Токдан қутқариш
Электр қурилмаларининг ток ўтиб турган қисмларига тегиш кўпинча мускулларнинг беихтиёр тортишиб қисқариши (тиришиш) га сабаб бўлади. Шунга кўра, шикастланган киши симни ушлаган бўлса унинг бармоқлари қаттиқ муштланиб қоладики, у симни ўзича қўйиб юбора олмайди.
Агар шикастланган киши ток ўтиб турган қисмларга тегиб турган бўлса, дастлаб уни электр токи таъсиридан қутқариш керак. Айни ватда, тегишли эҳтиёт чораларини кўрмай туриб, ток таъсирида бўлган кишига тегиш ҳаёт учун хафлидир. Буни ҳамиша ёдда тутмоқ керак.
Биринчи чора—қурилманинг шикастланган киши тегиб турган қисмини дарҳол токдан ажратишдир. Бунда қуйидагиларни назарда тутмоқ лозим:
а) агар шикастланган киши баландда бўлиб, қурилмаларни токдан. ажратиш унинг йиқилиб тушишига сабаб бўлса, уни йиқитмаслик учун чора кўриш лозим, акс ҳолда у токдан ажратиш вақтида йиқилиб, баттар шикастланиши мумкин;
б) қурилмани токдан ажратган вақтда электр чироқлар ўчиб қоладиган бўлса, “Летучая мишь” фонари, факел шам, авария чироғи, аккумуляторли фонарларни тайёрлаб қўйиш керак, лекин бу қурилмани тезлик билан токдан ажратишга, шикастланган кишига биринчи ёрдам беришга асло халақит бермаслиги лозим.
Агар қурилмани токдан тез ажратишнинг иложи бўлмаса шикастланган кишини унга тегиб турган ток ўтказуви қисмлардан ажратиш чорасини кўриш лозим.
Паст кучланишли ток урганда
Шикастланган кишини ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш ёки симни ундан ажратиш учун қуруқ кийим, қуруқ арқон, қуруқ ёғоч такта ёки ўзидан ток ўтказмайдиган бошқа бирор нарсадан фойдаланиш керак. Бу мақсадда металл ёки ҳўл буюмларни ишлатиш мутлақо ярамайди. Ток урган кишини этаги (кийимининг баданга тегмай турган жойи) дан тортиб симдан ажратса ҳам бўлади, аммо бунда унинг кийими қуруқ бўлиши лозим; шу билан бирга теварак-атофдаги металл буюмларга ва ток урган киши баданинииг очиқ жойига тегиб кетмаслик учун жуда эҳтиёт бўлиш керак. Шунингдек даставвал қўлни яхшилаб изоляцияламай туриб, ток урган кишини оёғидан тортиш ҳам ярамайди, чунки унинг пойафзали ҳўл бўлиши, пошнасидаги михлардан ток ўтиши мумкин.
Ток урган кишига ёрдам бериш учун унинг баданининг очиқ жойига қўл тегизиш зарур бўлса, қўлга резинка қўлқоп ва оёққа калиш кийиш ёки қўлга шарф ўраш, енгни тушириш лозим ва ҳоказо, жуда бўлмаганда, ток урган кишинииг устига резинка, резинка материя (плашч), оддий қуруқ материя ташлаш керак. Оёқ тагига (қуруқ тахта ёки ўзидан ток ўтказмайдиган қуруқ таглик солиш, кийимни ва бошқаларни ўраб қўйиш ҳам мумкин.
Мумкин қадар, бир қўл билангина иш қилиш керак. Паст кучланишли ток урганда киши қўллари билан бир симни қаттиқ ушлаган ва ток унинг гавдаси орқали ерга ўтаётган бўлса, унинг оёқлари тагига қуруқ тахта қўйиш, оёғига арқон ёки кийим солиб уни ердан узиш ва токдан қутқазиш керак. Бироқ бунда ёрдам бераётган киши ҳам ўзига нисбатан, ҳам шикастланган кишига нисбатан юқорида айтилган эҳтиёт чораларини кўриши лозим. Зарур бўлса паст кучланишли симларни датаси қуруқ болта билан чопиб узиш ёки изоляцияланган тегишли асбоб билан қирқиш керак. Бу вақтда жуда эҳтиёт бўлиш лозим (симга тегмасдан, қўлга резинка қўлқоп оёққа калиш кийиб, ҳар қайси симни алоҳида қирқиш керак).
Do'stlaringiz bilan baham: |