4.11. Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк давлат фонди. Ўзбекистон Республикасининг Интелектуал мулк давлат фонди патент эгасининг давлат мулкига кирадиган ёки шартнома асосида олинадиган интелектуал мулк объектларига нисбатан ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини амалга оширилишига кўмаклашади.
Интелектуал мулк давлат фонди фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбаи саноат мулки ва интелектуал мулкнинг бошқа турлари объектларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензия сотилишидан тушадиган маблағларнинг бир қисмидан, давлат бюджети маблағлари ҳамда бошқа тушумлардан иборат бўлади.
Интеллектуал мулк давлат фонди ўз фаолиятини «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонун ва Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган уставга биноан амалга оширади.
Ихтирочилик ғоясини ишлаб чиқишда билимлар банки бўлимларидан фойдаланиш.Билимлар банки – маълум вазифани бажарувчи объект синфига оид бўлган ва ишлаш мезонлари, амалга ошиш, юзага келиш кетма-кетлигига кўра тизимланган, узлуксиз равишда бойитиб бориладиган ахборот ва маълумотлар мажмуи сифатида ишлаб чиқилди. Бунда бериладиган маълумотлар имкон даражасида қисқа ва лўнда ифодаланиб, тегишли бўлимларга жойлаштирилганлиги сабабли ахборот жамламаларининг жуда ихчам бўлишига эришилади. Билимлар банкининг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг узлуксиз равишда янги маълумотлар билан бойиб боришидир. Бу вазифани амалга оширишда икки усулдан фойдаланилади: биринчи ҳолатда ўқитувчи ўз устида қўшимча ишлаши натижасида олган янги билимларини доимий равишда билимлар банкига киритиб боради. Иккинчи ҳолатда талаба томонидан таклиф қилинган ахборот ўқитувчи томонидан таҳрир қилинади ва билимлар банкига киритилади.
Техник ечимларни ишлаб чиқишнинг муайян босқичларида билимлар банкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 1 - шаклда келтирилган бўлимларга ажратилди .
Илмий техника ижодкорлиги самарадорлиги тобора кўпроқ даражада ахборотлар билан ишлаш тезлиги ва унумдорлигига боғлиқ бўлиб бораётганлигини ҳисобга олиб билимлар банкини ишлаб чиқишда қуйидаги мезонларга амал қилинади:
1. Ахборотларни жамлаш.Катта ҳажмдаги ахборотлар ичидан самарали техника ва технологияларни ишлаб чиқишнинг истиқболли
йўналишлари ҳақида хулоса чиқариш учун энг янги ахборотлардан тўлароқ фойдаланиш.
2. Ахборотларни саралашва энг аҳамиятлиларини ажратиб олиш.
Сараланган ахборотлар билан ишлаш техник ечимни ишлаб чиқиш учун
сарфланадиган вақтни тежайди ва унинг юқори техник-технологик савияда
бўлишига хизмат қилади.
3. Аҳамиятли ахборотларни таснифлаш- ҳар бир маълум ҳолат учун
таҳлил қилиниши лозим бўлган ахборотлар ҳажмини камайтириш ва қиёсий
таҳлилни амалга оширишда зарур ахборотларни топиш тезлигини ошириш
учун хизмат қилади.
4. Ахборотларни табақалаш. Ахборотларни самарали техника ва
технологияларни ишлаб чиқиш нуқтаи назаридан табақалаш, уларнинг
таҳлилини тадқиқотнинг ҳар босқичида энг қимматли маълумотлардан
бошлаш имконини беради.