1.4 Темир танқислиги анемияси — сабаблари, клиникаси, ташхислаш ва даволаш
Темир танқислиги анемияси(ТТА) барча камқонлик ҳолатларининг тахминан 90% ни ташкил этади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, ушбу шаклдаги камқонликдан ҳар олтита эркакдан бири ва дунёдаги ҳар учинчи аёл азият чекади.
Анемия –бу қоннинг маълум хажмда эритроцит ва гемоглабин , хамда гематокрит миқдорининг бир хил ёшда , ирқда , табиий шароитда яшайдиган соғлом одамда аниқланган нормал кўрсаткичларга нисбатан камайиши билан кечадиган холатдир.
Гемоглобин - кислород молекулалари билан қайтар реакцияга киришадиган, темир микроэлементига эга бўлган мураккаб оқсилли бирикма бўлиб , организмда ўпкадан тўқималарига кислород ва аксинча, тўқималардан ўпкага карбонат ангидрид ташувининг асоси ҳисобланади.
Темир танқислиги анемияси - бу гипохром анемия, микроцитоз аломатлари билан бирга кузатилади, чунки эритроцитга ҳажм ва ранг бериб турувчи гемоглобин нормал ривожланиши учун керакли темир элементи етишмайди. Темир кўплаб модда алмашинуви жараёнлари, озиқ моддалар алмашинуви, танадаги газ алмашинуви билан боғлиқ муҳим микроелемент ҳисобланади. Кун давомида катталар 20-25 мг темир моддасини истеъмол қиладилар, бу элементнинг танадаги жами захираси тахминан 4 г.
Хавф гурухларига киради;
Болалар
Ўсмир ёшдаги қизлар
Фертил ёшдаги аёллар
Хомиладор ва эмизувчи ёшдаги аёллар
ТТА нинг этиологик омиллари қуйидагиларни ўз ичига олади;
Темир истеъмоли бузилишлари: Нотўғри овқатланиш, темирни етарлича қабул қилмаслик, очлик, парҳезлар, дори-дармонлар, очлик ҳиссини сўндирадиган наркотик ва бошқа моддалар қабул қилиш, жисмоний ёки руҳий касалликлар туфайли иштаҳанинг пасайиши;
Озиқ-овқат етишмаслигининг ижтимоий-иқтисодий сабаблари.
Сўрилиш жараёнида темирни ўзлаштиришдаги бузилишлар:
Ошқозон-ичак тракти касалликлари (гастрит, колит, пептик яра, бу органнинг резектсияси).
Тананинг юқори эҳтиёжига кўра темирни истеъмол қилиш ва сарфлашда мувозанат йўқлиги:
Ҳомиладорлик, эмизиш;
Жисмоний ўсишда жинсий балоғат ёши;
Гипоксияга олиб келадиган сурункали касалликлар (бронхит, обструктив ўпка касаллиги, юрак хасталиги, юрак-қон томир тизими ва нафас олиш тизимининг бошқа касалликлари);
Некротик жараёнлар билан кечадиган касалликлар: сепсис, тўқималарнинг абстсесслари, бронхоектатик касаллик ва бошқалар.
Ўткир ёки сурункали постгеморрагик қон йўқотилиши:
Ўпкада қон кетишлари билан (ўпка туберкулёзи, ўсимта пайдо бўлиши);
Ошқозон-ичак йўлларида қон кетиши — ошқозон яраси, ўн икки бармоқли ичак яраси, ошқозон ва ичак саратони, ошқозон-ичак шиллиқ қавати эрозияси, қизилўнгач ва тўғри ичак веналарининг варикоз кенгайиши, геморрой, ичакда гижжалар мавжудлиги, ярали колит ва бошқалар;
Бачадондан қон кетиши (оғир ҳайз, бачадон ва бачадон бўйни саратони, миома, эктопик ҳомиладорлик, бачадон ва бачадон бўйнининг туғруқ жараёнидаги жароҳатлари);
Буйракларда қон кетиши (буйракдаги ўсимта пайдо бўлиши, буйракларнинг сил касаллиги);
Қон кетишлар — жароҳат, куйишлар, музлаш, режалаштирилган ва фавқулотда жарроҳлик амалиётлари натижасида қон йўқотишлар, шу жумладан яширин ва ички.
Do'stlaringiz bilan baham: |