Ўзбекистонда барча соҳаларда, ҳусусан, таълим соҳасида улкан ўзгаришлар рўй бермокда. Бу ўзгаришлар таълим муассасаси раҳбарларидан жуда кенг кўламда ташкилотчилик, яратувчанлик бошқарув менежментини эгаллаганликни талаб этади. Шу маънода таълим муассасасини бошқаришда директорнинг ўрни ва масъулияти жуда каттадир. Шу боис раҳбар кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш муҳим аҳамиятга эга. - Ўзбекистонда барча соҳаларда, ҳусусан, таълим соҳасида улкан ўзгаришлар рўй бермокда. Бу ўзгаришлар таълим муассасаси раҳбарларидан жуда кенг кўламда ташкилотчилик, яратувчанлик бошқарув менежментини эгаллаганликни талаб этади. Шу маънода таълим муассасасини бошқаришда директорнинг ўрни ва масъулияти жуда каттадир. Шу боис раҳбар кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш муҳим аҳамиятга эга.
- Умуман олганда бошқарув деб, белгилаб олинган аниқ мақсадга мувофиқ, у ёки бу натижага эришиш учун институционал тарзда тартибга келтиришга, барпо этишга, такомиллаштиришга, қисқартиришга ёки объект тузилишини ўзгартиришга қаратилган, субъектнинг объектга турли кўриниш ва даражаларда таъсир этиш жараёнига айтилади.
Ҳозирги замон таълим ташкилотини бошқариш деганда: - Ҳозирги замон таълим ташкилотини бошқариш деганда:
- ташкилот фаолияти, шунингдек таълим ва тарбия масалалари бўйича мақсад ва вазифаларини тўғри аниқлаш;
- қилинган ишлар ва эришилган ютуқлар бўйича ҳолатни ўрганиб доим таҳлил қилиб бориш;
- режалаштириш, ташкиллаштириш;
- қарор ишлаб чиқариш ва қабул қилиш;
- шунингдек, қарор ижросини таъминлаш ва назорат қилиш каби ҳаракатлар мажмуини тушунамиз.
Бошқарув усуллари асосан уч хил бўлади: - Бошқарув усуллари асосан уч хил бўлади:
- Авторитар – қаттиққўллик, принципиаллик, ҳукмронлик, ягона шахснинг фикрини тан олиниши, шахслараро муносабат фақат бир кишининг ҳукмига кўра амалга ошириладиган, омманинг “Мен”ини инобатга олмаслик, якка ҳукмронлик тамойилига асосланган;
- Либерал – фаолиятни эркинлаштириш, шахслараро муносабатда раҳбар билан ходимлар ўзаро ҳамжиҳатликка эга эмас, ўзаро бефарқлик тамойилига асосланган;
- Демократик – ўзаро ҳамжиҳатлик, фикрларни инобатга олиш тенг ҳуқуққа эга, тафовутламаслик, мустақил фикрлашга даъват этувчи, “биз”лик тамойилига амал қилишга асосланган.
- Ҳар учала бошқарув усуллари ўртасида мутаносиблик мавжуд бўлиб, аниқ шароитларда бирининг салмоғи ошиши билан бошқасининг салмоғи камайиши мумкин.
- Таълим ташкилотини унинг рахбари бошқаради.
- Раҳбар сўзининг луғавий маъноси роҳ-йўл, бар-тана бўлиб, у танаси билан йўл бошловчи, йўл бошловчи, йўлбошчи, кўрсатувчи, раҳномо демакдир. Раҳбарлик сўзи луғaтлaрдa “Бoшқaриш”, “Мaслaхaт бeриш”, “Кузaтиш”, “Йўнaлтириш”, “Кўрсaтмa бeриш” дейилган.
- Эл юртга, халққа рахномолик қилиш масаласи қадим замонлардан бошлаб ўз даврининг етук билимдонлари, донишмандлари эътиборини тортиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |