173
235 - САВОЛ:
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АВЛОДНИ ШАКЛ-
ЛАНТИРИШ
УЧУН
НИМАЛАРНИ
АМАЛГА ОШИРИШ КЕРАК?
ЖАВОБ: Интеллектуал
авлодни шакллантириш учун
қуйидагиларни амалга ошириш керак:
халқимизнинг бой маънавий ва интеллектуал салоҳияти
ҳамда умумбашарий қадриятларга суянган ҳолда таълим-тарбияни
ривожлантиришнинг жаҳон талабларини ҳисобга олиб давлат
таъли стандартларини такомиллаштириш;
шаклланиши лозим бўлган
интеллектуал авлоднинг
маънавий-маърифий тарбиясида бой миллий, маънавий - тарихий
анъаналари, халқ урф-одатлари ва умумбашарий қадриятларга
асосланган самарали ташкилий ва педагогик шакллар ҳамда
манбаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
узлуксиз таълим тизимида ўқув-ахборот муҳитини яратиш;
узлуксиз таълим тизимида замонавий ахборот техно-
логиялари ва компьютер тармоқлари базасида таълим жараё-
нининг ахборотли таъминотини ривожлантириш;
узлуксиз таълим тизими компьютер – коммуникацияси
тармоқлари (компьютерлар,
компьютерли тизимлар, касбий
компьютерли ўйинлар, электрон почта, интернетнинг халқаро
тармоғига
уланиш,
телеконференциялар
ва
ҳ.к.)
дан
фойдаланишга эришиш;
узлуксиз таълим тизимидаги ютуқларни
кенг жорий этишда
оммавий ахборот воситаларидан мунтазам фойдаланиб бориш
механизмларини асослаш;
юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг
малакасини оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш;
узлуксиз таълим тизимида янги ахборот технология ва янги
педагогик технологияни жорий этишга йўналтирилган илмий
тадқиқот иши салмоғини кенгайтириш, “таълим – фан – амалиёт”
интеграциясининг узлуксиз таълим тизимига самарасини аниқлаб
бориш;
узлуксиз таълим тизимига илғор ривожланган давлатлар
билан
ҳамкорликда
мутахассислар
тайёрлашга
эришиш,
ҳамкорликларда илмий тадқиқот ишини олиб бориш ва ҳ.к.
174
Демак, XXI асрга мос интеллектуал авлодни шакллантириш
мутахассис олимларимиз олдига қатор
муаммолар ечимини
топишдек муҳим вазифаларни қўяр экан.
КЎРСАТМА: Маълумки, ҳар қандай тадқиқот ишида турли
маълумотлар билан иш кўришга тўғри келади. Бу
бевосита
интеллектуал авлодни шакллантиришга оид муаммоларни ҳал
қилишда жуда қўл келади.
Улар: эмпирик (тажриба ва кузатишлар асосида ҳосил бўлади),
аналитик (формулалар, қонуниятлар, функционал боғланишлар
асосида ҳосил бўлади), физиологик (киши физиологик ҳолатларини
ифодалаш орқали ҳосил бўлади), функционал – тажрибавий (манба
орқали олинаётган кўрсатмалар орасидаги функционал боғла-
нишларни ифодалаш орқали ҳосил бўлади) ва шу кабилар
кўринишида бўлади. Бунда тадқиқот соҳаси ва йўналишига эътибор
берсангиз, унда қайси маълумотларга мурожаат қилиш кераклигини
билиб оласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: