса, ўмров суяги сингандаги каби қўлни бўйинга осиб қўйиш, гавдага боғлаш, бироқ бунда қўлтиқ тагига пахта қўйилмайди,
Агар қўл гавдага тақалмайдиган бўлса (қўл чиққанда) қўл билан гавда орасига бирор юмшоқ нарса (масалан, кийим, қоп ёки бошқа бирор нарса) ни ўраб кўйиш. Шикастланган жойга совуқ нарса қўйиш. Бинт ёки косинка бўлмаса қўлни пиджак этаги билан бўйинга осиб қўйиш.
Қўл панжаси ёки бармоқ суяклари сингнда. Панжа суяклари синган ёки чиқан деб гумон қилинганда панжани кенг (кафт кенглигидаги) шинага бинт билан боғлаш. Шина билак ўртасидан бармоқлар учигача етадиган бўлиши керак. Бинт билан боғлаш олдидан бармоқлар ярим букилган ҳолда турадиган қилиб кафтга бир оз пахта, бинт ва шу кабиларни юмалоқлаб қўйиш лозим. Шикастланган жойга совуқ нарса қўйилади.
Оёқ суяклари синганда ёки чиққанда. Белгилари: суякнинг бутун бўйига оғриши, шиш пайдо бўлиши, оёқнинг синган жойидан букилиши, бериладиган биринчи ёрдам: шикастланган оёқни шина, фанер пластинка, таёқ, картон ёки шу сингари бирор бошқа нарса қўйиб боғлаш. Бунда пластинканинг бир учи чаноқ суяги четидан ўтиб қўлтиқ остигача, иккинчи учи эса товонгача етадиган бўлиши керак. Шундай қўйганда шикастланган оёқ қимирлаб азоб бермайди. Шина қўйганда шикастланган оёқни кўтармай, турган жойида ушлаб туриш ва шинани бел, тизза ва товон тагидан таёқ билан боғ ўтказиб боғлаш лозим. Шикастланган жойга совуқ нарса кўйилади.
Қовурғалар синганда. Белгилари: нафас олганда, йўталганда, акса урганда ва ҳаракат қилганда оғриқ бўлиши. Бериладиган биринчи ёрдам нафас чиқарилган вақтда кўкракни бинт ёки сочиқ билан қаттиқ сиқиб боғлаш.
Лат еганда биринчи ёрдам бериш. Кишининг шикасланган жойи фақат лат еган бўлиб, суяги синмаган ёки чиқмаганлиги аниқ бўлса ўша жойга қор, муз ёки совуқ сувга ҳўлланган латта қўйиш бинт билан маҳкам ўраб боғлаш. Тери жароҳатланмаган бўлса, лат еган жойга йод суртиш иситувчи компрес қўйиш ёки ўша жойни ишқалаш ярамайди чунки бунда ҳамиша оғриқ кучайиб кетади. Қорнидан лат еган киши ҳушидан кетиб ранги ўчган ва унинг қорни қаттиқ оғриётган бўлса, уни касалхонага юбориш учун тез ёрдам машинасини чақириш керак (унинг ички органлари ёрилиб, қон оқаётган бўлиши мумкин). Киши йиқилиб бутун танаси оғир лат еганда ҳам шундай қилинади.
Бойламлар чўзилганда, масалан, киши оёғини нотўғри босиб, товони қайрилиб кетганда. Белгилари: бўғим қаттиқ оғрийди ва бир оз шишади. Бериладигаи биринчи ёрдам — совуқ нарса қўйиш, бинт билан сиқиб боғлаш ва оёқни тинч қўйиш мумкин. Агар уни олиб ташлаш сал қийинроқ бўлса врачга бориб олдириш лозим.
Тери ёки тирноқ тагига кирган нарсани олиб ташлагандан кейин ўша жойни йод суртиб, бинт билан боғлаб қўйиш керак.
Кўзга тушган нарсаларни олиб ташлаш учун шикастланган кишини соғ ёнбоши билан ётқизиб, кўзини бор кислота эритмаси ёки тоза сув билан ювиш маъқул, бунда сувни чойнакдан, бўлмаса ҳўл пахта ёки докадан томизилади ва сув оқимини кўзнинг ташқи бурчагидан (чакка) унинг ички бурчагига (бурун томонга) йуналтирилади. Кўзни ишқалаш ярамайди.
Нафас йўлига, қизилўнгачга тушиб колган нарсаларни фақат врачга бориб олдириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |